Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

9-ДАРС

Худонинг дўстлари кимлар?

Худонинг дўстлари кимлар?

Исо алайҳиссалом — Парвардигорнинг биринчи ижоди бўлиб, энг яқин, қадрдон дўстидир. Ер юзига инсон бўлиб келишидан аввал, Исо улуғвор фаришта бўлган ва осмонда яшаган (Юҳанно 17:5). Сўнг, одамларни ҳақиқатга ўргатиш учун, у ер юзига келди (Юҳанно 18:37). Шунингдек ҳазрати Исо, итоаткор инсонларни гуноҳ ва ўлимдан қутқариш учун ўз ҳаётини фидо қилди (Римликларга 6:23). Ҳозир эса Исо — Худонинг осмондаги Шоҳлигининг Шоҳи қилиб тайинланган бўлиб, ер юзини Жаннатга айлантиради (Ваҳий 19:16).

Фаришталар ҳам Худонинг дўстлари. Фаришталар, инсонлар каби ер юзида яшашмаган. Парвардигор ерни яратишдан аввал, уларни осмонда яратган эди (Аюб 38:4-7). Миллионлаб фаришталар бор (Дониёр 7:10). Аллоҳнинг осмондаги ушбу дўстлари, инсонлар Худованд Яҳова ҳақида ҳақиқатни билишларини исташади (Ваҳий 14:6, 7).

Аллоҳнинг ер юзида ҳам дўстлари бўлиб, уларни шоҳидларим, деб атайди. Масалан, суд бўлаётганда гувоҳ, кўрган-билганларини гапириб беради. Яҳованинг Шоҳидлари ҳам бошқаларга, Яҳова Таоло ҳақида ва Унинг ниятлари тўғрисида айтишади (Ишаё 43:10). Фаришталар каби, Яҳованинг Шоҳидлари ҳам, Яҳова Худо ҳақида ҳақиқатни билишингизга ёрдам беришни хоҳлашади. Улар, сиз ҳам Аллоҳнинг дўсти бўлишингизни исташади.