Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Иш

Иш

Иш ва қувонч ўртасида қандай боғлиқлик бор?

Ишни сифатли ва маҳорат ила бажаришни ўрганишнинг қандай фойдали томонлари бор?

Ҳк 22:29

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 1Шҳ 16:16–23. Ёш Довуд маҳоратли мусиқачи деган номга эга бўлган; у чалган мусиқа Исроил шоҳининг қалбига хотиржамлик келтирган

    • 2Сл 2:13, 14. Хирам-Аби маҳоратли уста бўлгани учун улкан қурилиш лойиҳасида шоҳ Сулаймон ундан фойдаланган

Яҳованинг хизматчилари уларни қандай ишчилар сифатида билишларини исташади?

Эф 4:28; Клс 3:23

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Ибт 24:10–21. Ривқо Иброҳимнинг хизматкорига сўраганидан ҳам кўпроғини қилиб, ёрдам беришга тайёр эканини ва меҳнатсеварлик руҳини кўрсатган

    • Флп 2:19–23. Ёш Тимўтий оғир меҳнат қилишга ва камтарлик ила бошқаларга хизмат қилишга тайёр бўлгани учун ҳаворий Павлус унга масъулиятли вазифани ишониб топширган

Нима учун Худонинг хизматчилари ялқовлик билан боғлиқ ҳар қандай мойилликка қарши курашишади?

Ҳк 13:4; 18:9; 21:25, 26; Вз 10:18

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Ҳк 6:6–11. Оғир меҳнат қилиш ва ялқовликдан қочиш борасида сабоқ бериш учун шоҳ Сулаймон чумолининг мисолини келтирган

Нега эҳтиёжларимизга ғамхўрлик қилиш учун жон куйдириб ишлашимиз керак?

Нега қарамоғимизда бўлган оила аъзоларга ғамхўрлик қилиш учун меҳнат қилишимиз лозим?

1Тм 5:8

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Рт 1:16, 17; 2:2, 3, 6, 7, 17, 18. Ёш бева аёл Рут қайнанаси Наимага ғамхўрлик қилиш учун бел боғлаб меҳнат қилган

    • Мт 15:4–9. Илоҳий хизматини баҳона қилиб ота-онасига ғамхўрлик қилишдан бош тортганларни Исо қоралаган

Нима учун ишлаб бирон нимага эга бўлганимизда, уни бошқалар билан баҳам кўришимиз керак?

Пул топишга нисбатан қандай нуқтаи назарда бўлишимиз керак?

Яҳова ишимизни яхши бажаришимиз ва моддий эҳтиёжларимизга ғамхўрлик қилишимиз учун бизга ёрдам беришни исташини қаердан биламиз?

Мт 6:25, 30–32; Лқ 11:2, 3; 2Кр 9:10

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Ибт 31:3–13. Лобон куёви ва хизматчиси Ёқубга адолатсизларча муносабатда бўлган, аммо Яҳова Ёқуб оғир меҳнат қилаётганини кўрган ва унга баракалар берган

    • Ибт 39:1–6, 20–23. Юсуф Пўтифарнинг уйида қул бўлганида ва зиндонга ташланганида, Яҳова унинг ишларига барака берган

Нега ишимиз ҳеч қачон Худога қилаётган хизматимиздан муҳимроқ бўлиб қолмаслиги керак?

Зб 39:5–7; Мт 6:33; Юҳ 6:27

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Лқ 12:15–21. Исо моддий бойлик йиғишни маънавий бойлик тўплашдан устунроқ қўйиш аҳмоқлик эканини кўрсатиш учун масал келтирган

    • 1Тм 6:17–19. Ҳаворий Павлус бой масиҳийларни мағрурликка берилиш хавфидан огоҳлантириб, «эзгу ишлари билан» бойишга ундаган

Иш танлаганимизда, қайси принциплар бизни йўналтириши керак?

Яҳова учун меҳнат қилиш

Масиҳийлар қатнашиши мумкин бўлган энг муҳим иш қайси?

Нега Яҳовага ўзимизда бор энг аълосини бериб хизмат қилишга тайёрмиз?

Нима учун Яҳованинг хизматида барча бир хил натижага эришишини кутмаслигимиз керак?

Гл 6:3–5

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Мт 25:14, 15. Исонинг масалидан у барча издошлари хизматда бир хил натижага эришишини кутмаслигини кўрсак бўлади

    • Лқ 21:2–4. Исо муҳтожликда бўлган бева аёл қилган озгинагина хайр-эҳсонни жуда қадрлашини меҳр ила айтган

Яҳованинг хизматида бизга топширилган вазифани бажариш учун қаердан куч оламиз?

2Кр 4:7; Эф 3:20, 21; Флп 4:13

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 2Тм 4:17. Ҳаворий Павлус керак бўлганида у муҳтож бўлган кучни олганини айтган

Нима учун Яҳованинг хизматида сидқидилдан меҳнат қилиш қувонч келтиради?

Зб 40:8; Юҳ 13:17; Ёқ 1:25

Шунингдек, Мт 25:23 га қаранг