ТЎРТИНЧИ БОБ
Исо Масиҳ ҳақида ҳақиқат
-
Аллоҳнинг нияти амалга ошишида Исонинг ўрни қандай?
-
У қаердан келиб чиққан?
-
У қандай инсон эди?
1, 2. а) Нега машҳур одам тўғрисида эшитиш, уни яхши билишни англатмайди? б) Исо Масиҳ тўғрисида қандай ўзгача фикрлар мавжуд?
ДУНЁДА кўп машҳур одамлар бор. Баъзилари қишлоқ, шаҳар ёки мамлакатларида таниқли бўлишса, бошқалари ҳатто дунёга донг чиқаришган. Агар шундай инсонлар тўғрисида эшитган бўлсангиз, уларни яхши биламан деб айта олишингиз қийин. Сабаби, уларнинг келиб чиқиши ва хулқ-атвори сизга қоронғи.
2 Исо Масиҳ тахминан 2 000 йил муқаддам яшаганига қарамай, у ҳақда эшитмаган одам оз бўлса керак. Аммо аслида у ким бўлгани кўпларга номаълум. Баъзилар уни шунчаки яхши инсон қаторида билса, бошқалар у фақатгина пайғамбар бўлган деб айтади. Яна кимдир Исога сиғиниш керак, чунки у Худо деб таъкидлайди. Бироқ аслида шундайми?
3. Нега Тангри Яҳова ҳамда Исо Масиҳ ҳақида тўғри билимга эга бўлишингиз муҳим?
3 Исо Масиҳ ҳақида тўғри билимга эга бўлишингиз муҳим. Нега дейсизми? Чунки Муқаддас Китобда: «Абадий ҳаётга эга бўлиш учун, Сени — танҳо ҳақ Худони ва Сен юборган Исо Масиҳни таниб-билиш керак»,— деб айтилган. (Юҳанно 17:3) Ҳа, Парвардигор Яҳова ҳамда Исо Масиҳ ҳақида тўғри билимлар ер юзидаги жаннатда абадий яшаш умидини беради. (Юҳанно 14:6) Боз устига, қандай яшаш ва ўзгалар билан муносабат қилиш борасида Исо Масиҳ аъло ўрнак қолдирган. (Юҳанно 13:34, 35) Бу китобнинг биринчи бобидан Худо тўғрисида ҳақиқатни билиб олганимиздай, келинг, Исо Масиҳ тўғрисида Муқаддас Китобда нима дейилганини кўриб чиқайлик.
ВАЪДА ҚИЛИНГАН ЗОТ
4. «Машиах» ва «Христос» унвонлари қандай маънога эга?
4 Исонинг туғилишидан анча аввал Масиҳ, яъни Худо тайинлаган зот келиши башорат қилинган эди. Ибронийча «Машиах» ва юнонча «Христос»
унвонлари Масиҳга тегишли бўлиб, «мойланган киши» деган маънога эга. Башоратга кўра Худо ўша зотни мойлаши, яъни уни ўзгача бир хизматга тайинлаши керак эди. Келаси боблардан Худонинг ваъдалари амалга ошишида Масиҳ муҳим ўрин эгаллаши тўғрисида кўпроқ билиб оламиз. Шунингдек, Масиҳ бизнинг манфаатимиз учун ҳозирнинг ўзида нима қилаётганини кўрамиз. Исо туғилишидан олдин кўпларни: «Масиҳ ким бўлар экан?» — деган савол қизиқтирган эди.5. Исонинг шогирдлари нимага амин эдилар?
5 Милодий биринчи асрда Исонинг шогирдлари айнан у Масиҳ эканидан шубҳаланишмаган. (Юҳанно 1:41) Улардан бири Симун Бутрус Исога очиқчасига: «Сиз... Масиҳсиз»,— деб айтган. (Матто 16:16) Нега улар Исонинг Масиҳ эканига амин эдилар ва биз бунга қандай ишонч ҳосил қилишимиз мумкин?
6. Имонли кишилар Масиҳ кимлигини билиб олиши учун Худойимиз Яҳова нима қилди? Мисол келтиринг.
6 Масиҳни билиб олиш учун Худонинг қадимги пайғамбарлари у тўғрисида кўп тафсилотларни башорат қилишган эди. Ушбу тафсилотлар Масиҳ кимлигини билиб олишга кўмаклашади. Дейлик, сиз ҳеч кўрмаган одамни бекатда ёки аэропортда кутиб олишингиз керак. Агар сизга бу одамнинг ташқи кўриниши қандай эканини таърифлаб беришса, уни таниш осонроқ бўлмасмиди? Шунга ўхшаб Худойимиз Яҳова пайғамбарлар орқали Масиҳ нима қилиши ва у билан нима содир бўлиши кераклигини батафсил айтиб берган. Ушбу башоратларнинг амалга ошиши орқали имонли кишилар Масиҳ кимлигини билиб олишган.
7. Қандай иккита башорат Исода амалга ошди?
7 Фақат иккита башоратни олайлик. Биринчисини рўёбга чиқишидан 700 йилдан зиёд вақт олдин Михо Михо 5:2) Хўш, Исо қаерда туғилган экан? Айнан Байтлаҳмда! (Матто 2:1, 3–9) Иккинчисини Дониёр пайғамбар башорат қилган. У Масиҳ пайдо бўлишидан бир неча юз йил олдин айтилган. Дониёр 9:25 га биноан Масиҳ милодий 29 йилда * пайдо бўлиши керак эди. Ушбу ва бошқа башоратларнинг амалга ошгани, айнан Исо ваъда қилинган Масиҳ эканидан далолат бермоқда.
пайғамбар айтган эди. У, Масиҳ Яҳудодаги Байтлаҳм номли шаҳарчада туғилишини башорат қилган. (8, 9. Исо сувга чўмганида у Масиҳ экани қандай ойдинлашди?
8 Исо ваъда қилинган Масиҳ экани милодий 29 йилнинг охирида янада ойдинлашди. Ўша йили Исо Иордан дарёсида сувга чўмиш учун Яҳё пайғамбарнинг ҳузурига келди. Худо Яҳёга Масиҳни билиб олиш учун белги бераман, деб ваъда қилган эди. Яҳё Исони сувга чўмдирганида ушбу белгини кўрди. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Исо сувга чўмиб чиқди. Буни қарангки, осмон очилиб кетди ва Яҳё Худонинг муқаддас руҳи каптар шаклида Исонинг устига тушаётганини кўрди. Осмондан эса: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, ундан мамнунман”,— деган садо келди». (Матто 3:16, 17) Бунга гувоҳ бўлган Яҳё Исони Худо юборганига ишонди. (Юҳанно 1:32–34) Исонинг устига Худонинг руҳи, яъни фаол қудрати тушган куни, у Масиҳ, яъни Худо томонидан тайинланган Етакчи ва Шоҳ экани ойдин бўлди. (Ишаё 55:4)
9 Хуллас, Муқаддас Китобдаги башоратларнинг амалга ошгани ва Аллоҳ Яҳованинг гувоҳлиги Исо ваъда қилинган Масиҳ эканидан далолат бермоқда. Муқаддас Китобда Исо Масиҳ тўғрисида яна иккита муҳим маълумот бор. У қаердан келиб чиққан ва қандай инсон эди?
ИСО ҚАЕРДАН КЕЛИБ ЧИҚҚАН?
10. Муқаддас Китобда айтилишича Исо ер юзига келишидан олдин қаерда бўлган?
10 Муқаддас Китобда айтилишича, ер юзига келишдан олдин Исо осмонда яшаган. Михо пайғамбар Масиҳнинг нафақат Байтлаҳмда туғилишини башорат қилган, балки «келиб чиқиши қадим замонлардан» бўлишини ҳам айтган. (Михо 5:2) Инсон бўлиб дунёга келишидан аввал Исо осмонда яшаганини ўзи бир неча бор таъкидлаган эди. (Юҳанно 3:13; 6:38, 62 ни ўқинг; Юҳанно 17:4, 5) Осмонда фаришта бўлганида у Худованд Яҳова билан ўзгача муносабатларга эга бўлган.
11. Муқаддас Китобда Исо Яҳованинг суюкли Ўғли экани қандай таъкидланган?
11 Исо Яҳованинг худди суюкли Ўғли каби бўлган. Сабаби, у Худо яратган мавжудотлар ичида «тўнғичдир». (Колосаликларга 1:15) * Худо фақатгина Исони шахсан Ўзи яратгани сабабли, у Яҳованинг «ягона Ўғли» деб ҳам юритилади. (Юҳанно 3:16) Худо қолган барча нарсаларни яратганида эса Исо ёрдамчи бўлган. (Колосаликларга 1:16) Шунингдек, Исо «Калом» деб ном олди. (Юҳанно 1:14) Чунки ҳам фаришталарга, ҳам одамларга Худонинг йўл-йўриқ ва насиҳатларини етказган айнан Исо эди.
12. Исо Худога тенг эмаслигини қаердан биламиз?
12 Баъзилар ишонганидай Исони Худога тенг деб бўладими? Муқаддас Китобда бундай таълимот йўқ. Боя айтилганидай Исони Худо яратган. Яҳова эса азалий ва абадий зотдир. (Забур 90:2) Исо ҳеч қачон Худога тенг бўлишга интилмаган. Муқаддас Китобда ёзилганидай Аллоҳ Исодан улуғдир. (Юҳанно 14:28 ни ўқинг; 1 Коринфликларга 11:3) Фақат Яҳова «Қодир Тангри». (Ибтидо 17:1) Унинг тенги йўқ *.
13. Муқаддас Китобда: «Исо кўринмас Аллоҳни ўзида акс этади»,— деб айтилганда нима назарда тутилади?
13 Миллиардлаб йиллар мобайнида, на осмон ва на ер бўлганида, Яҳова ҳамда Исо яқин мулоқот қилишган. Уларни кучли севги ришталари боғлаб турган! (Юҳанно 3:35; 14:31) Худди ўғилча отасига тақлид қилганидай, Исо Масиҳ Худога, Унинг ҳамма фазилатларига шу даражада тақлид қилар эдики, ҳатто Муқаддас Китобда: «Исо кўринмас Аллоҳни ўзида акс этади»,— деб айтилган. (Колосаликларга 1:15)
14. Қандай қилиб Яҳованинг фариштаси бўлган Исо инсон қиёфасига кирди?
14 Исо ўз хоҳиши билан осмонни тарк этиб, инсон қиёфасига кирди. Бироқ сиз: «Қандай қилиб фаришта одам қиёфасига кириши мумкин?» — деб ҳайрондирсиз. Бу Яҳованинг бир мўъжизаси эди. У Исонинг ҳаётини осмондан олиб, Марям деган яҳудий бокира қизнинг бачадонига ўтказди. Марямнинг ҳомиласи эркак кишининг иштирокисиз содир бўлди. Хуллас, Марям мукаммал ўғил кўриб, исмини Исо қўйди. (Луқо 1:30–35)
ИСО МАСИҲ ҚАНДАЙ ИНСОН ЭДИ?
15. Нимага Исо Масиҳ орқали Тангри Яҳова ҳақида кўпроқ билимга эга бўлиш мумкин?
15 Исо Масиҳнинг гапларию ишларидан, у қандай инсон бўлганини кўриш мумкин. Боз устига, у орқали Тангри Яҳова ҳақида кўпроқ билимга эга бўламиз. Қандай қилиб дейсизми? Олдин айтилганидай, Исо худди ўғил отасига тақлид қилганидай Худога эргашган. Шу йўсин, Исо бир шогирдига: «Мени кўрган, Отамни ҳам Юҳанно 14:9) Инжилнинг таркибига кирган Матто, Марк, Луқо ва Юҳанно китобларида Исонинг ҳаёти, фаолияти ва фазилатлари батафсил баён этилган.
кўрган бўлади»,— деб айтди. (16. Исо Масиҳ асосан нима тўғрисида таълим берар эди ва бу хушхабар кимдан эди?
16 Исо Масиҳни «Устоз» деб аташар эди. (Юҳанно 1:38; 13:13) У нима тўғрисида таълим берар эди? Асосан Исо ер устидан ҳукм сурадиган ва итоаткор инсонларга баракалар ёғдирадиган самовий ҳукумат, яъни «Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни» эълон этар эди. (Матто 4:23) Бу хушхабар кимдан эди? Исо Масиҳ шундай деган: «Менинг таълимотим меники эмас, мени Юборганникидир». (Юҳанно 7:16) Ҳа, хушхабар Худойимиз Яҳовадандир. Инсонлар Худонинг Шоҳлиги ҳақида билиши керак, чунки бу Аллоҳнинг иродасидир. Худонинг Шоҳлиги ва мақсадлари тўғрисида кўпроқ 8- бобда муҳокама қилинади.
17. Исо Масиҳ одамларга қаерда таълим берарди ва нима сабабдан бунга кўп куч сарфларди?
17 Исо Масиҳ одамларга қаерда таълим берар эди? Одамлар қачон келишар экан, деб ўтирмай, Исо қаерга бормасин — қишлоққами, шаҳаргами, бозоргами ё одамларнинг уйигами — ҳамма ёқда ваъз қилар эди. (Марк 6:56; Луқо 19:5, 6) Нима сабабдан Исо узоқларга бориб, бунга шунча вақтини сарфлаган? Чунки Худонинг Исога нисбатан иродаси шундай бўлган. Исо эса доимо Тангри Яҳованинг иродасини бажо келтирган. (Юҳанно 8:28, 29) Ваъз қилиб юрганининг яна бир сабаби бор. Исонинг одамларга раҳми келарди. (Матто 9:35, 36 ни ўқинг.) Дин уламолари Худо ва Унинг ниятлари тўғрисида одамларга таълим беришлари керак эди-ю, лекин бундай қилишмас эди. Исо эса одамлар Шоҳлик тўғрисида билиши даркор эканини тушунарди.
18. Исо Масиҳнинг қайси фазилатлари сизга айниқса ёқимли?
Марк 10:13–16) Исо юзхотирчилик қилмасди. У порахўрлик ва адолатсизликдан нафратланарди. (Матто 21:12, 13) У яшаган пайтда аёлларни камситишарди, лекин Исо улар билан ҳурмат ила муомала қиларди. (Юҳанно 4:9, 27) Бир марта у ҳатто хизматкорнинг вазифасини бажариб, шогирдларининг оёқларини ювди. Ҳа, Исо чинакамига камтар эди.
18 Исо Масиҳ меҳрибон ва раҳмдил одам эди. Шунинг учун катталар ва ҳатто болалар унинг ёнида ўзларини бемалол ҳис қилишар эди. (19. Қайси мисол Исо ёрдам қўлини чўзишга тайёр инсон бўлганини кўрсатяпти?
19 Исо доим ёрдам қўлини чўзишга тайёр эди. Буни у Худонинг қудрати билан хасталарга шифо берганидан кўришимиз мумкин. (Матто 14:14) Мисол учун, бир куни мохов киши Исога яқинлашиб: «Сиз мени пок қила оласиз, фақат истасангиз бас»,— дея ялинди. Одам азоб чекаётганини кўриб Исонинг раҳми келди ва қўлини узатиб унга теккизди-да: «Албатта истайман! Пок бўлинг»,— деб айтди. Шу заҳоти одам соғайиб кетди! (Марк 1:40–42) Тасаввур қилинг, бу одам қанчалик бахтли бўлгандир-а?!
ЎЛИМГАЧА СОДИҚ
20, 21. Худога итоаткор ва содиқ бўлишда Исо қандай ўрнак кўрсатди?
20 Худога итоаткор бўлишда Исо Масиҳ аъло ўрнак кўрсатди. Ҳар хил вазиятларга, турли қаршилик ва азобларга қарамай, у доимо Худойимиз Яҳовага содиқ эди. Шайтон уни васвасага солганда, қатъият ила унинг таклифларини рад этди. (Матто 4:1–11) Бир сафар ҳатто қариндошлари: «У ақлдан озибди»,— дея унга ишонишмаган эди. (Марк 3:21) Бироқ Исо бошқаларнинг таъсирига берилмай, Худонинг иродасини бажаришда давом этган. Одамлар уни ҳақоратлаб, таҳқирлаганида ҳам, Исо ўзини тута билган ва ҳеч қачон душманларидан қасд олмаган. (1 Бутрус 2:21–23)
Филиппиликларга 2:8 ни ўқинг.) Ўлимидан бир кун олдин нима юз берганини бир ўйлаб кўринг. Исони ҳибсга олишди, унга қарши сохта гувоҳлар чиқди, порахўр ҳакамлар уни ҳукм қилди, халқ уни масхара қилди, аскарлар калтаклашди. Уни устунга михлашганида Исо: «Амалга ошди!» — деди-ю нафаси узилди. (Юҳанно 19:30) Уч кундан сўнг Худо Исони қайтадан самовий ҳаёт учун тирилтирди. (1 Бутрус 3:18) Яна бир неча ҳафтадан сўнг Исо осмонга кўтарилиб, шоҳлик қилиш вақти келгунига қадар «Аллоҳнинг ўнг томонига ўтирди». (Ибронийларга 10:12, 13)
21 Исонинг ўлими жуда шафқатсиз ва азобли эди, аммо шунда ҳам у содиқ қолди. (22. Ўлимигача Худога содиқ қолиб Исо қандай имконият очиб берди?
22 Ўлимигача Худога содиқ қолиб Исо қандай имконият очиб берди? Бу орқали ер юзидаги жаннатда абадий яшаш имкониятига эга бўлдик. Ҳа, Худойимиз Яҳованинг нияти олдиндан шундай эди. Кейинги бобда, қандай қилиб Исонинг ўлими биз учун абадий ҳаётга йўл очиб берганини кўриб чиқамиз.
^ абз. 7 Дониёр пайғамбарнинг Масиҳ тўғрисидаги башоратлари 197–199- саҳифалардаги Иловада муҳокама қилинади.
^ абз. 11 Яҳова бутун оламнинг Яратувчиси бўлгани учун, Ота деб юритилади. (Ишаё 64:8) Исо эса Худонинг ижоди бўлгани сабабли, Ўғил деб аталишга муносиб. Бунга ўхшаб Худонинг фаришталари ва ҳатто Одамато ўғил деб юритилган. (Аюб 1:6; Луқо 3:38)
^ абз. 12 Исо Худога тенг эмаслиги тўғрисида батафсил маълумотни 201–204- саҳифалардаги Иловадан топишингиз мумкин.