УЧИНЧИ БЎЛИМ
«Сизларни... йиғиб олганимда». Пок топиниш тикланиши ваъда қилинди
БУ БЎЛИМДА: Ҳизқиё тикланиш ҳақидаги башоратларни айтади
Исроил халқи тарқоқ ҳолда. Унинг бирлигига муртадлик путур етказди. У қилмишларининг оқибатларидан азоб чекяпти; у пок топинишни булғаб, Худонинг исмига доғ туширди. Бундай ёмон аҳволга қарамай, Яҳова Ҳизқиёни умид бахш этувчи бир қатор башоратларни айтишга ундади. Таъсирли мисоллар ва эҳтиром ҳиссини уйғотадиган ваҳийлар орқали Яҳова нафақат сургунда бўлган исроилликларга, балки пок топиниш тикланишини кутаётган барчага далда беради.
УШБУ БЎЛИМДА
8- БОБ
«Уларнинг устидан бир чўпонни... қўяман»
Худо Ҳизқиёни келажакда пок топинишни абадий тиклайдиган ва Унинг қўйларига меҳр ила ғамхўрлик қиладиган бўлажак Бошқарувчи ва Чўпон, яъни Масиҳ ҳақидаги башоратни ёзишга илҳомлантиради.
9- БОБ
«Уларни якдил қиламан»
Бобилда асирликда бўлган яҳудийларга берилган башоратларнинг биз учун аҳамияти борми?
10- БОБ
«Тириласизлар»
Ҳизқиё қуриган суякларга тўла водий ҳақида ваҳий кўради. Суяклар тирилади. Бу нимани англатади?
11- БОБ
«Сени... қўриқчи қилиб тайинладим»
Қўриқчининг қандай вазифаси ва масъулиятлари бор? У қандай огоҳлантиришни эълон қиляпти?
14- БОБ
«Бу, маъбад билан боғлиқ қонундир»
Ҳизқиёнинг маъбад ҳақидаги ваҳийсидан сургунда бўлган яҳудийлар қандай амалий сабоқлар олган бўлиши мумкин? Бугунги кунда ушбу ваҳийдан қандай амалий сабоқлар олишимиз мумкин?