Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

16А РАМКАСИ

Бевафо Қуддус христиан оламини билдирадими?

Бевафо Қуддус христиан оламини билдирадими?

Илгари адабиётларимизда муртад Қуддус шаҳри христиан оламини билдиради, деб айтиларди. Бевафо Қуддусдаги аҳвол — хусусан бутпарастлик ва кенг тарқалган адолатсизлик — бизга христиан оламида содир бўлаётган нарсаларни эслатиши шубҳасиз. Бироқ сўнгги йилларда адабиётларимизда, шу қаторда ҳозир ўқиётган китобингизда, Муқаддас Китобда аниқ асос бўлмаса, башоратга нисбатан тимсол ва у нимани билдиришини тушунтириш услуби қўлланилмаяпти. Қуддус шаҳри христиан оламини билдиради, деб айтиш учун Муқаддас Китобда мустаҳкам асос борми? Йўқ.

Қуйидагиларни кўриб чиқайлик: бир пайтлар Қуддус пок топиниш маркази бўлган, кейин унинг аҳолиси муртадларга айланган. Бундан фарқли равишда, христиан олами Худога ҳеч қачон пок тарзда топинмаган. Бошиданоқ, яъни милодий тўртинчи асрдан буён христиан олами ҳамиша сохта таълимотларни ўргатиб келган.

Бундан ташқари, Қуддус бобилликлар томонидан вайрон қилингач, Яҳова шаҳарга яна Ўз марҳаматини кўрсатган ва у ҳақ топиниш марказига айланган. Христиан олами эса ҳеч қачон Худонинг марҳаматига эга бўлмаган ва у буюк мусибат пайтида йўқ қилингач асло қад кўтармайди.

Юқоридагиларни инобатга оладиган бўлсак, қандай хулоса чиқаришимиз мумкин? Бевафо Қуддусда амалга ошган Муқаддас Китоб башоратларини ўрганиб, шундай дея оламиз: «У ёки бу нарса бизга бугунги христиан оламини эслатади». Бироқ Қуддус шаҳри христиан оламини билдиради, деб айтиш учун Муқаддас Китобда ҳеч қандай асос йўқ.