Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

7Б РАМКАСИ

Ҳизқиё китобидаги асосий иборалар

Ҳизқиё китобидаги асосий иборалар

«Инсон ўғли»

90 МАРТАДАН ОШИҚ УЧРАЙДИ

Ҳизқиёга 90 мартадан ошиқроқ «инсон ўғли» деб мурожаат қилинган. (Ҳиз. 2:1) Шу тариқа Яҳова, унга катта шарафли вазифалар топширилган бўлса-да, тупроқдан яратилган одам эканини унга эслатган. Эътиборли томони шундаки, Инжил баёнотларида Исо тахминан 80 марта «Инсон Ўғли» деб аталган. Бу билан у инсон қиёфасини олган фаришта эмас, балки чиндан ҳам инсон бўлгани кўрсатилган. (Мат. 8:20)

«Мен Яҳова эканимни билиб оласизлар»

60 МАРТАДАН ОШИҚ УЧРАЙДИ

«Мен Яҳова эканимни билиб оласизлар» деган сўзларни Худо одамларга турли шаклда айтганини Ҳизқиё 60 мартадан ошиқроқ қаламга олган. Бу билан У одамлар ёлғиз Унга пок тарзда топинишига лойиқ эканини таъкидлаган. (Ҳиз. 6:7)

«Олий Ҳукмдор Яҳова»

213 МАРТА УЧРАЙДИ

«Олий Ҳукмдор Яҳова» ибораси 213 марта учраган бўлиб, Худо исмининг довруғини ёяди. Чунки бу исм танилишга лойиқ. Шунингдек, бу ибора барча мавжудотлар Яҳовага бўйсуниши кераклигига урғу беради. (Ҳиз. 2:4)