Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

14А РАМКАСИ

Ҳизқиёнинг маъбад ҳақидаги ваҳийсидан сабоқлар

Ҳизқиёнинг маъбад ҳақидаги ваҳийсидан сабоқлар

Юксалган ва ҳимояланган пок топиниш

Ваҳийдаги маъбад «баланд тоғ» (1) устида туради. Пок топинишни ҳаётимизда энг биринчи ўринга қўйиб, уни юксалтиряпмизми?

Девор (2) марказда жойлашган маъбад биноларининг атрофидаги кенг ҳудудни (3) ўраб турган. Бу бизга Яҳовага топинишимизни бирон нима булғашига йўл қўймаслигимиз кераклигини эслатади. Агар «муқаддас бўлмаган», яъни дунёвий ишлар билан боғлиқ нарсаларни пок топинишга яқин йўлатмаслик керак бўлган бўлса, у ҳолда нопок ёки ахлоқсиз хулқ бугун Яҳовага топинадиган кишиларнинг ҳаётидан янада йироқ бўлиши керак эмасми?! (Ҳиз. 42:20)

Абадий баракалар

Муқаддас маскандан, яъни маъбаддан оқиб чиққан сув кенг дарёга (4) айланади ва оқиб борган жойларда ҳамма нарса жонланади ҳамда юрт ҳосилдор бўлади. Ушбу баракалар 19- бобда муҳокама қилинади.

Ҳамма учун бир хил меъёрлар

Баланд ташқи дарвозахоналар (5) ва ички дарвозахоналар (9) пок тарзда топинадиганларнинг барчаси учун Яҳова юқори ахлоқий меъёрлар ўрнатганини эслатади. Шуниси эътиборлики, ташқи ва ички дарвозахоналарнинг барча ўлчамлари бир хил. Шунга ўхшаб, Яҳованинг адолатли талаблари барча хизматчилари учун — қандай вазифани бажаришидан қатъи назар — бир хилдир.

Яҳованинг дастурхонидаги таом

Ошхоналар (8) қадимда халқ маъбадга олиб келган айрим қурбонликларни ейиши мумкин бўлганини ва улар Яҳова билан бирга таом тановул қилганини эслатарди. Бу ҳозирги кунда масиҳийлар топинаётган рамзий маъбаддан фарқ қилади, чунки аллақачон «битта... қурбонлик» келтирилган. (Иброн. 10:12) Биз ҳамду сано қурбонлигини келтиряпмиз. (Иброн. 13:15)

Илоҳий кафолат

Ваҳийдаги барча ўлчамлар батафсил экани сизни эсанкиратиб қўйиши мумкин. Аммо улар муҳим фикрни — ўша аниқ ва ўзгармас ўлчамлар сингари Яҳованинг пок топинишни тиклаш қарори қатъий ва муқаррар эканининг кафолати эканини очиб бермоқда. Гарчи Ҳизқиё ўз ваҳийсида бирор-бир инсонни кўргани ҳақида айтиб ўтмаган бўлса-да, у Яҳованинг руҳонийларга, йўлбошчиларга ва халққа берган жиддий маслаҳатини қаламга олган. Худонинг барча хизматчилари Унинг адолатли меъёрларига риоя қилишлари шарт.