ШОГИРД ТАЙЁРЛАШ
12-ДАРС
Шижоат
Принцип: «Мой ва хушбўй тутатқи қалбни шод этади, чин дилдан маслаҳат берган дўст ҳам шундайдир». (Ҳик. 27:9)
Исо нима қилган?
1. ВИДЕОНИ томоша қилинг ёки Марк 10:17–22 ни ўқинг. Сўнг қуйидаги саволларни кўриб чиқинг:
Исодан нимани ўргансак бўлади?
2. Тадқиқ ўтувчилар маънан ўсишини истасак, уларга севги ила, аммо очиқчасига гапиришимиз керак.
Исога тақлид қилинг
3. Тадқиқ ўтувчиларга мақсадлар қўйишга ва уларга эришишга ёрдам беринг.
-
а) «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» китобининг ҳар бир дарсидаги «Мақсад» қисмидан фойдаланинг.
-
б) Тадқиқ ўтувчи қисқа ҳамда узоқ муддатли мақсадларга эришиши учун қандай қадамлар қўйиши кераклигини тушунишига ёрдам беринг.
-
в) Маънан ўсиш йўлидаги ютуқлари учун уни мунтазам равишда мақтанг.
4. Нима унга маънан ўсишга халақит бераётганини аниқланг ва бу тўсиқларни енгишга ёрдам беринг.
-
a) Ўзингизга қуйидаги саволларни беринг:
-
«Тадқиқ ўтувчи сувга чўмишга ҳаракат қилмаётган бўлса, унга нима халақит беряпти?»
-
«Қандай амалий ёрдам кўрсатишим мумкин?»
-
-
б) Тадқиқ ўтувчи нималар қилиши кераклиги ҳақида очиқчасига ва севги ила гаплашиб олиш учун шижоат сўраб ибодат қилинг.
5. Самарасиз Муқаддас Китоб тадқиқини тўхтатинг.
-
a) Тадқиқ ўтувчи маънан ўсаётганини аниқлаш учун ўзингизга қуйидаги саволларни беринг:
-
«Тадқиқ ўтувчи ўрганаётган нарсаларини ҳаётида қўллаяптими?»
-
«У жамоат учрашувларига қатнаяптими ва бошқалар билан ҳақиқатни бўлишяптими?»
-
«Муайян вақт тадқиқ ўтгандан сўнг, у Яҳованинг Шоҳиди бўлишни истаяптими?»
-
-
б) Агар тадқиқ ўтувчи маънан ўсишни хоҳламаётган бўлса:
-
Нима уни ушлаб турганини сўранг.
-
Хушмуомалалик ила нима учун тадқиқни тўхтатаётганингизни тушунтиринг.
-
Тадқиқ ўтувчи билан тадқиқни қайта бошлашдан олдин у қандай ўзгаришлар қилиши кераклиги ҳақида айтинг.
-