Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

2-ДАРС

Аллоҳ — энг яхши Дўст

Аллоҳ — энг яхши Дўст

Худонинг дўсти бўлиш, бу энг яхши тилак. Аллоҳ сизга бахтли бўлишни ва ғам-ташвишсиз яшашни ўргатади. У сизни сохта таълимотлардан ва зарарли машғулотлардан озод этади. Тангри Таоло ибодатларингизни тинглайди. У сизга хотиржамлик ва ишонч ато этади (Забур 70:5; 72:28). Худованд сизни оғир кунларда қўллаб-қувватлайди (Забур 17:19). У сизга абадий ҳаёт инъомини таклиф қилмоқда (Римликларга 6:23).

Худога яқинлашаётиб, Унинг дўстларига яқинлашасиз. Улар ҳам сизнинг дўстингиз бўлишади. Улар ҳатто сизга ака-ука ва опа-сингил каби бўлиб қолишади. Улар бажонидил сизга Аллоҳ ҳақида ўргатишади, ёрдам беришади ва қўллаб-қувватлашади.

Биз Худога тенг кела олмаймиз. Тангри Таоло билан дўст бўлмоқчи бўлсангиз, муҳим бир нарсани тушуниб олишингиз керак. Худо билан дўстлик, бу тенгдош билан дўст бўлиш эмас. Чунки У биздан анча катта, доно ва қудратлидир. У бизнинг Ҳукмдоримиздир. Шунинг учун Аллоҳ билан дўст бўлишни истасак, Унга қулоқ солишимиз ва айтганларини бажаришимиз лозим. Бу эса биз учун катта фойда келтиради (Ишаё 48:18; 1 Юҳанно 5:3).