21А РАМКАСИ
«Ерни хайр-эҳсон сифатида ажратинглар»
Ҳизқиё Яҳова ажратиб қўйган ерни диққат билан кўздан кечирар экан, келинг, унга ҳамроҳ бўламиз. У бешта қисмдан иборат. Бу қандай қисмлар экан? Улар қай мақсадга хизмат қилган?
А. «Хайр-эҳсон» қилинган ер
Маъмурий мақсадда фойдаланиш учун ер.
Б. «Бутун хайр-эҳсон қилинган ер»
Бу ер руҳонийлар, левилар ва шаҳар учун ажратилган эди. Шунингдек, бу ерга 12 та қабиладан бўлган одамлар Яҳовага топиниш ва бошқарув тадбирларини қўллаб-қувватлаш учун кира оларди.
В. «Йўлбошчининг улуши»
«Бу ер йўлбошчининг Исроилдаги мулки бўлади». «Ер йўлбошчига тегишли бўлади».
Г. «Муқаддас хайр-эҳсон»
Бу ҳудуд «муқаддас улуш» деб ҳам аталган. Юқоридаги қисми «левилар учун» мўлжалланганди ва у «муқаддас» эди. Ўртадаги қисми эса «руҳонийлар учун муқаддас хайр-эҳсон» эди. Бу «ерда руҳонийларнинг уйлари ва муқаддас маскан» ёки маъбад жойлашганди.
Д. «Қолган ер»
«У бутун Исроил хонадонига тегишли бўлади» ва «ундан уйлар қуриш ва яйлов учун фойдаланилади».