11- бўлимга кириш сўзлари
Бу бўлимда Инжилда ёзилган воқеаларни билиб оламиз. Исо кичик бир шаҳарда яшайдиган оддийгина оилада туғилади. У дурадгор бўлган отаси билан меҳнат қилади. Исо одамзодни қутқарадиган ягона шахс эди. Яҳова уни Самовий Шоҳликнинг Шоҳи сифатида танлаганди. Ота-она бўлсангиз, Исо худотарс оилада ва ёқимли муҳитда улғайиши учун Яҳова севги ила ғамхўрлик қилганини болангизга тушунтиринг. Яҳова Ҳирод Исони ўлдиришига йўл қўймаганини ва Унинг ниятлари амалга ошишига ҳеч нарса тўсқинлик қила олмаслигини муҳокама қилинг. Исо учун йўл ҳозирласин деб Яҳова
Яҳёни тайинлаганини кўриб чиқинг. Ёш бўлса–да, Исо Яҳованинг оқилона йўл-йўриқлари ва маслаҳатларини севганини таъкидланг.УШБУ БЎЛИМДА
70- ДАРС
Фаришталар Исонинг туғилганини эълон қилади
Хабарни эшитган чўпонлар ўша заҳоти ҳаракатга тушишади.
73- ДАРС
Яҳё Масиҳга йўл тайёрлайди
Яҳё улғайганида пайғамбар бўлади. У Масиҳ келишини хабарлайди. Яҳёнинг хабарига одамлар қандай муносабат билдиришади?