Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

12-ДАРС

Одам ўлганда нима содир бўлади?

Одам ўлганда нима содир бўлади?

Ўлим — ҳаётнинг қарама-қаршисидир. Ўлим қаттиқ уйқуга ўхшайди (Юҳанно 11:11-14). Ўлганлар на эшитишади, на кўришади, на гапиришади, на ўйлашади (Воиз 9:5, 10). Сохта дин ўлганлар нариги дунёга ўтишади, деб ўргатади. Муқаддас Китоб эса бунга ўргатмайди.

Ўлганлар бизга ёрдам ҳам бера олмайдилар, зиён ҳам етказа олмайдилар. Кўп одамлар ўлганларга атаб, қурбонликлар келтиришади ва бу билан боғлиқ урф-одатларга амал қилишади. Бундай ишлар Худога маъқул келмайди, чунки улар ёлғонга асосланган. Бу хатти-ҳаракатларнинг ўлганларга ҳам фойдаси йўқ, чунки улар ҳеч нарсани сезмайди. Биз ўлганлардан қўрқмаслигимиз ва уларга сиғинмаслигимиз лозим. Биз фақатгина Худога топинишимиз даркор (Матто 4:10).

Ўлганлар тирилади. Яҳова Таоло ўлганларни ер юзидаги жаннатда яшашлари учун ўлим уйқусидан уйғотади. Бу вақт ҳали келгани йўқ (Юҳанно 5:28, 29; Ҳаворийлар 24:15). Қодир Тангри учун ўлганларни тирилтириш, худди уйқудан уйғотгандек осон кечади (Марк 5:22, 23, 41, 42).

Ўлимдан сўнг ҳаёт бор деган фикр, Шайтондан келиб чиққан ғирт ёлғон. Шайтон ва унинг жинлари, ўлганларнинг арвоҳлари одамларни касалликка ва кулфатларга дучор қилади, деб ўйлашга ундайди. Баъзида Шайтон инсонларни туш ва рўъёлар орқали алдайди. Яҳова Худо эса ўлганлар билан гаплашадиган одамларни қоралайди (Амрлар 18:10-12).