Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

1Б РАМКАСИ

Ҳизқиё китобининг мазмуни

Ҳизқиё китобининг мазмуни

Умуман олганда, Ҳизқиё китобини қуйидагича бўлиш мумкин:

1–3- БОБЛАР

Мил. авв. 613 йили Бобилда сургунда бўлган яҳудийлар орасида яшаган Ҳизқиё Яҳовадан ваҳийлар олади ва унга Кавор дарёси бўйида яшайдиган яҳудийларга башорат қилиш топширилади.

4–24- БОБЛАР

Мил. авв. 613 ва 609 йиллар оралиғида Ҳизқиё Қуддус ва у ердаги исёнкору бутпараст одамларга чиқарилган асосан ҳукм хабарларидан иборат башоратларни етказади.

25–32- БОБЛАР

Мил. авв. 609 йилдан, яъни Қуддус Бобил томонидан охирги бор қамал қилинган йилдан бошлаб, Ҳизқиё Қуддус эмас, балки Исроил атрофидаги душман халқларга — оммонликлар, эдомликлар, мисрликлар, мўабликлар, филистимликлар, сидонликлар ва тирликларга қарши ҳукм хабарларини айтади.

33–48- БОБЛАР

Мил. авв. 606 йилдан бошлаб, юзлаб километр узоқликда жойлашган Қуддус ва ундаги маъбад вайрон бўлиб ётганида, Ҳизқиё умид хабарига — Тангри Яҳовага пок тарзда топиниш тикланишига диққат қаратади.

Ҳизқиё китоби асосан хронологик тартибда ва шу билан бирга мавзу бўйича ёзилган. Қуддус ва ундаги маъбад вайрон бўлиши тўғрисидаги башоратлар пок топиниш тикланиши ҳақидаги башоратларнинг аксарияти айтилганидан аввал ёзилган. Бу ўринли, чунки тикланиш борасидаги башоратлар маъбаддаги топиниш барҳам топганига ишора қилади.

Қолаверса, Ҳизқиёнинг Исроил атрофидаги душман халқларга қарши башоратлари (25–32- боблар), Қуддусга қарши айтилган ҳукм хабарларидан сўнг ва пок топиниш тикланиши тўғрисидаги башоратлардан олдин келтирилган. Бир илоҳиётшуноснинг фикрича, халқларга чиқарилган ҳукм хабарларининг айтилиш тартиби ўринли бўлган. Бундан Худонинг Ўз халқига бўлган ғазаби раҳм-шафқатга айланганини кўрса бўлади. Боиси, уларнинг душманларини жазолаши Худо халқига нисбатан раҳм-шафқатли эканини кўрсатишнинг бир қисми эди.

1- боб, 18- хатбошига қаранг.