Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Етакчи кенгашнинг хати

Етакчи кенгашнинг хати

Қадрдон ваъзгўй!

Фараз қилинг, сиз ҳаворийлардан бири бўлиб, Зайтун тоғида турибсиз. Қаршингизда Исо пайдо бўлиб, осмонга кўтарилишдан олдин шундай деяпти: «Устингизга муқаддас руҳ тушганда, сизлар кучга тўлиб, Қуддусда, бутун Яҳудия ҳамда Самарияда ва ҳатто ернинг четларига қадар менинг шоҳидларим бўласизлар». (Ҳавор. 1:8) Хўш, ўзингизни қандай ҳис қилардингиз?

Эҳтимол, сизга қанчалик муҳим вазифа топширилгани борасида ўйлаб: «Қандай қилиб биз — саноқли шогирдлар “ернинг четларига қадар” шоҳидлик бера оламиз?» — деб хавотирланган бўлардингиз. Балки, Исо ўлимидан олдинги кечада айтган қуйидаги гаплар эсингизга келар: «Қул ўз хўжайинидан буюк эмас... Агар мени таъқиб қилган бўлишса, сизларни ҳам таъқиб қилишади. Агар менинг сўзимга риоя қилган бўлишса, унда сизларнинг сўзингизга ҳам риоя қилишади. Сизларга қарши қилинадиган бу барча нарсалар менинг номим туфайлидир. Боиси мени Юборганни улар танимайди». (Юҳан. 15:20, 21) Бу сўзлар устида фикр юритиб, ўзингиздан: «Бундай қаршилигу таъқибларга дуч келиб, қай йўсин кенг шоҳидлик бера оламан?» — деб сўраган бўлардингиз.

Бугун ҳам ўзимизга шу каби саволларни берамиз. Яҳованинг Шоҳидлари сифатида «барча халқлардан» бўлган одамларга «ҳатто ернинг четларига қадар» кенг шоҳидлик бериш вазифасига эгамиз. (Мат. 28:19, 20) Хўш, айниқса, башорат қилинган қаршиликларни эътиборга олган ҳолда буни қандай бажара оламиз?

Ҳаворийларнинг фаолияти китобида мил. биринчи асрдаги ҳаворийлар ҳамда бошқа шогирдлар Яҳованинг мадади билан бу вазифани бажара олишгани тўғрисида қизиқарли воқеалар ёзилган. Ҳозир сиз ўқиётган бу адабиёт мазкур баёнотни тадқиқ қилиб, ундаги тез ривожланиб бораётган ҳодисаларнинг мағзини чақишингиз учун тайёрланган. Аллоҳнинг биринчи асрдаги ва ҳозирги халқи ўртасида қанчалик кўп ўхшашликлар борлигини билиб ҳайратда қоласиз. Фақатгина бажараётган ишимизда эмас, балки у қай тарзда ташкил этилганида ҳам кўп ўхшаш томонлар борлигини кўрасиз. Ушбу ўхшашликлар тўғрисида мулоҳаза қилсангиз, Тангри Яҳова ташкилотининг ер юзидаги қисмини бошқаришда давом этаётганига бўлган ишончингиз мустаҳкамланиши шубҳасиз.

Ҳаворийлар китобини тадқиқ қилиш Яҳова сизга ёрдам беришига ва муқаддас руҳи сизни қўллаб-қувватлашига бўлган ишончингизни мустаҳкамлаши ҳақида ибодат қиламиз. Илойим, бу китоб сизни бундан буён ҳам Худонинг Шоҳлиги тўғрисида кенг шоҳидлик беришга ва бошқаларга нажот йўлига туришга ёрдам беришга ундасин. (Ҳавор. 28:23; 1 Тим. 4:16)

Биродарларингиз,

Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаши