6-БЎЛИМ • ҲАВОРИЙЛАР 15:36–18:22
«Энди кетдик,... биродарларни йўқлаб, улардан ҳол-аҳвол сўрайлик»
Масиҳийлар жамоатида туман нозирлари қандай муҳим ишни бажаришяпти? Яҳованинг ташкилоти бераётган топшириқларни бажонидил қабул қилиб қандай баракаларга эга бўламиз? Муқаддас Китобдан фойдаланаётиб қай йўсин ишончли далиллар келтира оламиз ва тингловчиларимиз кимлигини нега инобатга олишимиз зарур? Ушбу ва бошқа саволларга жавоб топиш учун ҳаворий Павлуснинг иккинчи ваъзгўйлик сафари тўғрисида билиб оламиз.