1-БЎЛИМ • ҲАВОРИЙЛАР 1:1–6:7
«Таълимотингиз билан бутун Қуддусни тўлдириб юбордингизлар»
Мил. 33 йили Ҳосил байрамида Исонинг шогирдларига муқаддас руҳ тушганидан кўп ўтмай, улар Худонинг Шоҳлиги тўғрисида ваъз қила бошлашган. Ушбу бўлимда имонлилар жамоати қандай пайдо бўлганини, Қуддусда кенг шоҳидлик берилганини ва кучли қувғунларга қарамай ҳаворийлар жасорат намоён этишганини кўриб чиқамиз.