Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

5-ДАРС

Худонинг дўстлари жаннатда яшашади

Худонинг дўстлари жаннатда яшашади

Жаннат ҳозирги дунёга ўхшаган бўлмайди. Парвардигори олам ҳеч қачон ер юзи қайғу-алам ва азоб-уқубатларга тўлишини хоҳламаган. Лекин келажакда Худо ерни жаннатга айлантиради. Жаннат қанақа бўлади? Келинг, бу ҳақда Муқаддас Китобда нима дейилганини кўриб чиқайлик:

Яхши инсонлар. Аллоҳнинг дўстлари Жаннат ерига эга бўлишади. Улар бир-бирларига фақат яхшилик қилишади. Улар Худонинг адолатли меъёрлари бўйича яшашади (Ҳикматлар 2:21).

Озиқ-овқатнинг мўл-кўллиги. Жаннатда очлик бўлмайди. Забурнинг 71:16 оятида: «Ўлка бўйлаб буғдой ҳосили мўл бўлгай»,— дейилган.

Шинам уйлар ва ёқимли иш. Жаннатда ҳар бир оиланинг ўз уйи бўлади. Ҳар бир киши ўзига ёқадиган иш билан шуғулланади (Ишаё 65:21-23; Забур 67:7).

Бутун дунёда тинчлик. Уруш-жанглар бўлмайди. Худонинг Каломида: «У [Худованд] жангларни тўхтатади»,— деб айтилган (Забур 45:9, 10).

Саломатлик. Муқаддас Китобда башорат қилинишича: «У ерда яшовчилардан ҳеч бири: “Мен касалман”,— демайди» (Ишаё 33:24, ЯДТ). Чўлоқлар, кўрлар, карлар ва соқовлар бўлмайди (Ишаё 35:5, 6; Забур 145:8).

Оғриқ, қайғу ва ўлим йўқ бўлади. Аллоҳнинг Каломида: «Энди ўлим сира бўлмас. Ҳузун ҳам, фарёд ҳам, оғриқ ҳам бўлмас. Зеро аввалгилар ўтиб кетди»,— дейилган (Ваҳий 21:4).

Ёвуз одамлар бўлмайди. Яҳова Таоло: «Фосиқ эса ердан қириб ташланади, вафосиз йўқ қилинади»,— деб ваъда берган (Ҳикматлар 2:22).

Инсонлар бир-бирларини севиб, ҳурмат қилишади. Адолатсизлик, зулм, очкўзлик ва нафрат бўлмайди. Одамлар якдил бўлиб, Худонинг адолатли йўлларига мувофиқ яшашади (Ишаё 26:9; Забур 84:12).