Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

СУҲБАТ БОШЛАШ

2-ДАРС

Табиийлик

Табиийлик

Принцип: «Инсон тўғри жавоби туфайли қувонади. Ўз вақтида айтилган сўз қанчалик яхши!» (Ҳик. 15:23)

Филип нима қилган?

1. ВИДЕОНИ томоша қилинг ёки Ҳаворийлар 8:30, 31 ни ўқинг. Сўнг қуйидаги саволларни кўриб чиқинг:

  1.   а) Филип суҳбатни қандай бошлади?

  2.  б) Кишига янги ҳақиқатни ўргатиш учун нега суҳбатни бундай тарзда бошлаш табиий бўларди?

Филипдан нимани ўргансак бўлади?

2. Агар суҳбатни табиий олиб борсак, инсон ўзини бемалол ҳис қилади ҳамда бўлишаётган хабаримизга нисбатан фикрини айтишга кўпроқ мойил бўлади.

Филипга тақлид қилинг

3. Кузатувчан бўлинг. Кишининг юз ифодаси ва хатти-ҳаракатлари у ҳақда кўп нарсани аён қилади. Инсон биз билан гаплашгиси келяптими? «... ҳақида эшитганмисиз?» дея оддий савол бериб Муқаддас Китобдан бирон нарса айтиб беришингиз мумкин. Суҳбатлашгиси келмаётган инсонни гаплашишга мажбурлашдан қочинг.

4. Сабрли бўлинг. «Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни ўша заҳоти айтишим керак» деган фикрдан қочинг. Ҳақиқатни табиий тарзда айтиш учун қулай фурсатни кутинг. Баъзида келаси сафарги суҳбатгача кутишга тўғри келар.

5. Мослашувчан бўлинг. Суҳбат сиз кутмаган мавзуга ўтиб кетиши мумкин. Гарчи сиз Муқаддас Китобдаги бошқа ҳақиқат тўғрисида айтишни ўйлаган бўлсангиз-да, инсон учун муҳим бўлган мавзу ҳақида гаплашишга тайёр бўлинг.

ШУНИНГДЕК, ҚУЙИДАГИЛАРГА ҚАРАНГ: