ИЛОВА
Шеўл ва ҳадес нима дегани?
МУҚАДДАС КИТОБНИНГ асл нусхасида ибронийча шеўл ва унинг маънодоши юнонча ҳадес сўзи 70 мартадан кўпроқ учрайди. Бу иккала сўз ўлим билан боғлиқ. Муқаддас Китобнинг баъзи таржималарида улар «қабр», «дўзах», «тамуғ» ёки «ўликлар диёри» деб қўлланилган. Бироқ кўп тилларда бу ибронийча ва юнонча сўзларнинг аниқ маъносини ифодалайдиган сўзлар йўқ. Шунинг учун «Янги дунё таржимаси»да «шеўл» ва «ҳадес» изоҳларда учрайди. Хўш, бу сўзлар қандай маънога эга? Келинг, Муқаддас Китобда улар қандай қўлланилганини кўриб чиқайлик.
Воиз 9:10 да қуйидагини ўқиймиз: «Сен борадиган қабрда [шеўл, изоҳ] на иш, на режа, на билим, на донолик бор». Хўш, шеўл яқинмизни кўмишимиз мумкин бўлган оддий, бир кишилик қабрни билдирадими? Йўқ. Муқаддас Китобда оддий қабр тўғрисида гап кетганида шеўл ёки ҳадес сўзи эмас, балки бошқа ибронийча ва юнонча сўзлар ишлатилган. (Ибтидо 23:7–9; Матто 28:1) Шунингдек, «шеўл» сўзи остида бир нечта киши бирга кўмиладиган гўр, масалан, оилавий мақбара ёки умумий қабр ҳам назарда тутилмайди. (Ибтидо 49:30, 31)
Бўлмаса «шеўл» сўзи қандай маънога эга? Худонинг Каломидан кўраётганимиздай, «шеўл» ёки «ҳадес» энг катта умумий қабрдан ҳам улканроқ. Мисол учун, Муқаддас Китобда мозор ёки шеўл «кенгайиб, оғзини катта очади», деган сўзларни ўқиймиз. (Ишаё 5:14) Гарчи шеўл рамзий маънода сон-саноқсиз одамларни ютиб юборган бўлса ҳам доим оч. (Ҳикматлар 30:15, 16) Чекланган миқдорда марҳумларни сиғдира оладиган том маънодаги гўрдан фарқли равишда, шеўл «асло тўймайди». (Ҳикматлар 27:20) Бу дегани шеўл ҳеч қачон тўлмайди. Унинг чеки йўқ. Шеўл ёки ҳадес том маънодаги муайян жой эмас. Аксинча, у мажозий маънога эга бўлиб, ўлганларнинг аксарияти борадиган инсониятнинг умумий қабрини англатади.
*. (Аюб 14:13; Ҳаворийлар 2:31; Ваҳий 20:13) У ердан шунингдек, шеўл ёки ҳадесда нафақат Яҳовага хизмат қилган, балки Унга топинмаган кўплаб инсонлар ҳам борлигини билиб оляпмиз. (Ибтидо 37:35; Забур 55:15) Шунинг учун, Муқаддас Китобда «адолатли ва адолатсиз одамлар» тирилиши ҳақида айтилган. (Ҳаворийлар 24:15)
Муқаддас Китобда ёзилган тирилиш ҳақидаги таълимот «шеўл» ва «ҳадес» сўзларининг маъносини чуқурроқ тушунишимизга кўмаклашади. Худонинг Каломида шеўл ва ҳадес сўзлари тириладиган одамларга нисбатан қўлланилади^ абз. 1 Тирилмайдиган инсонлар шеўл ёки ҳадесга эмас, балки ге ҳинном, яъни Ҳинном водийсига тушади (ўзбек тилидаги Муқаддас Китобда бу ибора Матто 5:30; 10:28; 23:33 да «жаҳаннам» деб ўгирилган). Шеўл ва ҳадес каби ге ҳинном ҳам том маънодаги жой эмас.