Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

12- ДАРС

Ёқуб меросни қўлга киритади

Ёқуб меросни қўлга киритади

Исҳоқ Ривқога уйланганида 40 ёшда эди. У Ривқони жуда яхши кўрарди. Вақт ўтиб, улар эгизак ўғиллар кўришди.

Катта ўғлининг исми Эсов, кичигиники Ёқуб эди. Эсов кўчада юришни яхши кўрарди ва у моҳир овчи эди. Ёқуб эса уйда ўтиришни яхши кўрарди.

Ўша пайтларда, отасининг ўлимидан кейин катта ўғилга ернинг ва пулнинг катта қисми бериларди. Бу мерос деб аталади. Исҳоқнинг оиласида Яҳованинг Иброҳимга берган ваъдалари ҳам меросга кирарди. Эсовнинг бу ваъдалар билан деярли иши йўқ эди. Ёқуб эса бу ваъдалар ниҳоятда муҳимлигини биларди.

Бир сафар Эсов куни билан ов қилиб, уйга чарчаган ҳолда қайтди. У Ёқуб пишираётган ширин овқатнинг ҳидини сезиб, унга: «Қорним очиб кетди! Менга шу қизил овқатингдан озгина бер!» — деди. Ёқуб унга: «Майли, бераман. Лекин аввал, меросни менга беришни ваъда қил»,— деб жавоб қайтарди. Эсов укасига: «Меросим билан ишим йўқ! Олсанг, олавер! Менга овқат берсанг бўлди»,— деб айтди. Нима деб ўйлайсиз, у тўғри йўл тутдими? Йўқ, асло. Эсов бир коса овқатни деб, жуда бебаҳо нарсани қўлдан чиқарди.

Исҳоқ қариб қолгач, катта ўғлини дуо қилмоқчи бўлди. Аммо Ривқо кичик ўғли Ёқуб отасининг дуосини олишига ёрдамлашди. Буни билиб қолиб, Эсовнинг роса жаҳли чиқди ва укасини ўлдирмоқчи бўлди. Исҳоқ билан Ривқо Ёқубни ҳимоя қилиш мақсадида унга: «Тоғанг Лобонникига боргин-да, Эсов жаҳлидан тушмагунча ўша ерда қол»,— деб айтишди. Ёқуб ота-онасининг гапига кириб, ҳаётини сақлаш учун қочиб кетди.

«Инсон бутун дунёга эгалик қилса-ю, ўз жонини йўқотса, бундан унга не фойда? Ўз жони эвазига инсон нима ҳам бера оларди?» (Марк 8:36, 37)