Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

27- ДАРС

Исроилликлар Яҳовага қарши исён кўтаради

Исроилликлар Яҳовага қарши исён кўтаради

Орадан вақт ўтиб, исроилликлар саҳрода бўлган пайтда Кўрах, Датан, Абурам ва 250 та бошқа киши Мусога қарши исён кўтаришди. Улар Мусога шундай дейишди: «Бўлди, етар! Нега энди сиз бизга йўлбошчи, Ҳорун эса олий руҳоний бўлиши керак? Яҳова фақат сиз ва Ҳорун билан эмас, У барчамиз билан». Яҳовага бу ёқмади. Буни Ўзига қарши кўтарилган исён деб билди.

Мусо Кўрахга ва тарафдорларига: «Эртага оловкуракларингизга тутатқи солиб, муқаддас чодир ёнига келинглар. Яҳова бизга кимни танлаганини кўрсатади»,— деб айтди.

Кейинги куни Кўрах ва 250 та киши Мусо билан кўришиш учун муқаддас чодир ёнига боришди. Улар худди руҳонийлардек тутатқи тутатишди. Яҳова Мусо билан Ҳорунга: «Кўрах ва унинг одамлари орасидан ажралиб чиқинглар»,— деди.

Кўрах муқаддас чодирга, Мусонинг олдига борди. Аммо Датан, Абурам ва уларнинг оиласи келишдан бош тортди. Яҳова исроилликларга Кўрах, Датан ва Абурамнинг чодирларидан узоқроқ туришни айтди. Исроилликлар шу заҳотиёқ узоқроқ кетишди. Датан, Абурам ва уларнинг оилалари чодирларидан ташқарида эди. Кутилмаганда ер иккига бўлиниб, уларни ютиб юборди! Муқаддас чодир ёнида турган Кўрах ва 250 та кишининг устига олов тушиб, уларни ютиб юборди.

Яҳова Мусога шундай деди: «Ҳар битта қабила йўлбошчисидан таёғини олгин-да, устига исмини ёзиб қўй. Аммо Леви қабиласига тегишли таёққа Ҳоруннинг исмини ёз. Таёқларни муқаддас чодирга олиб кир, шунда Мен танлаган кишининг таёғи гуллайди».

Эртаси куни Мусо ҳамма таёқларни олиб чиқиб, йўлбошчиларга кўрсатди. Ҳоруннинг таёғи гуллаб, унда бодомлар пишибди. Шу йўсин Яҳова Ҳорунни олий руҳоний бўлиш учун танлаганини тасдиқлади.

«Орангизда раҳбарликни ўз зиммасига олганларга итоаткор бўлиб, уларга қулоқ солинглар». (Ибронийларга 13:17)