25- БОБ
Ёмонлик қилувчилар ўзгариши мумкинми?
ҲАММА одамлар доимо яхшилик қилишганда қандай зўр бўларди, тўғрими? ~ Лекин афсуски, барчамиз тез-тез хато қилиб турамиз. Биласизми, нега биз яхшилик қилишни хоҳлаганимизда ҳам баъзан ёмонлик қилиб қўямиз? ~ Чунки барчамиз гуноҳкор бўлиб туғилганмиз. Аммо айрим инсонлар ҳамиша жуда ёмон ишлар қилишади. Улар бошқалардан нафратланиб, атайин зиён етказишади. Сизнингча, бундай инсонлар яхши томонга ўзгариши мумкинми? ~
Расмда кўрсатилган кишига бир қаранг. У Стефанни тошбўрон қилаётган одамларнинг кийимларини қўриқлаб турибди. Бу кишининг исми иброний тилида Шоул, римликлар тилида эса Павлус. Шоул, Улуғ Устозимизнинг шогирди бўлмиш Стефанни ўлдиришаётганини тўғри, деб ҳисоблаяпти. Нега у бундай ёмон иш қиляпти? Келинг, шу ҳақда ўйлаб кўрайлик.
Шоул яҳудий динининг фарзийлар, деб аталган бир гуруҳига мансуб эди. Фарзийлар Худонинг Каломини тан олишар эди-ю, лекин ўзларининг диний раҳбарлари ўргатган нарсаларга кўпроқ эътибор беришарди. Ана шу сабабдан Шоул ёмон ишлар қилиб юрган.
Қуддус шаҳрида Стефанни ҳибсга олишганда, Шоул ҳам ўша ерда эди. Стефанни ҳукм қилгани олиб келишди. Ҳакамлар орасида фарзийлар ҳам бор эди. Улар Стефанга қарши кўпгина ёмон гаплар гапиришди, аммо у ҳечам қўрқмасди. Ҳа, Стефан жасоратга тўлиб, ҳакамларга Тангри Яҳова ҳамда Исо тўғрисида зўр шоҳидлик берди.
Бироқ, ҳакамларга Стефаннинг гаплари ёқмади. Улар Исо ҳақида кўп нарсани билишарди. Яқиндагина улар Улуғ Устозни
ўлимга маҳкум этишганди! Лекин Яҳова Исони тирилтириб, қайтадан осмонга олиб кетди. Энди ўша ҳакамлар яхши томонга ўзгаришнинг ўрнига, Исонинг шогирдларига қаршилик қилишяпти.Улар Стефанни шаҳар ташқарисига судраб чиқишди. Кейин уни ерга йиқитиб, тошбўрон қилишди. Расмда кўриб турганингиздек, Шоул уларни кузатиб турибди. У Стефанни ўлимга лойиқ, деб ўйлаяпти.
Нима учун Шоул бундай деб ўйлаяпти, биласизми? ~ Чунки Шоул ўзи фарзий бўлиб ўсган ва фарзийларнинг ўргатган нарсаларига ишонарди. Шоул уларга тақлид қилгани учун улар каби йўл тутарди (Ҳаворийлар 7:54–60).
Стефаннинг ўлимидан сўнг Шоул нима қилганини биласизми? ~ У Исонинг бошқа шогирдларини ҳам йўқ қилишга уринди! Шоул уларнинг уйларига бостириб кириб, эркагу аёлларни ташқарига судраб чиқарди. Кейин у ҳаммасини қамоққа ташларди. Ўшанда кўп шогирдлар Қуддус шаҳридан қочиб кетишга мажбур бўлишди. Аммо шунда ҳам улар Исо ҳақида ваъз қилишдан тўхташмади (Ҳаворийлар 8:1–4).
Шу сабабли, Шоул Исонинг шогирдларини баттар ёмон кўрарди. У олий руҳоний Каяфанинг олдига бориб, Дамашқ шаҳрида яшовчи масиҳийларни қамаб қўйиш учун рухсат олди. Шоул уларни Қуддусга олиб келиб, қаттиқ жазоламоқчи эди. Бироқ, у Дамашққа кетаётганида, йўлда ажойиб бир воқеа юз берди.
Тўсатдан осмондан нур ёғилиб, Шоулга шундай овоз эшитилди: «Шоул, Шоул, нимага мени қувғин қиляпсан?» Бу, осмондан гапираётган Исонинг овози эди! Нур шунчалик ёрқин эдики, Шоул кўр бўлиб қолди. Ўшанда Шоул билан бирга кетаётган одамлар уни Дамашққа етаклаб боришди.
Орадан уч кун ўтиб, Исо Дамашқда яшовчи Ҳанания исмли шогирдига кўринди. Исо Ҳананияга Шоулнинг олдига боришни ва унинг кўзларини очиб, у билан гаплашишни айтди. Ҳанания Шоул билан гаплашганида, у Исо тўғрисидаги ҳақиқатни қабул қилди. Унинг кўзлари очилди ва ҳаёти бутунлай ўзгариб кетди. Натижада у Худонинг содиқ хизматчисига айланди (Ҳаворийлар 9:1–22).
Нима учун Шоул илгари бундай ёмон ишларни қилган? ~ Чунки унга нотўғри нарсаларни ўргатишган эди. У Худога содиқ бўлмаган одамларга тақлид қиларди. Ўша одамлар ўзларининг таълимотларини Худонинг Каломидан муҳимроқ, деб билишарди. Бошқа фарзийлар Худога қарши курашишда давом этишарди. Шоул эса ҳаёт тарзини ўзгартириб, яхшилик қила бошлаган. Нега? ~ Чунки Шоул аслида ҳақиқатдан нафратланмаган. Шу сабабли, унга тўғри йўл тутишни ўргатишганида, у яхшилик қила бошлаган.
Кейинчалик Шоул ким бўлганини биласизми? ~ Ҳа, у Исонинг ҳаворийси бўлиб, Павлус дея танилди. Эсингизда бўлса, Павлус Муқаддас Китоб ёзилишида ҳаммадан кўпроқ қатнашган.
Павлусга ўхшаган яна кўп инсонлар ўзгариши мумкин. Лекин бу осон иш эмас, чунки одамларни ёмонлик қилишга ундайдиган бир шахс бор. Унинг кимлигини биласизми? ~ Улуғ Устозимиз Ҳаворийлар 26:17, 18).
Дамашқ йўлида Шоулга кўринганида бу шахс ҳақида гапирган эди. Ўшанда Исо осмондан туриб Шоулга шундай деганди: «Мен сени одамларнинг кўзларини очишинг, уларни қоронғиликдан ёруғликка чиқаришинг ва Шайтоннинг ҳокимиятидан озод этиб, Худога топширишинг учун юборяпман» (Ҳа, бизни ёмон ишлар қилишга ундаётган — Иблис Шайтондир. Яхшилик қилиш баъзан қийинлигини сезганмисиз? ~ Ҳаммамизга қийин. Бу Шайтоннинг иши. Лекин яна битта сабаби бор. Хўш, бу нима экан? ~ Барчамиз гуноҳкор бўлиб туғиламиз.
Гуноҳ туфайли кўпинча яхшилик қилишнинг ўрнига ёмонлик қилиш осонроқ бўлади. У ҳолда нима қилишимиз керак? ~ Ҳа, тўғри йўл тутиш учун жон жаҳдимиз билан курашишимиз керак. Агар шундай қилсак, бизни жуда яхши кўрадиган Исо албатта ёрдам беради.
Исо ер юзида яшаган пайтда, илгари ёмонлик қилиб, кейинчалик яхши томонга ўзгарган инсонларга ўз севгисини намоён этарди. Улар учун ўзгариш қанчалик қийинлигини у биларди. Масалан, ўша даврда кўпгина эркаклар билан жинсий алоқа қиладиган аёллар бўлган. Табиийки, бу
ёмон иш эди. Муқаддас Китобда бунақа аёллар фоҳиша, деб номланган.Бир куни шундай аёл, Исо бир фарзийникида меҳмонда эканини эшитиб, ўша ерга борди. У йиғлаб, Исонинг оёқларига мой қуйди ва сочлари билан кўз ёшларини арта бошлади. Унинг қилган гуноҳларидан жуда ҳам афсус чекаётганини кўриб, Исо уни кечирди. Фарзий эса бу аёлни кечирилишга нолойиқ, деб ҳисобларди (Луқо 7:36–50).
Исо айрим фарзийларга нима деганини биласизми? ~ У шундай деган: «Фоҳишалар Худонинг Шоҳлигига сизлардан олдин кирадилар» (Матто 21:31). Сабаби, фоҳишалар Исога ишониб, ёмон йўлдан қайтишаётган эди. Фарзийлар эса Исонинг шогирдларига ёмонлик қилишда давом этишаётганди.
Хуллас, биз қилаётган ишлар Муқаддас Китобда қораланса, дарҳол ўзгаришга тайёр бўлишимиз керак. Шунингдек, Яҳова биздан нима талаб қилаётганини билсак, У хоҳлаганидек йўл тутишга жон куйдиришимиз лозим. Шунда Яҳова беҳад хурсанд бўлиб, бизга келажакда абадий яшаш имконини беради.
Қуйидаги оятлар ёмон ишлардан четланишимизга ёрдам беради. Келинг, уларни биргаликда ўқиб чиқайлик: Забур 118:9–11; Ҳикматлар 3:5–7 ва 12:15.