2Б РАМКАСИ
Ҳизқиё ҳаёти ва унинг даврида юз берган воқеалар
Ҳизқиё исмининг маъноси «Худо куч беради». Унинг башоратларида кўп огоҳлантиришлар келтирилган бўлса-да, улардаги асосий хабар Ҳизқиё исмининг маъносига мувофиқ бўлиб, пок топинишда қатнашадиган инсонларнинг имонига имон қўшади.
ЗАМОНДОШ ПАЙҒАМБАРЛАР
-
ЕРЕМИЁ
руҳонийлар оиласининг аъзоси бўлиб, асосан Қуддусда хизмат қилган (мил. авв. 647–580 й.)
-
ХУЛДА
тахминан мил. авв. 642 йилда Таврот китоби маъбадда топилганда хизмат қилган
-
ДОНИЁР
шоҳлар келиб чиққан Яҳудо қабиласидан бўлган. Мил. авв. 617 йили Бобилга асир қилиб олиб кетилган
-
ХАБАҚҚУҚ,
эҳтимол, Ёҳайиқим бошқарувининг бошида Яҳудода хизмат қилган
-
ОБОДИЁ,
эҳтимол, Қуддус вайрон қилинган пайтда Эдом ҳақида башорат қилган
ХИЗМАТ ҚИЛГАН ЙИЛЛАРИ (МИЛ. АВВ. ЙИЛЛАРДА)
ҲИЗҚИЁНИНГ ҲАЁТИДАГИ МУҲИМ ВОҚЕАЛАР (МИЛ. АВВ. ЙИЛЛАРДА)
-
т. 643: туғилган
-
617: Бобилга сургун қилинган
-
613: пайғамбарликни бошлаган; Яҳовадан ваҳий олган
-
612: маъбаддаги муртадлик ҳақида ваҳий кўрган
-
611: Қуддусга қарши ҳукм хабарини эълон қилган
-
609: хотини ўлган ва Қуддуснинг охирги қамали бошланган
-
607: Қуддус вайрон бўлгани ҳақида хабар олган
-
593: маъбад ҳақида ваҳий кўрган
-
591: Навуходоносор Мисрга ҳужум қилишини башорат қилган; китобни ёзиб тугатган
ЯҲУДО ВА БОБИЛ ШОҲЛАРИ
-
659–629: Йўшиё пок топинишни тиклаган, лекин фиръавн Нехо билан жанг қилганда ўлган
-
628: Ёҳухоз уч ой давомида ҳукм суриб ёвузлик қилган ва фиръавн Нехо томонидан асир қилиб олиб кетилган
-
628–618: Ёҳайиқим ёвуз шоҳ бўлган ва фиръавн Нехога тобе (вассал) бўлган
-
625: Навуходоносор Миср қўшини устидан ғалаба қозонган
-
620: Навуходоносор Яҳудога биринчи марта ҳужум қилган ва Қуддусда Ёҳайиқимни ўзига тобе (вассал) қилган
-
618: Ёҳайиқим Навуходоносорга қарши исён кўтарган, аммо эҳтимол, бобилликлар иккинчи марта ваъда қилинган юртга ҳужум қилганда ўлган
-
617: Ёхониё деб ҳам танилган Ёҳайихин уч ой давомида ҳукм суриб ёвузлик қилган, кейин эса Навуходоносорга таслим бўлган
-
617–607: Зидқиё ёвуз, лекин иродасиз шоҳ бўлган, Навуходоносор томонидан тобе (вассал) қилинган
-
609: Зидқиё Навуходоносорга қарши исён кўтарган, кейин Навуходоносор учинчи марта Яҳудога ҳужум қилган
-
607: Навуходоносор Қуддусни яксон қилган, Зидқиёни асир қилган, кўзларини ўйиб олган ва Бобилга олиб кетган