15- БОБ
«Сенинг фоҳишалигингга чек қўяман»
БУ БОБДА: Ҳизқиё ҳамда Ваҳий китобларида қаламга олинган фоҳишалар ҳақидаги баёнотлардан нимани ўрганишимиз мумкин?
1, 2. Ўз хоҳиши билан фоҳишаликни танлаган аёлни тасвирлаб беринг.
ФОҲИШАГА айланган аёлни кўриш жуда аянчли. Хаёлимизга дарҳол «Бундай тубан ҳаётни танлашга уни нима мажбур қилди экан?» деган фикр келиши мумкин. Уйидагилари унга шафқатсизларча муносабатда бўлгани ёки таҳқирлагани учун ёшгина умрини кўчаларда хазон қиляптимикин? Ёки муҳтожлик туфайли ўзини бундай қулликка сотишга мажбур бўлдимикин? Ёхуд у бешафқат эридан қочганмикин? Ушбу ёвуз дунёда шундай аянчли воқеалар тез-тез учрайди. Шу боис, Исо Масиҳ айрим фоҳишаларга меҳр ила муомала қилгани ажабланарли эмас. У тавба қилганлар ва ҳаёт тарзини ўзгартирганлар яхшироқ ҳаётга умид қилишлари мумкинлигини таъкидлаган. (Мат. 21:28–32; Луқо 7:36–50)
2 Аммо, келинг, ўзгача бир фоҳишани тасаввур қилайлик. У ўз хоҳиши билан бундай ҳаётни танлаган. Аёл бундай яшашни тубанлик эмас, кўп нарсага эга бўлиш имкони, деб билади. Касби орқали у пул орттиришни ва бошқаларга таъсир қилишни жуда истайди. Энг ёмони, бу аёл меҳрибон
ва садоқатли эри бўла туриб, унга хиёнат қилган ҳамда ўз ихтиёри билан фоҳишаликни танлаган бўлса-чи? Бундай аёлдан ва у танлаган ҳаёт йўлидан жирканишимиз табиий. Бу бизда шунчалик салбий туйғуларни уйғотишини билган ҳолда, Тангри Яҳова сохта динга қандай муносабатда эканини кўрсатиш учун уни қайта-қайта фоҳишага ўхшатган.3. Бу бобда қайси баёнотларни кўриб чиқамиз?
3 Ҳизқиё китобида фоҳишалик ҳақида иккита баёнот ёзилган. Уларда Худонинг Исроил ҳамда Яҳудодаги халқи қилган садоқатсизлик тасвирланган. (Ҳиз. 16- ва 23- боблар.) Бу баёнотларни батафсил кўриб чиқишдан олдин бошқа рамзий фоҳишага диққат қаратиш ўринли бўларди. У фоҳишаликни Ҳизқиёнинг давридан, ҳатто Исроил халқи вужудга келишидан анча олдин бошлаган ва ҳозирги кунгача ишини давом эттиряпти. У ҳақида Муқаддас Ёзувларнинг сўнгги китоби бўлмиш Ваҳийда ёзилган.
«Ер юзи фоҳишалари... онаси»
4, 5. «Буюк Бобил» нимани англатади ва буни қаердан биламиз? (Бобнинг бошидаги расмга қаранг.)
4 Милодий биринчи асрнинг охирида Исо ҳаворий Юҳаннога берган ваҳийда ўзгача бир образ тасвирланган. У «буюк фоҳиша» ҳамда «Буюк Бобил — ер юзи фоҳишалари... онаси» деб аталган. (Ваҳ. 17:1, 5) Асрлар давомида дин раҳбарлари ҳамда илоҳиётшунослар бу аёл кимни билдириши устида бош қотиришган. Улар турлича фикр билдириб, у Бобил, Рим ёки рим-католик черковини англатади дейишган. Аммо Яҳованинг Шоҳидларига ушбу «буюк фоҳиша» аслида кимни англатиши ўнлаб йиллардан бери маълум. У бутун жаҳонга таъсирини ўтказаётган сохта дин империясидир. Буни қаердан биламиз?
5 Бу фоҳиша «ер юзи подшоҳлари», яъни сиёсий кучлар билан зино қилганликда айбланган. Демак, у сиёсий кучларни англатмаслиги аниқ. Бундан ташқари, Ваҳий китобида айтилишича, Буюк Бобил вайрон қилинганида «дунё савдогарлари», яъни дунёнинг тижорат ва бизнес олами мотам тутади. Бундан чиқди, Буюк Бобил тижорат оламини билдирмайди. Унда у нимани англатади? У «сеҳр-жоду» қилганликда, бутпарастликда ва ёлғончиликда айбдор. Бу айбловлар дунёдаги бузилган диний ташкилотларга ниҳоятда мос келади. Қолаверса, бу фоҳиша дунёнинг сиёсий кучлари устига миниб олган, яъни уларга муайян таъсир ўтказиш қудратига эга, деб тасвирланган. Шунингдек, у Тангри Яҳованинг садоқатли хизматчиларини таъқиб қилмоқда. (Ваҳ. 17:2, 3; 18:11, 23, 24) Ҳозирги пайтда сохта дин айнан шундай қиляпти.
6. Қайси маънода Буюк Бобил «ер юзи фоҳишалари... онаси»?
6 Нега Буюк Бобил нафақат «буюк фоҳиша», балки «ер юзи фоҳишалари... онаси» деб ҳам аталган? Сохта дин беҳисоб оқимлару мазҳабларга бўлиниб кетган. Қадимги Ибт. 11:1–9) Шу боис, барча динларни битта ташкилотнинг, яъни буюк фоҳишанинг «қизлари» дейиш мумкин. Одатда Шайтон бундай динлардан фойдаланиб одамларни сеҳр-жоду, бутпарастлик ҳамда Худога иснод келтирадиган эътиқодлару урф-одатларга жалб қилади. Бутун жаҳонга таъсирини ўтказаётган бузилган диний ташкилот борасида Худонинг халқига қуйидаги огоҳлантириш берилгани ажабланарли эмас: «Эй халқим, унинг гуноҳларига шерик бўлма,.. ундан чиқиб кет!» (Ваҳий 18:4, 5 ни ўқинг.)
Бобилда тиллар аралаштириб юборилганида сохта диннинг кўплаб таълимотлари бутун дунё бўйлаб тарқалган ва сон-саноқсиз динлар пайдо бўлган. «Буюк Бобил» ўз номини сохта динларнинг бешиги бўлмиш Бобил шаҳридан олгани жуда ўринли. (7. Нега Буюк Бобилдан «чиқиб кетиш» ҳақидаги огоҳлантиришга қулоқ солишимиз лозим?
7 Ушбу огоҳлантиришга қулоқ солдингизми? Аслида одамлар «маънавий нарсаларга чанқоқ бўлгани» учун бирорта динга эътиқод қилишга интилади. Яҳованинг Ўзи инсониятни бундай чанқоқ, яъни эҳтиёж билан яратган. (Мат. 5:3) Фақатгина Яҳовага пок тарзда топиниб инсон бу эҳтиёжини ўринли тарзда қондира олади. Табиийки, Яҳованинг хизматчилари маънавий фоҳишаликнинг ҳар қандай туридан иложи борича узоқ бўлишга интилади. Шайтон Иблис эса бошқа мақсадни кўзлайди. У Худонинг халқини бундай фоҳишалик тузоғига илинтиришни истайди. Кўпинча у бу борада муваффақиятга эришган. Ҳизқиёнинг даврига келиб Худонинг халқи анчадан бери маънавий фоҳишалик билан шуғулланаётган эди. Уларнинг тарихини кўриб чиқсак, Яҳованинг меъёрлари, адолати ва раҳм-шафқати ҳақида кўп нарсани билиб оламиз.
«Фоҳишалик қила бошладинг»
8–10. Сохта динга аралашиб қолсак, Яҳова нималарни ҳис қилишини тушунишга пок топинишга оид қайси муҳим талаб ёрдам беради? Мисол келтиринг.
8 Ҳизқиё китобида Яҳова фоҳиша мисолидан фойдаланиб халқининг садоқатсизлиги Унга қандай таъсир қилганини кўрсатиб берган. Ҳизқиё илоҳий илҳом остида иккита ёрқин баёнотни қаламга олган. Уларда халқининг садоқатсизлигию ахлоқсиз хулқ-атвори Яҳовага қанчалик оғриқ келтиргани ва Ўзини хиёнатга учрагандай ҳис этгани акс эттирилган. Нега У халқини фоҳишаларга ўхшатган?
9 Бу саволнинг жавобини тушуниш учун аввалига 5- бобда кўриб чиқилган пок топинишга оид муҳим талабни эслашимиз лозим. Исроил халқига берилган Тавротда Яҳова: «Мендан ўзга худоларингиз бўлмасин. [...] Мен, Худойингиз Яҳова мутлақ садоқатни талаб қиладиган Тангриман»,— деб айтган. (Чиқ. 20:3, 5) Кейинроқ Аллоҳ бу ҳақиқатни яна бир бор қуйидагича таъкидлаган: «Бошқа худоларга сажда қилманглар. Чунки Яҳова мутлақ садоқатни талаб этувчи Тангри сифатида танилган. Дарҳақиқат, У мутлақ садоқатни талаб қилувчи Худодир». (Чиқ. 34:14) Яҳова хоҳиш-иродасини аниқ-равшан изҳор этган. Яҳовага маъқул тарзда хизмат қилишни истасак, Унга мутлақ садоқатни намоён этишимиз керак.
10 Мисол тариқасида никоҳни олайлик. Ҳам эр, ҳам хотин қайсидир маънода бир-биридан мутлақ садоқатни кутишга ҳақли. Борди-ю, турмуш ўртоқлардан бири никоҳдан ташқари кимгадир ишқий туйғуларни ривожлантирса ёки жинсий муносабатда бўлса, иккинчиси рашк қилиши ва ўзини хиёнатга учрагандай ҳис этиши табиий. (Ибронийларга 13:4 ни ўқинг.) Топиниш масаласида ҳам худди шундай, Яҳовага бағишланган халқ сохта худоларга сиғинса, У буни Ўзига нисбатан хиёнат, деб ҳисоблайди. Яҳова бу борадаги туйғуларини Ҳизқиё 16- бобда таъсирли тарзда изҳор этган.
11. Яҳова Қуддус ва унинг келиб чиқиши ҳақида нимани айтиб беради?
11 Яҳованинг Ҳизқиё 16- бобда келтирилган сўзлари Унинг бу китобдаги энг узун нутқи, шунингдек, бутун Ибронийча ёзувлардаги энг узун башоратларидан биридир. Яҳова садоқатсиз Яҳудони билдирувчи Қуддус шаҳрига диққатини қаратади. У Қуддуснинг келиб чиқиши ва хиёнати тўғрисида аянчли ва даҳшатли ҳикояни айтиб беради. Қуддусни англатувчи рамзий аёл бошида кир ва ташландиқ чақалоқдай эди. Унинг ота-онаси бутпараст канъонликлар юртидан бўлган. Чиндан ҳам, Довуд босиб олишидан олдин, Қуддус узоқ вақт давомида Канъоннинг ёбусийлар қабиласи бошқаруви остида бўлган. Бу ташландиқ чақалоққа Яҳованинг раҳми келади. Худо уни тозалаб, парваришлайди. Вақт ўтиб, бу аёл Унинг хотинидай бўлади. Бу шаҳарда Яҳова билан аҳд қилган исроилликлар яшай бошлайди. У Мусонинг даврида ўз хоҳиши ила аҳд шартларига кўнган эди. (Чиқ. 24:7, 8) Қуддус юртнинг пойтахтига айланганида, Яҳова унга барака беради, бой қилади ҳамда бадавлат ва қудратли эр ўз хотинини зеб-зийнатлар билан безаганидай уни гўзал қилади. (Ҳиз. 16:1–14)
12. Қай йўсин Қуддусга сохта топиниш кириб келади?
12 Кейин нима юз берганига эътибор беринг. Яҳова шундай дейди: «Сен ўз чиройингга ишондинг ва донг таратганингдан фойдаланиб фоҳишалик қила бошладинг. Ўтган-кетган билан зино қилиб, гўзаллигингни уларга бердинг». (Ҳиз. 16:15) Сулаймон даврида Яҳова халқига барака бериб, уларни шунчалик бойитадики, Қуддус ўша пайтдаги энг улуғвор ва донғи кетган шаҳарга айланади. (3 Шоҳ. 10:23, 27) Бироқ секин-аста Қуддусга сохта топиниш кириб келади. Сулаймон ўзга халқлардан бўлган кўплаб хотинларининг кўнглини олиш учун Қуддусни бутларга топиниш билан булғайди. (3 Шоҳ. 11:1–8) Ундан кейин тахтга ўтирганлар бутун юртни сохта топиниш билан булғаб, аҳволни баттар ёмонлаштиради. Бундай фоҳишалик ва хиёнатга Яҳова қандай муносабат билдиради? У шундай дейди: «Бунақаси аввал бўлмаган эди, бошқа бўлмаслиги ҳам керак». (Ҳиз. 16:16) Лекин Унинг ўзбошимча халқи ахлоқсизликка баттар ботиб кетади.
Айрим исроилликлар болаларини Мўлах каби бутларга қурбонликка келтирган
13. Қуддус аҳолиси қандай ёвузликлар қилганди?
13 Танланган халқининг ёвузлигини фош қилаётиб Яҳова қанчалик оғриқни ҳис қилгани ва жирканганини тасаввур қилинг. У қуйидагиларни айтган: «Фоҳишалик қилганинг етмаганмиди?! Менга туғиб берган ўғил-қизларингни ҳам бутларга қурбонликка келтирдинг. Сен болаларимни ўлдирдинг. Уларни оловга ташлаб қурбон қилдинг». (Ҳиз. 16:20, 21) Қуддус аҳолиси қилган даҳшатли ишлар Шайтон қанчалик ёвуз эканини кўрсатмоқда. Яҳованинг халқини бундай жирканч ишларга оғдириш Шайтонга жуда ёқади. Бироқ Яҳова ҳаммасини кўриб туради. Аллоҳ Шайтоннинг ваҳшийликлари келтирган ҳар қандай зарарни қоплашга қодир ва У адолатни ўрнатади. (Аюб 34:24 ни ўқинг.)
14. Яҳова келтирган масалда Қуддуснинг опаси ва синглиси кимлар бўлган ҳамда уларнинг учтасидан қай бири ёвузроқ эди?
14 Аммо Қуддуснинг ёвуз ишлари ўзини даҳшатга солмайди. У фоҳишалигини давом эттиради. Яҳова бу аёл бошқа фоҳишалардан ҳам уятсиз эканини айтади, чунки у бошқаларга у билан ахлоқсизлик қилиши учун ҳақ тўлайди. (Ҳиз. 16:34) Худо Қуддус ҳам «онасига», яъни бир пайтлар юртда етакчилик қилган бутпараст қабилаларга тортганини айтади. (Ҳиз. 16:44, 45) Оила ҳақидаги мисолини давом эттириб, Яҳова Қуддусни диний фоҳишаликка бошлаган опаси Самария ҳақида гапиради. Аллоҳ, шунингдек, Қуддуснинг синглиси Садўмни тилга олади. Бу барчага ўзининг такаббурлиги ва ўтакетган ахлоқсизлиги учун йўқ қилинган қадимги Садўм шаҳрини эслатади. Яҳова Қуддус шаҳри ёвузлик борасида опа-синглиси — Самария ва ҳатто Садўмдан ҳам ошиб тушганини таъкидлайди. (Ҳиз. 16:46–50) Худонинг халқи кўплаб огоҳлантиришларга парво қилмай, жирканч ҳаёт тарзини давом эттиради.
15. Яҳованинг Қуддус устидан ҳукмни ижро этишдан мақсади нима эди, аммо У халқига қандай умид берди?
15 Энди Яҳова нима қилади? У Қуддусга шундай дейди: «Сендан лаззатланган ўйнашларингни,.. бирга йиғаман. [...] Сени уларнинг қўлига бераман». Худо халқининг бутпараст бўлган собиқ иттифоқдошлари Қуддуснинг гўзаллиги ва қимматбаҳо нарсаларини талон-торож қилиб, уни вайрон қилади. «Сени тошбўрон қилишади. Қиличлари билан сени ўлдиришади»,— дейди Яҳова. Ушбу ҳукмни ижро этишдан Яҳованинг мақсади нима эди? У халқини бутунлай йўқ қилиб юбормоқчи эмасди. Аксинча, У мақсадини қуйидагича тушунтиради: «Сенинг фоҳишалигингга чек қўяман». Худо: «Шунда қаҳрим босилиб, ғазабимдан тушаман. Тинчланиб, бошқа Ўзимни таҳқирлангандай ҳис қилмайман»,— деб қўшиб қўяди. 9- бобда муҳокама қилинганидай, Яҳованинг анчадан бери кўзлаган нияти халқини сургундан қайтариб олиб келгач, уларнинг орасида ҳақ топинишни тиклашдан иборат эди. Нега Худо бундай қилмоқчи бўлади? У: «Сен билан ёшлигингда қилган аҳдимни ёдга оламан»,— деб айтади. (Ҳиз. 16:37–42, 60) Халқидан фарқли ўлароқ, Яҳова бутунлай содиқ эканини исботлайди! (Ваҳий 15:4 ни ўқинг.)
16, 17. а) Нега Охола билан Охолибо христиан оламининг башоратли тимсоли эмас деган хулосага келдик? («Фоҳиша опа-сингил» номли рамкага қаранг.) б) Ҳизқиё китобининг 16- ва 23- бобларидан қандай амалий сабоқлар олишимиз мумкин?
16 Яҳова Ҳизқиё китобининг 16- бобида ёзилган узун ва таъсирли нутқи орқали Ўзининг одил меъёрлари, адолат ҳисси ва чексиз раҳм-шафқати тўғрисида бизга муҳим сабоқ бермоқда. Ҳизқиё 23- боб ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Бугунги кунда Худонинг чинакам хизматчилари Унинг қадимги халқи қилган фоҳишалик ҳақидаги аниқ баёнотларга диққат қаратишади. Биз Яҳудо ва Қуддус каби Яҳовани ранжитишни асло истамаймиз! Шу боис, ҳар қандай бутпарастликдан қочишни хоҳлаймиз. Бу унинг турлари бўлмиш очкўзлик ва молпарастликни ҳам ўз ичига олади. (Мат. 6:24; Колос. 3:5) Яҳова раҳм-шафқати ила ушбу охирги кунларда пок топинишни тиклади ва бундан буён у булғанишига йўл қўймайди. Биз бу учун миннатдорчиликни сақлаб қолмоқчимиз. У рамзий Исроил билан «доимий аҳд» қилган. (Ҳиз. 16:60) Бу аҳд ҳеч қачон бузилмайди, чунки мазкур халқ ҳеч қачон садоқатсизлик ёки маънавий фоҳишалик қилмайди. Шундай экан, Яҳованинг пок халқи орасида бўлиш шарафини қадрлайлик.
17 Хўш, Яҳованинг Ҳизқиё китобида қаламга олинган фоҳишаларга қарши айтган сўзларидан «буюк фоҳиша», яъни Буюк Бобил ҳақида нимани билиб оляпмиз? Келинг, кўриб чиқайлик.
У «асло қад кўтармайди»
18, 19. Ҳизқиё китобидаги фоҳишалар билан Ваҳий китобидаги фоҳиша ўртасида қандай ўхшашликлар бор?
18 Яҳова ўзгармайди. (Ёқб. 1:17) Унинг сохта динга бўлган муносабати буюк фоҳишанинг бутун тарихи давомида ҳеч ҳам ўзгармаган. Шунинг учун, Ҳизқиё китобидаги фоҳишалар устидан ижро этилган ҳукм билан Ваҳий китобидаги «буюк фоҳиша»ни кутаётган якун бир-бирига ўхшаш эканидан ҳайрон қолмаймиз.
19 Масалан, шунга эътибор беришимиз мумкинки, Ҳизқиёнинг башоратидаги фоҳишаларга чиқарилган ҳукмни шахсан Яҳова эмас, балки Унинг садоқатсиз халқи қайси халқлар билан маънавий фоҳишалик қилган бўлса, ўшалар ижро этган. Шу сингари, бутун жаҳонга таъсирини ўтказаётган сохта дин империяси ҳам «ер юзи подшоҳлари» билан зино қилганликда айбланган. У ким орқали жазоланади? Сиёсий кучлар «фоҳишадан нафратланишади. Уни яланғочлаб, талон-торож қилишади. Танасини ейишади, ўзини эса ўтда бутунлай ёқиб юборишади». Нега дунё ҳукуматлари кутилмаганда Ваҳ. 17:1–3, 15–17)
бундай қилишади? Чунки улар «Худо уларнинг дилига солган фикрни амалга оширишади». (20. Бобилга чиқарилган ҳукм сўнгги ҳукм бўлиши нимадан кўриняпти?
20 Демак, барча сохта динлар, жумладан, христиан оламидаги кўплаб динлар устидан ҳукмини ижро этишда Яҳова дунё халқларидан фойдаланади. Бу сўнгги ҳукм бўлади; сохта дин ортиқ кечирилмайди ва ҳаёт йўлини ўзгартириши учун унга бошқа имкон берилмайди. Ваҳий китобида Бобил «асло қад кўтармайди» дейилган. (Ваҳ. 18:21) Худонинг фаришталари Бобил йўқ қилинганидан қувониб, шундай дейишади: «Яҳга ҳамдлар бўлсин! Бобилдан чиқаётган тутун абадулабад бурқирайди». (Ваҳ. 19:3) Бу узил-кесил ҳукм бўлади! Сохта дин яна пайдо бўлишига ва пок топинишни булғашига асло йўл қўйилмайди. Бобил устидан оловли ҳукм чиқарилгач ва у йўқ қилингач, рамзий маънода айтганда ундан абадий тутун чиқиб туради.
21. Сохта диннинг йўқ қилиниши қандай пайт бошланганининг белгиси бўлади ва бу пайт нима билан якун топади?
Мат. 24:21) Яҳованинг бу ёвуз замонага қарши жанги, яъни Армагеддон ушбу мусибатнинг авж нуқтаси бўлади. (Ваҳ. 16:14, 16) Кейинги боблардан шуни билиб оламизки, Ҳизқиё китобида буюк мусибат пайтида воқеалар қандай ривож топиши ҳақида кўп нарсалар очиб берилган. Унгача эса Ҳизқиё 16- ва 23- бобларидан қандай сабоқлар чиқаришимиз ва уларни амалда қўллашимиз мумкин?
21 Дунё ҳукуматлари Буюк Бобилга қарши чиқишганида Худонинг ҳукмини ижро этишади. Бу эса Яҳованинг нияти амалга ошишида улкан аҳамиятга эга воқеа бўлади. Бу воқеа буюк мусибат, яъни мисли кўрилмаган тартибсизлик пайти бошланганининг белгиси бўлади. (22, 23. Ҳизқиё ҳамда Ваҳий китобларида фоҳишалар ҳақида ёзилганларни кўриб чиқиш топинишимизга қандай таъсир қилиши лозим?
22 Шайтон Худога пок тарзда топинаётганларни йўлдан уришни истайди. У бизни пок топинишни қолдириб, Ҳизқиё китобида қаламга олинган фоҳишаларнинг ҳаёт тарзини танлашга оғдирмоқчи. Ҳеч нарса унга бундан-да ортиқ хурсандчилик келтирмайди. Шуни ёдда тутишимиз лозимки, Яҳова топинишда бевафолигу садоқатсизликка чидаб турмайди! (Саҳ. 25:11) Худонинг назарида «ҳаром» бўлган нарсага тегмаслик учун, сохта диндан узоқроқ юришга интиламиз. (Ишаё 52:11) Шунга ўхшаш сабабларга кўра, ушбу бўлинган дунёдаги сиёсий келишмовчиликлару курашларда Худога содиқ қолиб, бетарафликни сақлаймиз. (Юҳан. 15:19) Биз учун миллатчиликнинг Шайтон олға сураётган кўплаб сохта динлардан фарқи йўқ ва биз миллатчилик қилмаймиз.
23 Энг муҳими, келинг, Яҳовага Унинг пок рамзий маъбадида топиниш шарафига эга эканимизни ёдда тутайлик. Мазкур бебаҳо тадбирни қадрлар эканмиз, сохта дин ва унинг фоҳишалигига ҳеч қандай алоқамиз бўлмаслигига қатъий қарор қилайлик!