Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

16Б РАМКАСИ

Оҳ-нола қилиш, белги қўйиш, қириб ташлаш.Қачон ва қандай?

Оҳ-нола қилиш, белги қўйиш, қириб ташлаш.Қачон ва қандай?

Ҳизқиё 9- бобда ёзилган ваҳий ҳозирги кунда ҳам амалга ошяпти. Воқеалар қандай ривож топиши борасидаги тушунчамиз замонанинг охирини дадиллик билан қарши олишга ёрдам беради

«Оҳ-нола қилиш»

ҚАЧОН? Охирзамон пайтида, буюк мусибатдан олдин

ҚАНДАЙ? Самимий кишилар сўзлари ва ишлари билан бу дунёнинг ёвузликларидан нафратланишини кўрсатишади. Улар ваъзгўйлик фаолиятига тўғри муносабат кўрсатишади, Масиҳники каби шахсиятни кийиб олишни давом эттиришади, Яҳовага бағишланиш рамзи сифатида сувга чўмишади ва Масиҳнинг биродарларини садоқат ила қўллаб-қувватлашади

«Белги қўйиш»

ҚАЧОН? Буюк мусибат пайтида

ҚАНДАЙ? Котиблик асбоби бор киши барча халқларнинг Ҳаками ҳисобланган ва ўз улуғворлигида келадиган Исо Масиҳни билдиради. Буюк оломонга яхши ҳукм чиқарилади, яъни улар қўйлар сифатида белги олади ва бу улар Армагеддондан омон қолишини англатади

«Қириб ташлаш»

ҚАЧОН? Армагеддонда

ҚАНДАЙ? Исо Масиҳ ва самовий қўшини, яъни муқаддас фаришталар ва у билан шоҳлик қиладиган 144 000 киши ёвуз дунёни таг-томири билан йўқ қилишади ва пок тарзда топинувчиларни адолатли янги дунёга олиб киришади