Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

11-ДАРС

Сохта динни рад этинг!

Сохта динни рад этинг!

Шайтон ва унинг жинлари сиз Худога хизмат қилишингизни хоҳлашмайди. Улар, Худога ҳеч ким хизмат қилмаслигига уринишяпти. Хўш, қандай қилиб? Усулларидан бири — сохта динни қўллашдир (2 Коринфликларга 11:13-15). Сохта дин, Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни ўргатмайди. Сохта дин қалбаки пул каби ҳақиқий пулга ўхшайдию, лекин ҳеч қандай қадри йўқ ва кўп муаммолар келтириши мумкин.

Сохта таълимотлар, Ҳақ Таоло Яҳовага ҳеч қачон маъқул келмайди. Исо пайғамбар ер юзида бўлганида, бир диннинг аъзолари уни ўлдирмоқчи бўлган. Улар Худога тўғри топиняпмиз, деб ўйлашган. Бу одамлар: «Бизнинг битта Отамиз бор, У Худодир»,— дейишарди. Лекин Исо уларнинг гапига қўшилдими? Асло! Исо уларга: «Сизларнинг отангиз — иблисдир»,— деб айтди (Юҳанно 8:41, 44). Бугун ҳам кўп инсонлар Худога топиняпмиз, деб ўйлашяпти, аммо аслида Шайтонга ва унинг жинларига хизмат қилишяпти (1 Коринфликларга 10:20).

Ёмон дарахт ёмон мевалар келтиргани каби, сохта диндаги одамлар ҳам ёмон ишлар қилишади. Одамлар ёвузлик қилганликлари учун, дунё қайғу-аламга тўлиб тошган. Бунга ахлоқсизлик, уруш-жанжал, ўғирлик, жабр-зулм, қотиллик ва номусга тегишни киритиш мумкин. Бундай ишларни қилаётган инсонлардан кўпчилиги қайсидир динга тегишли, лекин уларнинг дини яхшилик қилишга ўргатмайди. Агар улар ёвузлик қилишни тўхтатишмаса, Худонинг дўстлари бўла олишмайди (Матто 7:17, 18).

Сохта дин одамларни бутларга сиғинишга ўргатади. Аллоҳ бутларга сажда қилишни ман этади. Бу оқилона талаб. Масалан бирор киши сиз билан гаплашишни ўрнига суратингиз билан гаплашишини хоҳлармидингиз? Бундай киши ҳақиқий дўстингиз бўла оладими? Йўқ бўла олмайди. Яҳова Эгамиз одамлар бут ёки тасвир билан эмас, балки У билан гаплашишларини истайди (Чиқиш 20:4, 5; Забур 113:12-16).

Сохта дин, урушда одамларни ўлдириш мумкин деб ўргатади. Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг дўстлари бир-бирларини севишади, деб айтган. Биз севган инсоналаримизни ўлдирмаймиз (Юҳанно 13:35). Биз ҳатто ёвуз одамларни ўлдирмаймиз. Исонинг душманлари уни ҳибсга олишга келишганида, у ўз шогирдларига уни ҳимоя қилишларига йўл қўймаган эди (Матто 26:51, 52).

Сохта дин ёвуз одамлар оташин дўзахда азоб чекишади, деб ўргатади. Муқаддас Китобда эса гуноҳнинг эвази ўлим деб айтилган (Римликларга 6:23). Эгамиз Яҳова раҳмону меҳрибондир. Наҳот меҳрибон Аллоҳ одамларни абадий қийнаса? Асло! Жаннатда Яҳова маъқул деб билган фақат битта дин бўлади (Ваҳий 15:4). Ёлғонга асосланган барча сохта динлар эса йўқ қилинади.