ЕТТИНЧИ БОБ
Ўлганлар учун ҳақиқий умид
-
Ўлганларнинг тирилишини қаердан биламиз?
-
Тирилишга нисбатан Тангри Яҳованинг нуқтаи назари қандай?
-
Кимлар тирилади?
1–3. Барчамизни қандай душман қувиб келяпти, бироқ Муқаддас Китобда қандай хушхабар мавжуд?
ТАСАВВУР қилинг, орқангиздан шафқатсиз душман қувиб келяпти. У сиздан анча чаққон ва кучли. Бу бераҳм душман ҳатто кўз ўнгингизда баъзи дўстларингизни қатл қилди. Ундан қанча қочишга уринманг, у тобора сизга яқинлашиб келяпти. Қутулишга ҳеч қандай умид йўқдай кўриняпти. Ногаҳон халоскор пайдо бўлади. У душманингиздан қудратлироқ ва сизни қутқариб қолмоқчи. Бу қанчалик енгиллик бахш этади!
2 Қайсидир маънода сизнинг ҳам шундай душманингиз бор. У ҳар биримизнинг ортимиздан қувиб келяпти. Олдинги бобдан Муқаддас Китобга кўра у ўлим эканини билиб олдик. Ҳеч биримиз ундан қутула олмаймиз ҳам, уни енга олмаймиз ҳам. Аксариятимиз у яқинларимизни ҳаётдан олиб кетганини кўрганмиз. Бироқ Худованд Яҳова ўлимдан қудратлидир. У бизнинг меҳрибон Халоскоримиз ва душманни енгишга қодир эканини исботлаган. Аллоҳ бу душманни, яъни ўлимни бутунлайин йўқ қилишни ваъда беряпти. Муқаддас Китобда қуйидагини ўқиймиз: «Энг охирги душман — ўлим йўқ қилинади». (1 Коринфликларга 15:26) Қандай яхши хабар!
3 Яқинимизни йўқотиш ниҳоятда оғир, шундай эмасми?! Бу ҳақда ўйлаш бахт келтирадиган ҳақиқатни тушунишга Ишаё 26:19) Ҳа, улар ҳаётга қайтади. Бу тирилиш туфайли амалга ошади.
ёрдам беради. Ахир Худойимиз Яҳова улар яна яшайди, деб ваъда бермоқда. (ЯҚИНИНГИЗ ҲАЁТДАН КЎЗ ЮМСА
4. а) Яҳованинг туйғуларини тушуниш учун нега Исонинг ўлимга бўлган муносабатини билиб олишимиз керак? б) Кимлар Исонинг яқин дўстлари эди?
4 Яқинингиз ҳаётдан кўз юмганми? Бундай пайтда қайғу-алам ва ожизликдан дод дегингиз келади. Аммо Муқаддас Китоб тасалли беришга қодир. (2 Коринфликларга 1:3, 4 ни ўқинг.) Ундан Худовандимиз Яҳова ҳамда Исонинг ўлимга нисбатан муносабатини билиб оламиз. Нега айнан Исонинг дейсизми? Чунки у Худонинг нуқтаи назарига комил даражада тақлид қилар ва яқинини йўқотиш қанчалик оғир бўлишини яхши билар эди. (Юҳанно 14:9) Масалан, Қуддусга йўл олган пайтлари Исо Байтания деган қишлоқда Лазар, Марта ва Марям исмли дўстлариникида тунаб қолар эди. Улар бир-бирига жуда яқин бўлиб қолган эди. Муқаддас Китобда: «Исо Мартани, унинг синглисини ҳамда Лазарни яхши кўрар эди»,— деб айтилган. (Юҳанно 11:5) Бироқ ўтган бобдан билиб олганимиздай, Лазар вафот этган эди.
5, 6. а) Лазарнинг дўстларию қариндошлари қайғу чеккани Исога қандай таъсир қилган? б) Исо дўсти учун қайғургани нега бизга тасалли беради?
5 Жонажон дўстидан айрилиш Исога қандай таъсир қилган? Исо Лазарнинг дўстларию қариндошларига тасалли бериш учун борган. Одамларнинг қайғуси ва кўз ёшларини кўриб, Исо қаттиқ таъсирланган. Муқаддас Китобда ёзилганидай, у «руҳан эзилиб, чуқур хўрсинди» ва «кўзидан ёш оқди». (Юҳанно 11:33, 35) Бу, Исонинг ҳеч қандай умиди йўқ деганими? Асло. Чунки Исо мўъжиза юз беришини билар эди. (Юҳанно 11:3, 4) Лекин шунга қарамай, Исо ўлим келтирадиган изтиробни ҳис қилган.
6 Исо дўсти учун қайғургани бизга тасалли беради. Бундан, Исо ҳамда Тангри Яҳова ўлимдан нафратланишини кўряпмиз. Қодир Аллоҳ бу шафқатсиз душман билан курашиб, уни енга олади! У Ўз қудратини Исога ҳам ато этган. Келинг, бу ҳақда билиб олайлик.
«ЛАЗАР, ТАШҚАРИГА ЧИҚ!»
7, 8. Нега Лазарга ёрдам бериш имконсиздай туюлар эди, бироқ Исо нима қилди?
7 Лазарнинг жасадини бир ғорга қўйишган эди. Исо ғорнинг оғзидаги тошни олиб қўйишни буюрди. Бунга Марта эътироз билдириб, Лазарнинг ғорга қўйилганига тўрт кун бўлганини ва жасад ҳидланиб қолганини айтди. (Юҳанно 11:39) Боз устига, ўлган одамга қандай ёрдам бериш мумкин?
8 Тош олиб қўйилди ва Исо баланд овозда: «Лазар, ташқарига чиқ!» — деди. Шу пайт «жасад чиқиб келса» борми! (Юҳанно 11:43, 44) Одамлар нақадар хурсанд бўлганини тасаввур қилинг! Чунки опаларию қариндошлари, дўстларию қўшнилари Лазарни кўришдан умидларини узишган эди. Уларга қадрдон бўлган одам энди ораларида турибди. Мўъжиза юз берди! Ҳойнаҳой кўплар хурсандлигидан Лазарни бағрига босади. Дарҳақиқат, бу ўлим устидан ғалабадир!
9, 10. а) Лазарни тирилтириш учун Исога қудратни ким ато этган? б) Тирилиш билан боғлиқ ҳодисаларни ўқиш қандай фойда келтиради?
9 Исо бу мўъжизани ўз кучи билан қилганини айтмаган. Лазарни тирилтиришдан олдин Исо Аллоҳ Яҳовага ибодат қилиб, қудратни Ундан олганини кўрсатди. (Юҳанно 11:41, 42 ни ўқинг.) Бу, Яҳова қудратидан шу тарзда фойдаланганини кўрсатувчи ягона ҳодиса эмас. Муқаддас Китобда бундай ҳодисалардан тўққизтаси қаламга олинган *. Ушбу ҳодисаларни ўқиб ўрганиш тасалли бахш этади. Улар Худо юзхотирчилик қилмаслигини кўрсатади. Чунки Аллоҳ ёшу қарини, эркагу аёлни миллатига қарамай тирилтирган. Шунингдек, бу ҳодисалар одамларга хурсандчилик келтирган. Масалан, Исо бир қизалоқни тирилтирганида, ота-онаси хурсанд бўлганидан «донг қотиб қолишди». (Марк 5:42) Яҳованинг яхшилиги уларга унутиб бўлмас қувонч улашган.
10 Тўғри, вақти келиб Исо тирилтирган одамлар қазо қилишди. Унда уларни тирилтириш бефойдамиди? Асло! Бу ҳодисалар бизга умид бахш этиб, муҳим бир ҳақиқатни исботлайди.
ТИРИЛИШ НИМАНИ ИСБОТЛАЙДИ
11. Қандай қилиб Лазарнинг тирилгани Воиз 9:5 даги сўзлар ҳақиқат эканини исботлаяпти?
11 Муқаддас Китоб таълимотига кўра ўлганлар «ҳеч нарсани билмайди». (Воиз 9:5) Улар беҳуш ҳолатда ва нариги дунёга кетмайди. Лазар билан бўлган ҳодиса бунинг исботидир. Ўйлаб кўринг: Лазар тирилганида осмондаги жаннат тўғрисида гапириб берганмиди? Ёки жаҳаннам олови ҳақида айтиб одамларни қўрқитганмиди? Йўқ. Муқаддас Китобда бундай сўзларни учратмаймиз. Лазар вафот этиб тўрт кун мобайнида «ҳеч нарсани» билмай ётган. Ҳа, у шунчаки ўлим уйқусида эди. (Юҳанно 11:11)
12. Нега Лазар билан юз берган воқеа тирилиш уйдирма эмаслигини тасдиқлаяпти?
12 Лазар билан юз берган мўъжиза тирилиш уйдирма эмаслигини тасдиқлаяпти. Исо бу мўъжизани кўпчиликнинг кўз ўнгида қилган эди. Ҳатто Исодан нафратланган диний раҳбарлар буни инкор этишга ожиз эди. Аксинча, улар: «Нима қилсак экан? Ахир бу одам [Исо] кўп мўъжизалар яратяпти-ку!» — дейишар эди. (Юҳанно 11:47) Тирилган Лазарни кўриш учун тўда-тўда одамлар келар эди. Натижада, улардан кўпи Исога ишонди. Лазар тирик эканини кўриб, улар Исони Худо юборганига амин бўлишди. Шу сабаб, яҳудийларнинг диний раҳбарлари нафақат Исони, балки тирилган Лазарни ҳам ҳалок қилиш пайига тушишди. (Юҳанно 11:53; 12:9–11)
13. Нега Тангри Яҳова учун марҳумларни тирилтириш оғир иш эмас?
13 Тирилишга ишониш хаёлпарастлик эмасми? Йўқ, асло! Исо бир кун келиб «мозорларда бўлган ҳамма» тирилади, деб таълим берган. (Юҳанно 5:28) Тангри Яҳова — ҳаёт манбаи. Наҳотки Аллоҳ учун марҳумларни ҳаётга қайтариш имконсиз бўлса? Бунинг амалга ошиши Яҳованинг хотираси билан боғлиқ. Ҳаётдан кўз юмган яқинларимиз унинг эсидами? Ўйлаб кўринг, коинотда сон-саноқсиз юлдузлар мавжуд, бироқ Худованд ҳар бирининг номини айтиб чақиради! (Ишаё 40:26) Демак, марҳумларни ўша-ўша қобилияту фазилатлари билан ҳаётга қайтариш, Яҳова учун оғир иш эмас.
14, 15. Художўй Аюбнинг сўзларига кўра Яҳова тирилишга қандай муносабатда?
14 Бироқ Яҳова марҳумларни тирилтиришни истайдими? Албатта! Бу тўғрисида Муқаддас Китобда ҳам айтилган. Масалан, художўй Аюбда: «Одам ўлса, у яна яшай оладими?» — деган савол туғилган эди. Аюб ўлимидан сўнг Худо уни эслайдиган вақт келгунча қабрда кутиб ётиши ҳақида гапирган. У Яҳовага шундай деган: «Мени чақирасан, мен эса жавоб бераман. Қўлларинг билан яратган ижодингни соғинасан». (Аюб 14:13–15)
15 Фақат ўйлаб кўринг, Яҳова Таоло ўлганларни ҳаётга қайтариш вақтини орзиқиб кутяпти! Яҳованинг бундай истаги борлиги нақадар қувончли! Хўш, кимлар тирилади ва улар қаерда яшайди?
«МОЗОРЛАРДА БЎЛГАН ҲАММА»
16. Тирилганлар қандай шароитларда яшашади?
16 Муқаддас Китобда қаламга олинган тирилиш ҳодисалари, келажакда тирилиш қандай бўлишини тушунишга кўмаклашади. Қадимда юз берган тирилиш ҳодисалари шу ер юзида содир бўлиб, тирилганлар яна яқинлари 3- бобидан билиб олганимиздай, Худованд бутун ер юзини жаннатга айлантиради. Демак, тирилиш уруш, жиноят ва касалликларга тўла дунёда содир бўлмайди. Аксинча, тирилганлар келажакда ер юзидаги жаннатда тинч, абадий ва бахтли ҳаёт кечириш имкониятига эга бўлишади.
билан яшашган. Келажакдаги тирилиш ҳам айнан шу ер юзида, фақат жаҳон миқёсида юз беради. Бу китобнинг17. Кимлар тирилади?
17 Кимлар тирилади? Исо Масиҳ: «Мозорларда бўлган ҳамма унинг [Исонинг] овозини эшитиб чиқади»,— деб айтган эди. (Юҳанно 5:28, 29) Шунингдек, бошқа оятда қуйидаги сўзларни ўқиймиз: «Денгиз ҳам, ўлим ҳам, мозор ҳам ўзидаги ўликларни берди». (Ваҳий 20:13; 212–213- саҳифалардаги Иловага қаранг.) Демак, инсониятнинг умумий қабрида ҳеч ким қолмайди, чунки миллиардлаб марҳумлар ҳаётга қайтади. Исонинг шогирди Павлус «адолатли ва адолатсиз одамларнинг тирилишига» ишонган. (Ҳаворийлар 24:15) Бу нимани англатади?
18. Тирилишга сазовор бўлган «адолатли» кишилар қаторига кимлар киради ва бу сизга қандай таъсир қиляпти?
18 «Адолатли» инсонлар қаторига Исо ер юзига келишидан олдин яшаган ва исмлари Муқаддас Китобда қаламга олинган инсонлар киради. Масалан, Нуҳ пайғамбар, Иброҳим Халилуллоҳ, Соро биби, Мусо пайғамбар, художўй аёллар Рут, Эстер ҳамда бошқалар. Уларнинг айримлари ҳақида Муқаддас Китобдаги Ибронийларга йўлланган мактубнинг 11- бобида ўқишингиз мумкин. Шунингдек, «адолатли» инсонлар қаторига бизнинг кунларда қазо қилган Яҳованинг хизматчилари ҳам киради. Тирилишга бўлган умид туфайли ўлимдан қўрқмаймиз. (Ибронийларга 2:15)
19. «Адолатсиз» инсонлар қаторига кимлар киради ва Яҳова Таоло уларга қандай имконият беради?
19 Яҳова Таолони билмагани учун унга хизмат қилмаганлар тўғрисида нима дейиш мумкин? Бундайлар Ҳукм куни деб номланган *.
«адолатсиз» инсонлар қаторига киради. Миллиардлаб бундай инсонлар унутилмайди. Улар ҳам тирилади ва ҳақ Худо тўғрисида билим олиб, Унга хизмат қилиши учун вақт берилади. Минг йил давомида ўлганлар тирилади ва уларда ер юзида яшаётган содиқ инсонларга қўшилиб Яҳовага хизмат қилиш имкони пайдо бўлади. Бу ажойиб давр бўлади. Бу давр Муқаддас Китобда20. «Жаҳаннам» нимани англатади ва у ерга кимлар тушади?
20 Демак, ҳамма ўлганлар тириладими? Йўқ. Муқаддас Китобда айтилишича, баъзи марҳумлар «жаҳаннам» деган жойга тушади. (Луқо 12:5) Қадимги Қуддус деворлари ташқарисида ахлат ҳамда жасад ташланадиган, сўнг ёқиладиган жой жаҳаннам деб номланар эди. Яҳудийлар у ерга дафн қилишга ҳамда тирилишга нолойиқ саналганларнинг жасадини ташлашар эди. Хуллас, жаҳаннам сўзи батамом йўқ қилиниш рамзи ҳисобланади. Аллоҳ Яҳова Исони тиригу ўликларни ҳукм қилувчи этиб тайинлаган бўлса-да, Олий Ҳакам Яҳовадир. (Ҳаворийлар 10:42) Ёвуз ва ўзгаришни истамайдиган кишиларни У ҳеч қачон тирилтирмайди.
САМОВИЙ ҲАЁТ УЧУН ТИРИЛИШ
21, 22. а) Муқаддас Китобда тирилишнинг яна қандай тури ҳақида айтилган? б) Самовий ҳаёт учун ким биринчи бўлиб тирилтирилган?
21 Муқаддас Китобда тирилишнинг бошқа тури ҳақида ҳам айтилган. Баъзи кишилар осмонда руҳий мавжудот сифатида яшаш учун тирилишади. Муқаддас Китобда ёзилган ягона мисол Исо Масиҳнинг тирилишидир.
22 Исони ўлдиришганида Яҳова садоқатли Ўғли мозорда қолиб кетишига йўл қўймаган. (Забур 16:10; Ҳаворийлар 13:34, 35) Худованд уни тирилтирди, лекин инсон сифатида эмас. Исонинг шогирди Бутрус тушунтирганидай, Масиҳ «одам сифатида ўлиб, руҳ сифатида тирилди». (1 Бутрус 3:18) Бу чинакам мўъжиза эди! Ҳа, Исо қудратли руҳий шахс бўлиб ҳаётга қайтди. (1 Коринфликларга 15:3–6 ни ўқинг.) Исо бундай шарафга эга бўлган илк шахс эди. Лекин у тирилган сўнгги киши эмас эди. (Юҳанно 3:13)
23, 24. «Кичик пода»га кимлар киради ва уларнинг сони қанча?
23 Яқин орада осмонга қайтишини билган Исо садоқатли издошлари учун «жой тайёрлагани» кетиши тўғрисида айтган эди. (Юҳанно 14:2) Келажакда самода макон топадиган кишиларни Исо «кичик пода» деб атаган эди. (Луқо 12:32) Ушбу кичик гуруҳнинг сони қанча бўлар экан? Исонинг шогирди Юҳанно ваҳий кўриб, шундай деган эди: «Мен қарадим-у, Сион тоғида Қўзи [Исо Масиҳ] турганини кўрдим. У билан бирга пешоналарида Қўзининг ҳамда Отасининг исми ёзилган 144 000 киши бор эди». (Ваҳий 14:1)
24 Ушбу 144 000 киши қаторига Исонинг садоқатли яқин шогирдлари, яъни ҳаворийлар ҳам киради. Улар самовий ҳаёт учун тирилтирилган. Бу тирилиш қачон бошланган? Ҳаворий Павлус бу тирилиш Масиҳнинг ҳозир бўлиш пайтида юз беради, деб ёзган эди. (1 Коринфликларга 15:23) Китобнинг 9- бобидан биз айнан шу пайтда яшаётганимизни билиб оламиз. Демак, бизнинг кунларда 144 000 кишидан қолган қисми ўлган заҳотиёқ самовий ҳаёт учун тирилтирилади. (1 Коринфликларга 15:51–55) Бироқ инсонларнинг аксарияти келажакда бўладиган ердаги жаннатда яшаш учун тирилтирилади.
25. Янаги бобда нимани муҳокама қиламиз?
25 Ҳа, Яҳова ушбу шафқатсиз душманимизни, яъни ўлимни батамом бартараф қилади! (Ишаё 25:8 ни ўқинг.) Эҳтимол сиз: «Самовий ҳаёт учун тирилганлар у ерда нима қилишади?» — деб сўрарсиз. Улар ажойиб Самовий Шоҳликнинг аъзолари бўлишади. Бу ҳукумат тўғрисида янаги бобдан билиб оламиз.
^ абз. 9 Тирилиш билан боғлиқ бошқа ҳодисаларни қуйидаги оятлардан ўқишингиз мумкин: 3 Шоҳлар 17:17–24; 4 Шоҳлар 4:32–37; 13:20, 21; Матто 28:5–7; Луқо 7:11–17; 8:40–56; Ҳаворийлар 9:36–42 ва 20:7–12.
^ абз. 19 Ҳукм куни ҳамда тирилганлар нима асосида ҳукм қилиниши тўғрисида 213–215- саҳифалардаги Иловадан билиб олишингиз мумкин.