Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

6-ДАРС

Жаннат яқин!

Жаннат яқин!

Ер юзида содир бўлаётган ёвузликлар, Жаннат яқинлигидан далолат бермоқда. Муқаддас Китоб, Жаннат келишидан аввал, машаққатли кунлар бўлиши ҳақда башорат қилган. Биз айнан шу вақтда яшаяпмиз! Ўша башоратлардан айримлари қуйидагилардир:

Жаҳон урушлари. «Халқ халққа қарши, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади» (Матто 24:7). Бу башорат бажарилди. 1914 йилдан буён иккита жаҳон уруши ва кичик миқёсдаги кўпдан-кўп бошқа урушлар бўлди. Бу урушларда миллионлаб одамлар ҳалок бўлди.

Касалликларнинг тарқалиши. «Айрим жойларда... ўлатлар бўлади»,— деб башорат қилинган эди (Луқо 21:11). Бу сўзлар бажо бўлдими? Ҳа. Саратон, юрак касалликлари, сил касаллиги, безгак, ОИТС ва бошқа хасталиклар миллионлаб одамларнинг ёстиғини қурутди.

Озиқ-овқатнинг етишмаслиги. Бутун дунёда овқатга зор бўлган одамлар бор. Ҳар йили миллионлаб одамлар очликдан ўлиб кетишяпти. Бу, Жаннат яқинлигининг яна бир белгисидир. Инжилда озиқ-овқат етишмаслиги айтилган (Марк 13:8).

Зилзилалар. «Айрим жойларда... зилзилалар бўлади» (Матто 24:7). Бу ҳам бизнинг давримизда юз берди. 1914 йилдан буён миллиондан ортиқ одамлар зилзилаларда ҳалок бўлишди.

Ёвуз одамлар. Одамлар «нафс бандаси, пулпараст» бўлишади. Улар «Худодан кўра айш-ишратни кўпроқ севадилар». Болалар «ота-онага итоатсиз» бўладилар (2 Тимўтийга 3:1-5). Ҳозир кўп одамлар худди шунақа эканлигига қўшиласизми? Улар Аллоҳни ҳурмат қилишмайди, Худо ҳақида билмоқчи бўлганларга эса тўсқинлик қилишади.

Жиноятчилик. Шунингдек, «ёвузлик авжга чиқади» (Матто 24:12). Бугунги кунда, олдингидан кўра жиноятчилик кўпайиб кетганининг гувоҳи бўлаётгандирсиз. Инсонлар ҳар ёқда ўғрилик, ёлғон ва бошқа ёвузликларнинг қурбони бўлишяпти.

Буларнинг барчаси Худонинг Шоҳлиги яқинлигидан далолат беряпти. Инжилда: «Бояги ишларнинг содир бўлаётганини кўрганингизда билингки, Худонинг Шоҳлиги жуда яқиндир»,— деб айтилган (Луқо 21:31). Худонинг Шоҳлиги ўзи нима? Бу, Худонинг осмондаги ҳукумати бўлиб, ер юзида Жаннат ўрнатади. Худонинг Шоҳлиги, инсоний ҳукуматларнинг ўрнини босади (Дониёр 2:44).