Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ШОГИРД ТАЙЁРЛАШ

11-ДАРС

Оддийлик

Оддийлик

Принцип: «Оғзингиздан тушунарсиз сўзлар чиқса, нима ҳақда гап кетаётганини қандай англаб олишади?» (1 Кор. 14:9)

Исо нима қилган?

1. ВИДЕОНИ томоша қилинг ёки Матто 6:25–27 ни ўқинг. Сўнг қуйидаги саволларни кўриб чиқинг:

  1.   а) Яҳова бизга ғамхўрлик қилишини Исо қайси мисол орқали кўрсатган?

  2.  б) Гарчи Исо қушлар ҳақида кўп маълумотни билган бўлса-да, қайси оддий тафсилотга диққат қаратган? Нега бундай ёндашув самарали эди?

Исодан нимани ўргансак бўлади?

2. Оддий тарзда таълим берганимизда, одамлар ўрганганларини эслаб қолишади ва бу уларнинг қалбига таъсир қилади.

Исога тақлид қилинг

3. Кўп гапирманг. Мавзу ҳақида ўзингиз билган барча нарсани айтишдан кўра, тадқиқ қилинаётган адабиётдаги маълумотга диққат қаратинг. Савол берганингиздан кейин тадқиқ ўтувчининг жавобини сабр ила кутинг. Агар у жавобини билмаса ёки Муқаддас Китоб таълимотларига зид бўлган жавобни айтса, қўшимча саволлардан фойдаланиб уни мулоҳаза юритишга унданг. Тадқиқ ўтувчи асосий фикрни тушунган бўлса, давом этинг.

4. Тадқиқ ўтувчига янги таълимотларни бундан олдин билганлари билан боғлашга ёрдам беринг. Масалан, тирилиш борасидаги дарсни бошлашдан олдин тадқиқ ўтувчи ўлганларнинг ҳолати тўғрисида билиб олганларини қисқача такрорлаб ўтинг.

5. Мисолларни саралаб танланг. Мисол келтиришдан олдин ўзингизга қуйидаги саволларни беринг:

  1.   а) «Бу мисол оддийми?»

  2.  б) «У тадқиқ ўтувчига тушунарлими?»

  3.  в) «Бу мисол тадқиқ ўтувчига нафақат мисолни, балки асосий фикрни ҳам эслаб қолишига ёрдам берадими?»

ШУНИНГДЕК, ҚУЙИДАГИЛАРГА ҚАРАНГ: