Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Мулойимлик

Мулойимлик

Яҳова мулойимликни кўрсатишини қаердан биламиз?

Мт 11:28, 29; Юҳ 14:9

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 3Шҳ 19:12. Яҳова хавотирланган Илёс пайғамбарга «майин, оҳиста овоз» билан гапирган

    • Юн 3:10–4:11. Гарчи Юнус Яҳовага ғазаб билан гапирган бўлса-да, Яҳова пайғамбарга мулойимлик ила раҳм-шафқат борасида сабоқ берган

Қай йўсин мулойимликни кўрсата оламиз?

Ҳк 15:1; Эф 4:1–3; Тит 3:2; Ёқ 3:13, 17; 1Бтр 3:15

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Сҳ 11:26–29. Бошқалар башорат қилганида Ёшуа уларни тўхтатмоқчи бўлган. Ўшанда Мусо унга мулойимлик ила гапирган

    • Ҳак 8:1–3. Ҳакам Гидўннинг мулойимлиги хавфли вазиятнинг олдини олган