Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

16- БОБ

Иблисга қарши туринг

Иблисга қарши туринг

Иблисга қарши туринглар, ўшанда у сизлардан қочади. ЁҚУБ 4:7

1, 2. Шайтон ҳамда жинлар ҳақида нимани билиб олишимиз керак?

 ЯҲОВА ваъда қилаётган янги дунёда ҳаёт ажойиб бўлади. Ва ниҳоят биз Худо ният қилганидай умр кечирамиз. Аммо ҳозирча Шайтон ҳамда унинг жинлари бошқараётган дунёда яшаяпмиз. (2 Коринфликларга 4:4) Биз уларни кўрмасак-да, улар мавжуд ва жуда қудратли.

2 Ушбу бобда қандай қилиб Яҳовага яқинлашишимиз ва ўзимизни Шайтондан ҳимоя қилишимиз мумкинлигини кўриб чиқамиз. Яҳова бу ишда бизга ёрдам беришни ваъда қиляпти. Шайтон ҳамда жинлар бизни йўлдан оздириш ва бизга ҳужум қилиш учун қандай усуллардан фойдаланишини билиб олишимиз лозим.

«ШЕРДАЙ БЎКИРИБ... ЮРИБДИ»

3. Шайтоннинг мақсади қандай?

3 Шайтоннинг даъвосига кўра, инсонлар Яҳовага ғараз ниятда топинишади ва жуда қийин бўлиб кетса, Унга хизмат қилмай қўйишади. (Аюб 2:4, 5 ни ўқинг.) Агар кимдир Яҳова ҳақида билим олишга истак билдирса, Шайтон ва жинлар бунга аҳамият беришади ва ўша одамга тўсқинлик қилишга уринишади. Инсон ўзини Яҳовага бағишлаб сувга чўмса, улар роса ғазабга минишади. Муқаддас Китобда Шайтон тўғрисида: «Шердай бўкириб, бирор кимни ютиб юбориш учун излаб юрибди»,— дейилган. (1 Бутрус 5:8) Шайтон Яҳова билан муносабатларимизни барбод қилишни хоҳлайди. (Забур 7:1, 2; 2 Тимўтийга 3:12)

Ўзимизни Яҳовага бағишлаганимизда Шайтон ғазабланади

4, 5. а) Шайтон нимани қила олмайди? б) «Иблисга қарши туриш» нимани англатади?

4 Бироқ биз Шайтондан ва унинг жинларидан қўрқмаслигимиз керак. Улар бизга истаган нарсасини қила олмайди, чунки Яҳова уларнинг имкониятларини чегаралаб қўйган. Яҳова масиҳийлардан иборат «улкан оломон» «буюк мусибатдан» ўтишини ваъда қилган. (Ваҳий 7:9, 14) Шайтон бунга тўсқинлик қила олмайди, сабаби Яҳова Ўз халқини ҳимоя қиляпти.

5 Агар Яҳовага яқин бўлсак, Шайтон муносабатларимизни барбод қила олмайди. Аллоҳнинг Каломи бизни шундай деб ишонтиряпти: «Агар Яҳова билан бўлсангиз, У ҳам сизлар билан бўлади». (2 Солномалар 15:2; 1 Коринфликларга 10:13 ни ўқинг.) Ўтмишда Ҳобил, Ханўх, Нуҳ, Сора ва Мусо каби садоқатли эркагу аёллар Яҳовага яқинлашиб Иблисга қарши туришган. (Ибронийларга 11:4–40) Биз ҳам шундай қила оламиз. Аллоҳнинг Каломида: «Иблисга қарши туринглар, ўшанда у сизлардан қочади»,— деган ваъда бор. (Ёқуб 4:7)

«БИЗ... КУРАШЯПМИЗ»

6. Шайтон нима қилишга уриняпти?

6 Яҳова Шайтон бизга истаган нарсасини қила олмаслиги учун унинг имкониятларини чегаралаб қўйган ва Шайтон буни билади. Шунга қарамай, у Худо билан муносабатларимизни бузиш учун роса ҳаракат қиляпти. Бугунги кунда Шайтон бизга турли йўллар билан ҳужум қиляпти ва минглаб йиллар давомида қўллаб келаётган усулларини ишга соляпти. Уларнинг айримлари қандай?

7. Нега Шайтон Яҳованинг халқига ҳужум қиляпти?

7 Ҳаворий Юҳанно шундай деб ёзган: «Бутун дунё Шайтоннинг ҳукмидадир». (1 Юҳанно 5:19) Шайтон ушбу ёвуз дунёни бошқаряпти ва Яҳованинг халқини ҳам назорат қилишни истайди. (Михо 4:1; Юҳанно 15:19; Ваҳий 12:12, 17) Иблис вақти оз қолганини билиб, Худога садоқатсизлик қилишимиз учун ҳар биримизга босим ўтказяпти. Баъзан у тўғридан-тўғри, баъзан эса яширинча ҳужум қилади.

8. Ҳар бир масиҳий нимани англаши лозим?

8 Эфесликларга 6:12 да: «Кўкдаги ёвуз руҳлар... билан курашяпмиз»,— деган сўзларни ўқиймиз. Ҳар бир масиҳий Шайтон ва жинлар билан шахсан кураш олиб боряпти. Ўзини Яҳовага бағишлаган барча инсонлар ушбу курашда қатнашишини англашимиз лозим. Эфесликларга йўллаган мактубида ҳаворий Павлус масиҳийларни уч марта «маҳкам туришга» ундаган. (Эфесликларга 6:11, 13, 14)

9. Шайтон ва жинлар нима қилмоқчи?

9 Шайтон ва жинлар бизни турли йўллар билан алдамоқчи бўлишади. Агар муайян соҳада Шайтонга қарши тура олган бўлсак, бу бошқа соҳада ҳам уни енгишимизни англатмайди. Иблис заиф томонларимизни топиб, бизни илинтириш учун тузоқ қўяди. Аммо Муқаддас Китобдан Шайтоннинг тузоқлари ҳақида билиб оляпмиз, шунинг учун улардан қоча оламиз. (2 Коринфликларга 2:11; 31- иловага қаранг.) Бундай тузоқлардан бири — сеҳр-жоду.

ЖИНЛАРДАН УЗОҚ ЮРИНГ

10. а) Сеҳр-жодуга нима киради? б) Яҳова сеҳр-жодуга қандай муносабатда?

10 Сеҳр-жодуга, яъни жинлар билан алоқа қилишга, масалан, фолбинлик, афсунгарлик, жодугарлик ёки ўлганлар билан мулоқот қилиш киради. Муқаддас Китобда сеҳр-жодуга «жирканч» деб таъриф берилган. Биз бир вақтнинг ўзида ҳам сеҳр-жоду билан шуғулланиб, ҳам Яҳовага топина олмаймиз. (Қонунлар 18:10–12; Ваҳий 21:8) Масиҳийлар сеҳр-жодунинг ҳар қандай туридан қочишлари керак. (Римликларга 12:9)

11. Ғайритабиий нарсалар билан қизиқиш нимага олиб келиши мумкин?

11 Шайтон биладики, агар ғайритабиий нарсалар билан қизиқсак, бизни сеҳр-жодуга жалб қилиш осон бўлади. Сеҳр-жодунинг ҳар қандай тури Яҳова билан муносабатларимизни барбод қилади.

ШАЙТОННИНГ ҲИЙЛАЛАРИ

12. Қай йўсин Шайтон фикрлаш тарзимизга таъсир қилмоқчи бўляпти?

12 Шайтон одамларнинг фикрларини чалкаштиришга уринади. Улар «яхшини ёмон, ёмонни яхши» деб ўйлай бошламагунича Шайтон инсонларнинг қалбига шубҳа солади. (Ишаё 5:20) Иблис Муқаддас Китоб маслаҳатлари фойдасиз ва Худонинг меъёрларини писанд қилмасак бахтлироқ бўламиз, деган фикрни олға суряпти.

13. Қай йўсин Шайтон шубҳа уйғотишга уринади?

13 Шубҳа уруғини сепиш — Шайтоннинг самарали усулларидан бири. Ушбу усулдан у кўпдан бери фойдаланади. Адан боғида у Момоҳаводан: «Худо боғдаги ҳеч бир дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтгани ростми?» — дея сўраб, унинг қалбига шубҳа солмоқчи бўлган. (Ибтидо 3:1) Кейинчалик, Аюбнинг даврида Шайтон фаришталар олдида Яҳовадан шундай деб сўраган: «Аюб бекорга худотарсми?» (Аюб 1:9) Исо сувга чўмганидан сўнг Шайтон уни васвасага солиб: «Агар сен Худонинг ўғли бўлсанг, мана бу тошларга буюр, улар нонга айлансин»,— деган. (Матто 4:3)

14. Сеҳр-жоду хавфли экани борасида Шайтон қандай қилиб шубҳа уйғотади?

14 Бугунги кунда ҳам Шайтон одамлар қалбида шубҳа уйғотишда давом этмоқда. У сеҳр-жодунинг айрим турларини беозор қилиб кўрсатади. Бу туфайли одамлар сеҳр-жоду чиндан ҳам шунчалик хавфлими дея шубҳалана бошлашади. Ҳатто баъзи масиҳийлар ҳам бунинг хавфли эканини пайқамай қолишган. (2 Коринфликларга 11:3) Хўш, унда ўзимизни ҳимоялаш учун нима қилсак бўлади? Шайтоннинг тузоқларига тушиб қолмаганимизга қай йўсин амин бўла оламиз? Шайтон тузоқ қўядиган иккита соҳани кўриб чиқайлик: ўйин-кулги ва тиббий муолажалар.

ШАЙТОН ТАБИИЙ ИСТАКЛАРИМИЗНИ ЎЗИМИЗГА ҚАРШИ ҚЎЛЛАЙДИ

15. Қандай қилиб ўйин-кулги орқали сеҳр-жодуга аралашиб қолишимиз мумкин?

15 Бугунги кунда кўплаб фильмлар, видеолар, телекўрсатувлар, компьютер ўйинлари ва Интернет сайтларида жинлар, сеҳр-жоду ҳамда ғайритабиий кучларга алоқадор нарсалар кўрсатилади. Аксарият одамлар буларни безарар ўйин-кулги деб билишади ва булар орқали жинлар уларнинг ҳаётига таъсир қилиши хавфи борлигини ўйлашмайди. Одам гороскоп, кафт, карталар ва сеҳрли биллур шарга қараб фол очиш орқали ҳам сеҳр-жодуга аралашиб қолиши мумкин. Иблис хавф-хатарни яшириб, бу нарсаларни сирли, ўзига тортадиган ва қизиқарли қилиб кўрсатади. Инсон ўзи сеҳр-жоду билан шуғулланмаса, жинларга ва ғайритабиий кучларга алоқадор нарсаларни томоша қилишнинг ёмон жойи йўқ деб ўйлаши мумкин. Нега бундай фикрлаш тарзи хавфли? (1 Коринфликларга 10:12)

16. Нега ғайритабиий кучлар билан боғлиқ ўйин-кулги турларини рад этишимиз керак?

16 Шайтон ва жинлар бизнинг фикрларимизни ўқий олишмайди. Бироқ ўзимиз ҳамда оиламиз учун қилаётган танловимиз, жумладан, қайси ўйин-кулги турини афзал кўрганимизга қараб, улар нимани исташимизни ва фикрлаш тарзимизни билиб олишади. Агар арвоҳ чақириш, афсунгарлик, жинга чалиниш, жодугарлик, вампирлар ҳамда шунга ўхшаш мавзулардаги фильм, мусиқа ёки китобларни танласак, Шайтон ва жинлар булар билан қизиқаётганимизни пайқашади. Шунда улар бизни сеҳр-жодуга янада кўпроқ тортишга ҳаракат қилишади. (Галатияликларга 6:7 ни ўқинг.)

17. Қандай қилиб Шайтон соғлом бўлиш истагимиздан фойдаланади?

17 Бундан ташқари Шайтон соғлом бўлиш истагимиздан ҳам фойдаланади. Ҳозирги пайтда кўплаб одамлар ёмон соғлиқ туфайли азият чекяпти. Инсон даволанишнинг турли усулларини қўллаб кўрганига қарамай, шифо топмаслиги мумкин. (Марк 5:25, 26) У тушкунликка тушганида, шифо топиш учун ҳамма нарсага тайёр бўлиши ҳеч гап эмас. Лекин масиҳий эканмиз, «сеҳр-жоду», яъни ғайриоддий кучлар билан боғлиқ бўлган даволаниш усулларидан қочамиз. (Ишаё 1:13)

Касал бўлганингизда Яҳовага таянинг

18. Масиҳийлар қандай даволаниш усулларидан қочишади?

18 Қадимий Исроилда айрим одамлар «сеҳр-жоду» билан шуғулланишган. Яҳова уларга шундай деган: «Қўлларингизни очганингизда, кўзларимни сизлардан олиб қочаман. Қанча кўп ибодат қилсангиз ҳам сизларни тингламайман». (Ишаё 1:15) Бир тасаввур қилинг, Яҳова ҳатто уларнинг ибодатларини ҳам тингламаган! Яҳова билан муносабатларимизга путур етказадиган ва айниқса касал пайтимизда бизга ёрдам беришига тўсқинлик қиладиган ҳеч қандай иш қилишни истамаймиз. (Забур 41:3) Шу боис биз танламоқчи бўлган даволаниш усулининг сеҳр-жоду ёки ғайритабиий кучларга алоқаси бор-йўқлигини билиш учун яхшилаб изланиш олиб борамиз. (Матто 6:13) Агар бунинг ҳатто кичик эҳтимоллиги бўлса ҳам, бундай даволаниш усулидан қочамиз. (32- иловага қаранг.)

ЖИНЛАР ҲАҚИДАГИ ҲИКОЯЛАР

19. Нима туфайли кўп одамлар Шайтондан қўрқишади?

19 Айрим одамлар Иблис ва жинлар борлигини уйдирма деб билишса, бошқалар уларнинг мавжудлигига шахсан амин бўлишган. Кўп одамлар ёвуз руҳлардан қўрқиб яшайди ва ирим-сиримларнинг қулига айланиб қолган. Бошқалар эса жинлар одамлар билан қилган даҳшатли ишлар ҳақидаги ҳикояларни айтиб, ҳаммани қўрқитишади. Кўпчилик бундай ҳикоялардан ҳайратда қолиб, уларни бошқаларга айтиб беришни ёқтиради. Бундай ҳикоялар одамлар Шайтондан қўрқишига сабаб бўлади.

20. Қай йўсин Шайтоннинг ёлғонлари тарқалишига сабабчи бўлиб қолишимиз мумкин?

20 Ўзингиз ўйлаб кўринг, Шайтон одамлар ундан қўрқишини истайди. (2 Салоникаликларга 2:9, 10) У — ёлғончи. Шайтон сеҳр-жоду билан қизиқаётган инсонларнинг онгига қандай таъсир қилишни ҳамда уларни аслида ҳақиқат бўлмаган нарсаларга қандай ишонтиришни билади. Улар ниманидир кўрдим ёки эшитдим деб ўйлашлари ва бу ҳақида айтиб юришлари мумкин. Бу ҳикоялар оғиздан-оғизга ўтгани сайин, янада бўрттирилган бўлиб боради. Биз бундай ҳикояларни такрорлаб, Шайтонга одамларни қўрқитишига ёрдам беришни истамаймиз. (Юҳанно 8:44; 2 Тимўтийга 2:16)

21. Жинлар ҳақидаги ҳикояларни айтиб бергандан кўра нима тўғрисида гаплашсак бўлади?

21 Агар Яҳованинг Шоҳиди жинлар билан боғлиқ воқеаларни бошдан кечирган бўлса, уларни эрмак учун бошқаларга айтиб бермаслиги керак. Яҳованинг халқи Иблис ва унинг жинлари уларга етказиши мумкин бўлган зарардан қўрқишига ҳожат йўқ. Аксинча, биз бутун диққатимизни Исога ва Яҳова унга бераётган кучга қаратишимиз лозим. (Ибронийларга 12:2) Исо эрмак учун шогирдларига жинлар ҳақидаги ҳикояларни айтиб бермаган. У эътиборини Шоҳлик ҳақидаги хабарга ҳамда «Аллоҳнинг улуғвор ишларига» қаратган. (Ҳаворийлар 2:11; Луқо 8:1; Римликларга 1:11, 12)

22. Сиз нима қилишга қатъий қарор қилдингиз?

22 Шайтоннинг мақсади Яҳова билан муносабатларимизни барбод қилишдан иборат эканини унутмайлик. У мақсадига эришиш учун ҳамма нарса қилишга тайёр. Аммо Иблиснинг усулларидан хабардормиз ва сеҳр-жодунинг барча турларига қарши туришга қароримиз қатъий. Қароримиздан қайтаришга «Иблисга имкон бермаймиз». (Эфесликларга 4:27 ни ўқинг) Ҳа, Иблисга қарши турсак, унинг тузоқларидан омон қолиб, Яҳованинг ҳимояси остида бўламиз. (Эфесликларга 6:11)