4-ДАРС
Қандай қилиб Аллоҳ ҳақида кўпроқ билишингиз мумкин
Муқаддас Китобни ўқиб, Яҳова ҳақда кўпроқ билишингиз мумкин. Қадимда Худо Ўз фикрларини ёздириш учун, баъзи одамларни танлаган эди. Бу ёзувлар Таврот, Забур ва Инжилдан иборат бўлиб, Муқаддас Китоб деб номланади. Бугун биз Аллоҳ ҳақида шу китоб орқали билишимиз мумкин. Муқаддас Китоб шунингдек, Худонинг Каломи, деб аталади. Муқаддас Китобда ёзилган сўзларга ишонишимиз мумкин, чунки Яҳова Таоло ҳеч қачон алдамайди. Зеро У, «ёлғон гапирмайдиган Худо» (Ибронийларга 6:18). Худонинг Каломи — ҳақиқатдир (Юҳанно 17:17).
Муқаддас Китоб — Худо берган қимматбаҳо ҳадялардан биридир. Уни, отаси фарзандларига ёзган хат билан қиёслаш мумкин. Унда Худонинг ер юзини Жаннатга айлантириш тўғрисидаги ваъдаси ёзилган. У ерда, Худо хизматчилари учун қадимда нима қилгани, ҳозир нима қилаётгани ва келажакда нима қилиши ҳақида айтилган. Шунингдек, бу китоб, муаммоларимизни ечишга ва ҳақиқий бахтни топишга ёрдам беради (2 Тимўтийга 3:16, 17).
Матто 10:8). Шунингдек, уларнинг йиғилишларига келишингиз мумкин. Бу учрашувлар Йиғилиш Залларида ўтказилади. Агар бу учрашувларга бориб турсангиз, Худо ҳақида кўп билимга эга бўласиз.
Яҳованинг Шоҳидлари Худонинг дўстлари бўлиб, Муқаддас Китоб таълимотларини тушунишингизга ёрдам беришади. Муқаддас Китобни ўрганмоқчи эканингизни уларга айтсангиз кифоя. Улар текинга ўргатишади (Худонинг ижодларини кузатиб, У ҳақида кўпроқ билиб олишингиз мумкин. Мисол учун Муқаддас Китобда: «Азалда Худо осмон билан ерни яратди»,— дейилган (Ибтидо 1:1). Яҳова Таоло «осмонни» яратаётганида, қуёшни бунёд этди. Бундан Парвардигор тўғрисида нимани билишимиз мумкин? Яҳова буюк қудрат эгаси эканлигини. Фақат У, бундай ҳайбатли қуёшни яратиши мумкин. Шунингдек бу, Яҳова ўта доно эканини айтиб турибди, чунки ёруғлик ва иссиқлик таратиб, ўзи эса ёниб тугамайдиган қуёшни яратиш, доноликни талаб этади.
Яҳованинг ижодлари, У бизни севишининг исботидир. Хилма-хил мевалар ҳақида бир ўйлаб кўринг. Яҳова бизга бир хил мева бериши ёки умуман бермаслиги ҳам мумкин эди. Бироқ Яҳова Худо эса бизга шакли, таъми ва ранги турли-туман бўлган меваларни ато этди. Бу, Яҳова нафақат севувчи, балки сахий, ғамхўр ва меҳрибон Худо эканини кўрсатиб турибди (Забур 103:24).