13-ДАРС
Сеҳр-жоду билан шуғулланиш ёмон
Шайтон, сиз сеҳр-жоду билан шуғулланишингизни хоҳлайди. Кўп одамлар ўзларини зарардан ҳимоя қилиш учун, аждодларига ёки руҳларга қурбонлик келтиришади. Улар руҳий оламдаги кучлардан қўрққанликлари сабабли шундай қилишади. Улар турли туморлар ва кўзмунчоқлар тақиб юришади. Улар, сеҳрли кучга эга деган фикрда қандайдир «суюқликларни» баданларига суртишади ёки ичишади. Баъзи одамлар, бало-қазодан асрайдиган кучга эга деб ишониб, уйларида айрим нарсаларни сақлашади. Бошқалар эса, ишда, ўқишдаги имтиҳонларда ёки учрашувга чиққанда омад келтиради деган умидда, дам солинган нарсалардан фойдаланишади.
Шайтоннинг таъсиридан энг яхши ҳимоя, Аллоҳнинг дўсти бўлишдир. Яҳова Таоло ва Унинг фаришталари, Шайтон ва унинг жинларидан анча кучлироқдир (Ёқуб 2:19; Ваҳий 12:9). Яҳова Худо Ўзининг содиқ дўстларини қўллаб-қувватлаш учун, Ўз кучини кўрсатишга тайёр (2 Солномалар 16:9; 1 Бутрус 3:12).
Тавротда: «Фол очманглар»,— дейилган. Яҳова Таоло сеҳр-жодую фолбинликни қоралайди, чунки бундай нарсалар билан шуғулланувчилар Шайтоннинг таъсирига дучор бўлишади (Левилар 19:26, ЯДТ).