35- БОБ
Одамлар ўлим уйқусидан уйғонишади!
АГАР биз ўлсак, Худо бизни яна ҳаётга қайтаришни хоҳлайдими? ~ Аюб исмли яхши бир киши бунга ишонган. Шунинг учун Аюб ўлиши тўғрисида ўйлаганида, у Худога шундай деган: «Мени чақирсанг, Сенга жавоб берган бўлардим». Шунингдек Аюб, Тангри Яҳова уни қўмсашини, яъни тирилтиришни жуда хоҳлашини айтган (Аюб 14:14, 15).
Исо Отаси Яҳовага роса ўхшайди. Исо бизга ёрдам беришни истайди. Бир марта битта мохов Исога: «Сиз мени пок қила оласиз, фақат истасангиз бас»,— деб айтган. Исо унга жавобан: «Албатта истайман»,— деб унга шифо берган (Марк 1:40–42).
Исо болаларни яхши кўришни Отасидан ўрганган. Қадим замонларда Яҳова хизматчилари орқали иккита болани тирилтирган. Бир куни Илёс пайғамбар Яҳовага ялиниб, меҳмондорчилик кўрсатган бир аёлнинг ўғлини тирилтиришини сўраган. 3 Шоҳлар 17:17–24; 4 Шоҳлар 4:32–37).
Тангри Яҳова Илёснинг ибодатига жавоб берган. Кейинчалик Яҳова Элишай пайғамбар орқали яна битта болакайни тирилтирган (Яҳова бизни шунчалик яхши кўришини билиш нақадар зўр-а? ~ Яҳова бизни нафақат ҳаёт бўлганимизда, балки ўлганимизда ҳам ёдда тутади. Исонинг айтишича, Худо юрагига азиз бўлган марҳумларни ҳам тирик ҳисоблайди! (Луқо 20:38). Инжилда: «На ўлим, на ҳаёт... на ҳозирги, на келажакдаги нарсалар... бизни Худонинг севгисидан жудо қилишга қодир эмас»,— деб ёзилган (Римликларга 8:38, 39).
Исо ер юзида бўлганида, Яҳова кичкинтойларга ғамхўрлик қилишини кўрсатган. Эсингизда бўлса, Исо болаларга Худо тўғрисида гапириш учун вақт ажратарди. Лекин Исо болаларни тирилтириш учун Худодан қудрат олганини билармидингиз? ~ Келинг, энди Исо Яир исмли кишининг 12 яшар қизалоғини тирилтиргани ҳақида билиб олайлик.
Яир ўз хотини ва якка қизалоғи билан Жалила денгизи яқинида яшарди. Бир куни қизалоқ оғир касал бўлиб қолди ва Яир унинг ўлаётганини тушунди. Шунда Яир одамларни соғайтириб юрган ажойиб бир кишини эслади. Ўша киши Исо эди. Яир уни излашга тушди. У Исони Жалила денгизи қирғоғида кўп одамларга таълим бераётган пайтда топди.
Яир оломон орасидан ўтиб, Исонинг олдида тиз чўкда-да: «Қизалоғим ўлим тўшагида ётибди. Илтимос, унга ёрдам беринг, ёлвораман»,— деди. Исо дарҳол Яирнинг орқасидан кетди. Улуғ Устозни кўришга келган халойиқ ҳам уларга эргашди. Аммо йўл-йўлакай улар Яирнинг уйидан келаётган одамларни учратишди. Улар Яирга ёмон хабар етказишди: «Қизингиз вафот этди. Энди Устозни овора қилмай қўяверинг».
Исо ҳам бу сўзларни эшитди. Яир учун яккаю ягона қизалоғидан айрилиб қолиш қанчалик оғир эканини Исо яхши тушуняпти. Шунда Исо Яирга: «Қўрқманг. Фақат
Худога ишонинг, ўшанда қизалоғингиз яхши бўлиб кетади»,— деди. Улар йўлларида давом этиб, Яирнинг уйига кетишди. Уйга яқинлашгач, қизча учун дод-вой солиб, зор йиғлаётган одамларни кўришди. Бироқ Исо уларга: «Йиғламанглар. Қизча ўлгани йўқ, ухлаяпти холос»,— деди.Бу сўзлардан сўнг одамлар Исонинг устидан кула бошлашди, чунки улар қизалоқнинг ўлганини билишади-да. Унда нега Исо унинг ухлаб ётганини айтди, нима деб ўйлайсиз? ~ Исо одамларга нимани ўргатмоқчи бўлди? ~ У ўлимни қаттиқ уйқу билан солиштириб, Худонинг қудрати билан одамни ҳаётга қайтара олишини кўрсатди. Исо учун бу, худди ухлаб ётган кишини уйғотишдай осон бўлган.
Исо ҳаммага уйдан чиқиб кетишни буюради. Фақат ҳаворий Бутрус, Ёқуб, Юҳанно ва қизчанинг ота-онаси уйда қолишади. Кейин Исо қизча ётган хонага кириб, унинг қўлидан ушлаб: «Қизалоқ, ўрнингдан тур!» — деб айтди. Шу заҳоти қизча ўрнидан туриб, юра бошлади! Бундан унинг ота-онаси роса қувонди. Уларнинг қувончи ичига сиғмай кетди (Марк 5:21–24, 35–43; Луқо 8:40–42, 49–56).
Энди эса бир ўйлаб кўринг: агар Исо қизалоқни ҳаётга қайтарган бўлса, бошқа одамларни ҳам тирилтира оладими? ~ Нима деб ўйлайсиз, бу унинг қўлидан келадими? ~ Албатта келади. Чунки Исонинг ўзи: «Шундай вақт келяптики, мозорларда бўлган ҳамма, менинг овозимни эшитиб чиқадилар»,— деган (Сизнингча, Исо одамларни тирилтиришни хоҳлайдими? ~ Ушбу саволга жавоб олиш учун, келинг Муқаддас Китобдаги бошқа ҳикояни кўриб чиқайлик. Бу ҳикоядан биз ўлган яқинлари ҳақида қайғураётган кишиларга нисбатан Исо нимани ҳис қилишини билиб оламиз. Бу воқеа Наин шаҳри яқинида юз берган.
Тасаввур қилинг: Наин шаҳридан тобутда ўлган кишини кўтариб чиқишяпти. Оломон ичида ғамгин бир аёл бор. Бундан сал олдин у эридан жудо бўлган эди. Энди эса яккаю ягона ўғлидан айрилиб қолди. Даҳшат! Наинлик кўп одамлар бу аёл билан бирга ўғлини шаҳар ташқарисида кўмишга кетишяпти. Аёл аччиқ йиғлаяпти, унга ҳеч ким тасалли бера олмаяпти.
Ўша пайтда Исо билан шогирдлари Наин шаҳрига яқинлашиб қолишди. Шаҳар дарвозаси яқинида улар бу аёлнинг ўғлини кўмишга кетаётган халойиқни учратишди. Исо йиғлаётган аёлни кўриб, унга жудаям раҳми келди. Исонинг юраги эзилиб, аёлга ёрдам беришни хоҳлади.
Исо унга мулойимлик билан ва қатъиян: «Йиғламанг»,— деб айтди. Исонинг хатти-ҳаракатини кўрганларнинг ҳаммаси унга тикилиб қолишди. Исо марҳумнинг олдига борди. Хўш, у нима қилмоқчи экан? Исо марҳумга: «Ҳой йигитча, сенга айтяпман: ўрнингдан тур!» — деди. Шу заҳоти йигит ўрнидан туриб, гапира бошлади (Луқо 7:11–17).
Ҳалиги аёл ўша пайтда нимани ҳис қилганини бир тасаввур қилинг! Ўлган яқинларингиздан кимдир ҳаётга қайтганда, сиз нимани ҳис қилган бўлардингиз? ~ Бу воқеа, Исо чиндан ҳам 2 Бутрус 3:13; Ваҳий 21:3, 4).
одамларни яхши кўришини ҳамда уларга ёрдам беришни истаётганини кўрсатмаяптими? ~ Янги дунёда ҳаётга қайтган одамларни кутиб олиш қандай зўр бўлишини бир ўйлаб кўринг! (Тирилган кишилар орасида биз олдин билган одамлар ҳамда болалар бўлади. Биз уларни Исо ҳаётга қайтаргандан сўнг Яир қизини таниганидек таниймиз. Шунингдек, юзларча ёки мингларча йил аввал ўлиб кетган кишилар ҳам тирилади. Лекин уларнинг ўлганига анча вақт бўлган бўлса ҳам, Худо уларни унутмайди.
Тангри Яҳова ва Унинг Ўғли Исо бизни шунчалик севишини билиш қанчалик зўр-а? ~ Улар бизнинг бир неча йил эмас, балки абадий яшашимизни исташади!
Марҳамат қилиб, Муқаддас Китобдан ўлганларни кутаётган ажойиб умид ҳақида ўқинг: Ишаё 25:7, 8; Ҳаворийлар 24:15 ва 1 Коринфликларга 15:20–22.