Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

17-ДАРС

Дўст орттиришни истасангиз, ўзингиз дўст бўлинг

Дўст орттиришни истасангиз, ўзингиз дўст бўлинг

Севгига асосланган дўстлик. Раббимиз Яҳова тўғрисида билимга эга бўлишингиз сайин, Унга нисбатан севгингиз ортиб боради. Севгингиз ошгани сайин эса, Унга хизмат қилиш истагингиз пайдо бўлади. Бу, сизни Исо Масиҳнинг шогирди бўлишга ундайди (Матто 28:19). Яҳованинг Шоҳидларига қўшилиб, Худо билан то абад дўст бўлишингиз мумкин. Бунинг учун сиз нима қилишингиз керак?

Худонинг қонунларига бўйсуниб, Уни севишингизни кўрсатасиз. «Худони севиш — Унинг амрларини бажо келтириш демакдир. Худонинг амрлари эса оғир эмас» (1 Юҳанно 5:3).

Билганингизни амалда қўлланг. Исо алайҳиссалом бир мисолни ҳикоя қилиб берди. Бир фаросатли одам ўз уйини тош устига қурибди. Фаросатсиз одам эса ўз уйини қум устига қурибди. Ёмғир ёғиб, селлар тошганида, тош устига қурилган уй қуламабди. Қум устига қурилган уй эса ер билан яксон бўлибди. Бу билан Исо пайғамбар, унинг таълимотларини тинглаб, амалда қўлловчи инсонни уйини тош устига қурган фаросатли одамга ўхшатди. Бироқ, унинг таълимотларини тинглаб, амалда қўлламаган одам эса, уйини қум устига қурган фаросатсиз одам кабидир. Булардан қайси бирига ўхшамоқчисиз? (Матто 7:24-27).

Бағишлов. Бу, сиз Яҳовага ибодат қилиб, Унга абадий хизмат қилиш истагингизни айтишингизни англатади. Аллоҳнинг иродасини бажариш билан, Исо Масиҳнинг шогирди эканингизни кўрсатасиз (Матто 11:29).

Сувга чўмиб, имон келтириш. «Сувда имон келтир ва Исонинг исмини чақириб, гуноҳларингдан фориғ бўл» (Ҳаворийлар 22:16).

Худога бутун қалбингиз билан хизмат қилинг. «Қиладиган ҳар бир ишни инсонлар учун эмас, Раббингиз учун қилаётгандай, чин қалбдан бажаринглар» (Колосаликларга 3:23).