Расмлар кўрсаткичи ва саҳифалар
Саҳифалар
Муқова: Павлус, Тавита, Галлион, Луқо, маъбад соқчиси билан ҳаворийлар, саддуқий, Павлусни Кесарияга олиб кетишаётгани; машинада ўрнатилган карнайли фонограф ёрдамида шоҳидлик бериш.
1 Римга кетаётган юк кемасида занжирбанд Павлус ва Луқо туришибди.
2, 3 Дунё харитаси олдида Етакчи кенгаш аъзолари Ж. Барр ва Т. Ярач туришибди.
11 Жалила тоғида Исо 11 та содиқ ҳаворийсига ва бошқа шогирдларига топшириқ беряпти.
14 Исо осмонга кўтариляпти. Ҳаворийлар уни кузатиб туришибди.
20 Ҳосил байрамида шогирдлар у ерга келган одамлар билан уларнинг тилларида гапира бошлашяпти.
36 Ҳаворийлар ғазабга минган Каяфанинг олдида туришибди. Олий Кенгашнинг ихтиёрида одамларни ҳибсга оладиган соқчилар бор.
44 Пастда: Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Шарқий Германиядаги суд Яҳованинг Шоҳидларини америкалик жосуслар деб ноҳақ айблаган. («Neue Berliner Illustrierte», 1950 йил, 3 октябрь)
46 Стефан Олий Кенгаш олдида турибди. Орқа фонда бой саддуқийлар, олд томонда эса мутаассиб фарзийлар туришибди.
54 Бутрус қўлини янги шогирднинг устига қўйяпти; Симун қўлида ҳамён билан тасвирланган.
75 Бутрус билан ҳамроҳлари Корнилийнинг уйига киришяпти. Корнилий эгнидаги чойшабни чап елкасидан ташлаб олгани у юзбоши эканини кўрсатяпти.
83 Фаришта Бутрусни бошлаб кетяпти; ҳойнаҳой, Бутрус қамоқда ўтирган Антоний қалъаси.
84 Пастда: 1945 йили Монреаль (Квебек) яқинида қутурган тўда. («Weekend Magazine», 1956 йил, июль)
91 Павлус билан Барнабони Писидиядаги Антиохиядан ҳайдашяпти. Орқа фонда, эҳтимол, мил. биринчи асрнинг бошида қурилган янги сув қувури кўрсатилган.
94 Павлус билан Барнабо Листрадагилар уларга сиғинишига қаршилик кўрсатишяпти. Омма олдида қурбонликлар келтириш одатда ранг-баранг бўлиб, мусиқа ва шовқин билан ўтарди.
100 Юқорида: Сила билан Яҳудо Суриядаги Антиохияда жамоатга далда беришяпти. (Ҳавор. 15:30–32) Пастда: туман нозири Угандадаги жамоатга мурожаат қиляпти.
107 Қуддусдаги жамоат йиғилишни уйда ўтказяпти.
124 Павлус билан Тимўтий Рим савдо кемасида. Узоқда маёқ кўриниб турибди.
139 Павлус билан Сила ҳовлида дарвоза олдида туришибди, улар ўзини қутурган тўдадан эҳтиёт қилишяпти.
155 Галлион Павлуснинг айбловчилари жазоланишига йўл қўйди. Унинг кийими мавқеига мос: кенг қирмизи тасмаси бор оқ узун кийим ва калция, яъни пойабзалнинг бир тури.
158 Эфесдаги заргарларнинг дўконида Димитрий ишчиларга мурожаат қиляпти. Кумушдан ясалган Артемиданинг ибодатхоналари ёдгорлик сифатида сотиляпти.
171 Павлус билан ҳамроҳлари кемага чиқишяпти. Орқа фонда мил. биринчи асрда қурилган ёдгорлик кўриниб турибди.
180 Пастда: 1940 йилларда Канадада адабиётларимиз тақиқланганида ёш биродаримиз Муқаддас Китобга асосланган адабиётларни яширинча олиб келяпти. (Саҳналаштирилган.)
182 Павлус оқсоқолларнинг илтимосини тинглаяпти. Орқа фонда Луқо билан Тимўтий ўтиришибди, улар хайр-эҳсонларни етказиб беришга ёрдамлашди.
190 Павлуснинг жияни Клавдий Лусий билан Антоний қалъасида гаплашяпти, эҳтимол, Павлус у ерда қамалган. Орқа фонда Ҳироднинг маъбади кўрсатилган.
206 Павлус юк кемасидаги чарчаган йўловчилар ҳақида ибодат қиляпти.
222 Павлус маҳбус сифатида Рим аскарига занжирбанд қилинган ва Рим шаҳрига қараб турибди.