46- БОБ
Қадимги дунёни сув босган. Яна шундай бўладими?
СИЗ дунёнинг йўқ қилиниши тўғрисида эшитганмисиз? ~ Бугунги кунда кўпчилик нуқул шу ҳақда гапиради. Баъзиларнинг ўйлашича, одамлар уруш қилиб, атом бомбаларни қўллаши натижасида дунё йўқ қилинар эмиш. Сизнингча, Худо шундай гўзал еримизни, жонажон осмонимизни ва кўк юзида порлаб турган юлдузларни йўқ қилиб юборадими? ~
Олдин билиб олганимиздек, Муқаддас Китобда дунёнинг йўқ қилиниши тўғрисида ёзилган. 1 Юҳанно 2:17- оятда: «Дунё ўтиб кетади»,— деб айтилган. Бу оятга кўра, ер бутунлай йўқ қилинадими? ~ Асло! Чунки Муқаддас Китобга биноан, Худо ерни «яшашга лойиқ қилиб яратган» (Ишаё 45:18). Забур 36:29- оятда эса: «Солиҳлар ер юзига эга бўлиб, унда мангу яшайдилар»,— деб ёзилган (Туркия 1998). Ана шу сабабдан Муқаддас Китобда ер то абад тебранмайди, дейилган (Забур 103:5; Воиз 1:4).
Хўш, агар дунёнинг охири ернинг йўқ қилинишини англатмаса, унда буни қандай тушуниш керак? ~ Буни тушуниш учун, Нуҳ пайғамбар даврида юз берган воқеани диққат билан кўриб чиқишимиз зарур. Муқаддас Китобда айтилишича, «ўша қадимги дунё сувлар остида қолиб, йўқ бўлиб кетган» (2 Бутрус 3:6).
Нуҳ даврида юз берган Тўфонда, дунёни сув босиб йўқ қилганида биров тирик қолганми? ~ Муқаддас Китоб баёнотига кўра, Худо «қадимги дунёни аямай, имонсизлар устига тўфон юборган. Адолат йўлини хабарлаб юрган Нуҳ пайғамбарни ва у билан бирга яна етти кишини эса сақлаб қолган» (2 Бутрус 2:5).
Демак, ўшанда қайси дунё йўқ қилинган эди? Ерми ёки ёмон одамларми? ~ Муқаддас Китобга биноан, Худо «имонсизларни» йўқ қилган эди. Нуҳ пайғамбар эса «адолат йўлини хабарлаб юрган». Сизнингча, у нима ҳақида гапирган? ~ Нуҳ одамларни «ўша қадимги дунёнинг» йўқ қилиниши тўғрисида огоҳлантириб юрган.
Исо шогирдларига буюк Тўфон ҳақида гапираётиб, ўша дунёнинг охири келишидан олдин одамлар нима билан банд бўлишганини айтиб берган. У шундай деган эди: «Тўфондан олдин, Нуҳ пайғамбар кемага киргунча, одамлар еб-ичишган, уйланиб, эрга тегишган. Аммо тўфон келиб, барини қириб ташламагунча, улар парво қилишмаган». Исонинг айтишича, бу дунёнинг охири келишидан олдин ҳам одамлар худди шундай йўл тутишади (Матто 24:37–39).
Исонинг бу сўзлари, Тўфонгача яшаган одамларнинг хатти-ҳаракатидан муҳим сабоқ олишимиз мумкинлигини кўрсатиб 10- бобидан ўқиган эдик, эсингиздами? ~ Айрим одамлар шафқатсиз бўлиб, яхши инсонларга озор етказишган. Бошқа кўпгина инсонлар эса, Исо айтганидек, Худо томонидан юборилган Нуҳнинг хабарига аҳамият беришмаган.
турибди. Ўшанда одамлар нималар қилишгани тўғрисида биз шу китобнингОхир-оқибат, Яҳова Нуҳга ёмон одамларни Тўфон билан қириб ташлаши ҳақида айтадиган кун ҳам келди. Сувлар бутун ер юзини, ҳатто энг баланд тоғларни ҳам қоплайди. Яҳова Нуҳга катта бир кема қуришни буюрди. 238- бетдаги расмга қарасангиз, ўша кеманинг улкан, узун бир сандиққа ўхшаганини кўрасиз.
Худо Нуҳга қуришни буюрган кема, ичида ўзи, оиласи ва кўпгина ҳайвонлар қутқарилиши учун етарли даражада катта бўлиши керак эди. Уни қуриш учун Нуҳ билан оиласи роса тер тўкиб ишлашган. Улар катта-катта дарахтларни кесиб, ходалардан кема қуришни бошлашган. Кема жудаям катта бўлганлиги учун, унинг қурилишига кўп йиллар кетган.
Кема қурилаётган вақтда Нуҳ яна нима билан шуғуллангани эсингиздами? ~ У яқинлашиб келаётган Тўфон ҳақида хабар етказиб, одамларни огоҳлантирган. Унинг сўзларига кимдир қулоқ солганми? Нуҳнинг оиласидан ташқари ҳеч ким бу хабарни тингламаган. Кўпчилик ўз ишлари билан овора бўлган. Исо уларнинг нима билан банд бўлишганини айтгани ёдингиздами? ~ Уларни еб-ичиб, турмуш қуришдан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмаган. Улар ўзларини ёмон одам, деб ҳисоблашмагани учун, Нуҳнинг хабарини тинглашга вақт ажратишмаган. Келинг энди, улар билан нима юз берганини кўриб чиқайлик.
Нуҳ билан оиласи кемага киришганидан кейин, Яҳова эшикни ёпиб қўйди. Ташқаридаги одамлар ҳалиям Тўфон келишига ишонишмасди. Аммо кутилмаганда, жала қуйиб юборди! Бу ниҳоятда кучли ёмғир эди. Сув худди челаклаб Матто 24:39; Ибтидо 6:5–7).
қуйилаётгандай эди! Бирпасда сув улкан дарё каби шариллаб оқиб кетди. Сув тошқини улкан дарахтларни илдизи билан қўпориб, катта-катта тошларни худди шағалдек юмалатарди. Кемага кирмаган одамлар-чи, уларга нима бўлди? ~ Исонинг айтишича, «тўфон келиб, барини қириб ташлади». Кемага кирмаганларнинг ҳаммаси ўлиб кетди. Нима сабабдан? ~ Чунки, Исо айтганидек, улар «парво қилишмаган». Ҳа, афсуски, улар қулоқ солишмаган! (Исонинг сўзларини эсимиздан чиқармайлик: улар билан юз берган воқеа биз учун бир огоҳлантиришдир. Хўш, биз бундан қандай сабоқ олишимиз мумкин? ~ Тўфонда фақат ёмон одамлар эмас, балки Худо ва Унинг ниятлари ҳақида билим олишга вақт ажратмаган кишилар ҳам йўқ қилинган. Биз ҳам уларга ўхшаб қолмаслик учун эҳтиёт бўлишимиз керак, тўғрими? ~
Нима деб ўйлайсиз, Худо яна сув бостириб, дунёни йўқ қилармикан? ~ Асло, бундай бўлмаслигини Худонинг Ўзи ваъда қилган. У шундай деган эди: «Мен булутлар орасида Ўз камалагимни ҳосил қиламан. Бу бир белги бўлади». Камалак ниманинг белгиси бўлишини Яҳова шундай тушунтирди: «Тўфон энди ҳеч қачон жамики жонзотларни йўқ қилмайди» (Ибтидо 9:11–17).
Шунинг учун, Худо бошқа ҳеч қачон сув бостириб, дунёни йўқ қилмаслигига амин бўлишимиз мумкин. Аммо юқорида айтилганидек, Муқаддас Китобда дунёнинг охири келиши ҳақида
ёзилган. Худо бу дунёни йўқ қилиб ташлаганда, кимларни қутқаради? ~ Бошқа ишлар билан овора бўлиб, Худо тўғрисида билим олишни хоҳламаган инсонларними? Ёки Муқаддас Китобни ўрганишга ҳеч вақт топа олмаганларними? Сиз нима деб ўйлайсиз? ~Биз, Худо қутқармоқчи бўлган кишилар орасида бўлишни хоҳлаймиз, шундай эмасми? ~ Бизнинг оиламиз Нуҳнинг оиласига ўхшаса ва Худо ҳаммамизни қутқарса қандай зўр бўларди-а? ~ Агар бу дунёнинг охирида омон қолишни истасак, Худо бу дунёни қандай йўқ қилиши ва янги дунёни қандай ўрнатиши ҳақида билишимиз зарур. Бу қандай юз беришини эса ҳозир билиб оламиз.
Бунда бизга Муқаддас Китоб ёрдам беради. Дониёр китобининг 2- боби, 44- оятида бизнинг вақтимиз ҳақида шундай дейилган: «Ўша шоҳларнинг даврида Самовий Худо битмас-туганмас бир шоҳлик [яъни ҳукумат] ўрнатади. Ҳеч ким уни енга олмайди. Бу шоҳлик бошқа барча шоҳликларни ер билан яксон қилиб, ўзи абадий туради».
Сиз бу оятнинг маъносини тушуняпсизми? ~ Муқаддас Китобга биноан, Худонинг ҳукумати ер юзидаги барча ҳукуматларни йўқ қилиб ташлайди. Нима учун? ~ Ахир, улар Худо тайин этган Шоҳга бўйсунишмаяпти-ку. Ким экан бу Шоҳ? ~ Балли, бу Исо Масиҳдир!
Тангри Яҳова ер юзини қайси ҳукумат бошқаришини ҳал қилишга ҳақлидир. Шунинг учун У Ўзининг Ўғли, Исони Шоҳ этиб тайинлаган. Яқинда, Худо томонидан тайин этилган Ҳукмдор, Исо Масиҳ, бу дунёнинг барча ҳукуматлари йўқ қилинишида раҳбарлик қилади. Муқаддас Китобнинг Ваҳий 19- боб, 11–16- оятларида, у буни қандай амалга ошириши тушунтирилган. Мана бу расм эса буни кўз олдимизга келтиришга ёрдам беради. Муқаддас Китобда бу дунёнинг барча ҳукуматларини йўқ қиладиган Худонинг жанги Армагеддон, деб номланган.
Ваҳий 16:14, 16). Кўриб турганимиздек, Армагеддон — Худонинг жангидир ва бу жангни Исо Масиҳ билан бирга самовий қўшинлар олиб боришади. Армагеддон жанги қачон бошланади? Бу ҳақда кейинги бобдан билиб оламиз.
Ҳа, Худо барча инсоний ҳукуматларни йўқ қиламан, деб ваъда беряпти. Лекин У бизнинг ҳам бунда иштирок этишимизни хоҳлайдими? ~ Йўқ, чунки Муқаддас Китобда Армагеддон «Қодир Худонинг улуғ кунида юз берадиган жанг», деб номланган (Келинг, Худо ёмон одамларни йўқ қилиб, Ўзига хизмат қилаётганларни қачон қутқариши тўғрисида Ҳикматлар 2:21, 22; Ишаё 26:20, 21; Еремиё 25:31–33 ва Матто 24:21, 22- оятларидан ўқийлик.