Муқаддас Китоб ҳақида қандай фикрдасиз?
Сиз шундай дейишингиз мумкин:
-
инсоний ғоялар тўплами
-
ривоят ва афсоналар китоби
-
Аллоҳнинг Каломи
МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН?
«Муқаддас Ёзувларнинг ҳаммаси Худо томонидан илҳомлантирилган». (2 Тимўтийга 3:16, «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси»)
БУ СИЗ УЧУН НИМАНИ АНГЛАТАДИ?
Ҳаёт борасидаги муҳим саволларга қониқарли жавоблар. (Ҳикматлар 2:1–5)
Кундалик ҳаёт учун ишончли йўл-йўриқ. (Забур 119:105)
Келажак учун ҳақиқий умид. (Римликларга 15:4)
МУҚАДДАС КИТОБДА ЁЗИЛГАН НАРСАЛАРГА ИШОНИШИМИЗ МУМКИНМИ
Албатта, бунинг камида учта сабаби бор:
-
Ажойиб уйғунлик. Муқаддас Китоб 1 600 йил мобайнида тахминан 40 та турли киши томонидан ёзилган. Уларнинг аксарияти бир-бири билан ҳеч қачон учрашмаган. Бироқ бутун китобда битта асосий мавзу ёритилган.
-
Ростгўй ёзувчилар. Кўп тарихчилар ўз халқининг мағлубиятини яширишган. Муқаддас Китоб ёзувчилари эса ўзининг ва халқининг хатолари ҳақида очиқ-ойдин ёзишган. (2 Солномалар 36:15, 16; Забур 51:1–4)
-
Ишончли башоратлар. Муқаддас Китобда қадимги Бобил шаҳрининг қулаши ҳақида 200 йил аввал башорат қилинган. (Ишаё 13:17–22) Унда нафақат Бобил шаҳрининг қандай қулаши ҳақида, балки уни босиб олиши керак бўлган кишининг исми ҳам ёзилган! (Ишаё 45:1–3)
Муқаддас Китобнинг бошқа кўпгина башоратлари кичик тафсилотларигача амалга ошган. Ахир Аллоҳнинг Каломи шундай бўлиши керак эмасми? (2 Бутрус 1:21)
БУ ҲАҚДА ЎЙЛАБ КЎРИНГ
Аллоҳнинг Каломи ҳаётингизни қандай яхшилаши мумкин?
Бу саволнинг жавобини Муқаддас Китобнинг ИШАЁ 48:17-, 18- ва 2 ТИМЎТИЙГА 3:16-, 17- оятларидан топасиз.