ИККИНЧИ БЎЛИМ
Муқаддас масканимни булғадинг. Пок топиниш булғанди
БУ БЎЛИМДА: Яҳудо ва Қуддус маънан ҳамда ахлоқан булғанди
Яҳова Исроил халқини «қимматбаҳо мулки» деб билиб, уни севган ва унга ғамхўрлик қилган. (Чиқ. 19:5, изоҳ) Аммо улар Худонинг исми билан аталган маъбадда сохта худоларга топиниб, Унинг юзига оёқ қўйишган! Улар Яҳованинг қалбини тилка-пора қилиб, Уни ҳақорат қилишган. Нега исроилликлар шунчалик паст кетишган? Ҳизқиё Қуддус вайрон бўлиши ҳақида айтган башоратдан нималарни билиб оламиз? Шунингдек, исроилликлар ён-атрофидаги халқлар билан қилган муносабатидан қандай сабоқлар олсак бўлади?
УШБУ БЎЛИМДА
5- БОБ
«Қандай ёвузликлар ва жирканч ишлар қилинаётганини кўриб қўй»
Ҳизқиё халқ маънан аянчли аҳволда эканини кўрсатувчи тўртта даҳшатли саҳнани кузатади.
6- БОБ
«Мана энди кунингиз битди»
Ҳизқиё башоратни тасвирлаш жараёнида Яҳованинг Қуддусга қарши ғазаби намоён бўлган.
7- БОБ
Халқлар «Мен Яҳова эканимни билиб олишади»
Яҳовага қарши чиққан ва Унинг халқини таъқиб қилиб, уларга салбий таъсир кўрсатган халқлар ўз қилмишларининг оқибатларидан қочиб қутула олишмайди. Исроилнинг ўша халқлар билан ўзаро муносабатларидан қандай амалий сабоқлар олишимиз мумкин?