СУҲБАТ БОШЛАШ
6-ДАРС
Жасорат
Принцип: «Худонинг хушхабарини сизларга гапиришимиз учун Аллоҳ бизга жасорат ато этди». (1 Салон. 2:2)
Исо нима қилган?
1. ВИДЕОНИ томоша қилинг ёки Луқо 19:1–7 ни ўқинг. Сўнг қуйидаги саволларни кўриб чиқинг:
Исодан нимани ўргансак бўлади?
2. Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни барча билан бўлишиш учун жасоратли бўлишимиз керак.
Исога тақлид қилинг
3. Яҳовага таянинг. Худонинг муқаддас руҳи Исони ваъз қилиш учун кучли қилган экан, у сизни ҳам кучли қилади. (Мат. 10:19, 20; Луқо 4:18) Сизга қўрқинчли бўлиб кўринган инсонларга ваъз қилиш учун Яҳовадан жасорат сўранг. (Ҳавор. 4:29)
4. Одамлар ҳақида олдиндан хулоса чиқарманг. Одамларнинг ташқи кўриниши, ижтимоий ва иқтисодий аҳволи ёки эътиқоди туфайли уларга ваъз қилишга иккиланармиз. Лекин ёдда тутинг:
5. Жасоратли бўлиш билан бирга хушмуомала ва эҳтиёткор бўлинг. (Мат. 10:16) Баҳслашишдан қочинг. Инсон хушхабарни эшитишни хоҳламаса ва у ердан кетиш кераклигини сезаётган бўлсангиз, суҳбатга хушмуомалалик ила якун ясанг. (Ҳик. 17:14)