Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

10-ДАРС

Ҳақ динни қандай топиш мумкин

Ҳақ динни қандай топиш мумкин

Худонинг дўсти бўлишни истасангиз, Аллоҳ маъқул деб билган динда бўлишингиз керак. Исо алайҳиссалом «ҳақиқий топинувчилар» Худога «ҳақиқат билан» топинишади деб, айтган (Юҳанно 4:23, 24). Аллоҳга хақиқат билан топинишнинг фақат битта усули бор (Эфесликларга 4:4-6). Ҳақ дин абадий ҳаётга, сохта дин эса ҳалокатга олиб боради (Матто 7:13, 14).

Ҳақ динни, унда бўлган одамларни кузатиб, аниқлаш мумкин. Яҳова Таоло меҳрибон Худо экан, Унинг хизматчилари ҳам меҳрибон бўлишлари лозим. Яхши анжир дарахти яхши ҳосил берганидай, ҳақ диннинг ҳосили ҳам яхши инсонлардир (Матто 7:15-20).

Яҳованинг дўстлари Муқаддас Китобни қадрлашади. Улар бу китоб Худодан эканлигини тан олишади. Улар бу китобда ёзилган йўл-йўриққа амал қилиб, муаммоларни ҳал этишади ва Худо ҳақида билим орттиришади (2 Тимўтийга 3:16). Улар қандай ваъз қилишса, шунга мувофиқ йўл тутишади.

Яҳованинг дўстлари бир-бирларини севишади. Исо пайғамбар одамларни Худо ҳақида ўргатиб ва касалларни соғайтириб, севгисини намоён этган. Шу сингари, ҳақ динда бўлганлар ҳам бир-бирларини севишади. Исо алайҳиссалом каби, улар камбағалларга ёки бошқа миллатдаги инсонларга паст назар билан қарашмайди. Исо айтганидек, одамлар унинг шогирдларини бир-бирига муҳаббат кўрсатишидан билиб олишади (Юҳанно 13:35).

Аллоҳнинг дўстлари Унинг исмини улуғлашади. Агар кимдир исмингизни айтиб чақиришни рад этса, у яқин дўстингиз бўла оладими? Йўқ! Бордию дўстимиз бўлса, уни исмини айтиб чақирамиз ва у ҳақда бошқаларга яхши нарсаларни гапирамиз. Худди шундай, кимки Худонинг дўсти бўлмоқчи бўлса, Унинг исмини айтиб чақириши ва У ҳақда бошқаларга гапириши керак. Яҳова Таоло биз шундай йўл тутишимизни истайди (Матто 6:9; Римликларга 10:13, 14).

Исо пайғамбар сингари, Аллоҳнинг дўстлари ҳам инсонларга Худонинг Шоҳлиги ҳақида ваъз қилишади. Худонинг Шоҳлиги — бу ер юзини жаннатга айлантирадиган осмондаги ҳукуматдир. Аллоҳнинг дўстлари Худо Шоҳлиги тўғрисидаги хушхабарни ҳаммага етказишяпти (Матто 24:14).

Яҳованинг Шоҳидлари Худонинг дўсти бўлишга ҳаракат қилишади. Улар Муқаддас Китобни қадрлашади ва бир-бирларини севишади. Боз устига, улар Худонинг исмини улуғлашади ва Унинг Шоҳлиги тўғрисида ваъз қилишади. Бугун Яҳованинг Шоҳидлари ҳақ динга эътиқод қилишмоқда.