16- БОБ
Иблис ва унинг ҳийлаларига қарши туринг
Иблисга қарши туринглар, шунда у сизлардан қочади. ЁҚУБ 4:7
1, 2. Сувга чўмиш маросими кимларга қувонч бахш этади?
ТАНГРИ ЯҲОВАГА кўп йиллардан буён хизмат қилаётган бўлсангиз, анжуманларда сувга чўмувчиларга аталган анчагина нутқларни эшитгандирсиз. Бундай маросимда неча марта иштирок этганингиздан қатъий назар, олд қаторда ўтирганлар ўринларидан туриб сувга чўмувчиларга қаратилган саволларга жавоб беришганда, эҳтимол ҳар сафар ҳис-туйғуга тўласиз. Ногаҳон, тингловчилар орасида ўзгача жонланиш авж олиб, гулдурос қарсаклар янграйди. Бу кишилар Яҳова томонини эгаллаганини кўриб, кўзларингиз ёшга тўлади. Ҳа, бу дамлар бизга нақадар қувонч бахш этади!
2 Биз йилда фақат бир неча бор сувга чўмиш маросимининг гувоҳи бўлсак, фаришталар эса янада кўпроқ маротаба бунинг шоҳиди бўлиш шарафига эга. Ҳафтасига Яҳованинг ташкилотига минглаб одамлар қўшилаётганидан қанчалар «осмонда шодлик» бўлишини тасаввур қила оласизми?! (Луқо 15:7, 10). Шаксизки, буни кузатиб турган фаришталарнинг қувончи ичига сиғмайди! (Хаггей 2:7).
ИБЛИС «ШЕРДАЙ БЎКИРИБ КЕЗИБ ЮРИБДИ»
3. Нега Шайтон «шердай бўкириб кезиб юрибди» ва у нима қилмоқчи?
3 Ва аксинча, шундай руҳий мавжудотлар борки, сувга чўмиш маросимини ғазаб билан кузатишади. Минглаб кишилар ушбу нопок дунёдан юз ўгираётгани, Аюб 2:4, 5). Мана нега бирор киши ҳаётини Яҳовага бағишлаганда, Шайтоннинг ноҳақлиги исботланади. Буни, ҳар ҳафта Иблиснинг юзига минглаб маротаба тарсаки тушириш билан солиштирса бўлади. У «бировни ютиб юбориш учун излаб, шердай бўкириб кезиб юргани» ажабланарли эмас (1 Бутрус 5:8). Ушбу «шер» бизга зиён етказишга ва Аллоҳ билан дўстлигимизни вайрон этишга жон-жаҳди билан уриняпти (Забур 7:2, 3; 2 Тимўтийга 3:12).
Шайтон ва жинларнинг қаҳрини келтиради. Зотан Иблис ҳаддидан ошиб, ҳеч бир инсон Яҳовани чин дилдан севиб, синовларда Унга содиқ қололмайди, деб айтган эди (Бирор киши ҳаётини Яҳовага бағишлаб сувга чўмса, Шайтоннинг ноҳақлиги исботланади
4, 5. а) Яҳова қайси икки жиҳатдан Шайтоннинг таъсирини чеклаб қўйган? б) Худонинг хизматчилари нимада амин бўлишлари мумкин?
4 Гарчи йиртқич рақибга рўбарў келаётган бўлсак-да, Ваҳий 7:9, 14). Тангрининг кароматлари эса ҳеч қачон амалга ошмай қолмайди. Шу сабабли, Шайтон Худонинг халқини бутунлайин тузоғига илинтира олмаслигини билади.
қўрқувга ҳеч ҳожат йўқ. Қанақасига? Чунки Яҳова икки жиҳатдан «шернинг» таъсирини чеклаб қўйган. Хўш, қайси жиҳатдан? Биринчидан Худованд «улкан бир оломон» «буюк қайғудан» ўтиб чиқишини башорат қилган (5 Иккинчи чеклов, Аллоҳнинг қадимдаги садоқатли хизматчисининг айтган сўзларида акс этган, яъни то Яҳова билан бирга эканмиз, У бизни тарк этмайди (2 Солномалар 15:2; 1 Коринфликларга 10:13). Ўтмишдаги бисёр мисоллардан англашилгандай, ўзини Худонинг меҳр-муҳаббати соясида сақлаган кишиларни йўлдан уришда, Иблис ҳамиша мағлубиятга учраган (Ибронийларга 11:4–40). Бугун, Парвардигорга таянган имонлилар Шайтонга қарши туриб, ҳатто уни енгишлари мумкин. Бинобарин, Худонинг Каломи: «Иблисга қарши туринглар, шунда у сизлардан қочади»,— деб ишонтирмоқда (Ёқуб 4:7).
КУРАШИМИЗ ЁВУЗ РУҲИЙ КУЧЛАРГА ҚАРШИДИР
6. Шайтон якка ўзимизни қандай енгиши мумкин?
6 Шайтон мажозий урушда ғалаба қозонолмайди, лекин агар ҳушёр бўлмасак якка ўзимиз енгилишимиз ҳеч гап эмас. Борди-ю у Яҳова билан муносабатларимизга путур етказса, бизни ютиб юборишини яхши билади. Шу сабабли, шиддат ила ҳужум қилиб, яккама-якка курашиб ва ҳийлалар ишлатиб, буни уддалашни истайди. Келинг, Шайтоннинг ушбу усулларини кўриб чиқиб, унга қарши турайлик.
7. Нега Иблис Яҳованинг халқига шиддат ила ҳужум қилмоқда?
7 Шиддатли ҳужумлар. Ҳаворий Юҳанно айтганидай: «Бутун дунё эса ёвуз шайтоннинг ҳукмидадир» (1 Юҳанно 5:19). Ушбу сўзлар Яҳованинг хизматчилари учун огоҳлантириш ҳисобланади. Иблис ушбу ёвуз дунёни аллақачон ўз домига тортган экан, эндиликда у ўз измида бўлмаган Худонинг халқини ўлжасига айлантирмоқчи (Михо 4:1; Юҳанно 15:19; Ваҳий 12:12, 17). Вақти оз қолгани боис, Шайтон қаҳр-ғазабга миниб, ҳужумини авжига чиқарган. Бугунги кунда унинг якуний зарбасига дош беришимизга тўғри келяпти. Шу йўсин, қайси вақтда яшаётганимизни англаб, нима қилишимиз кераклигини биладиган бўлайлик (1 Солномалар 12:32).
8. Павлус «курашимиз» ёвуз руҳий кучларга қарши деганда, нимани назарда тутган?
8 Яккама-якка кураш. Ҳаворий Павлус имондошларини огоҳ этганидай: «Бизнинг курашимиз... самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга» қаршидир (Эфесликларга 6:12). Нега Павлус «кураш» сўзини қўллаган? Бу ибора қўл жанги маъносини берар экан, у ҳар биримиз ёвуз руҳлар билан шахсан курашишимизни таъкидлаган. Истиқомат қилаётган жойимизда ёвуз руҳларга эътиқод қилиш кенг тарқалганми ёки йўқми, Яҳовага ҳаётимизни бағишлаганимизда, кураш майдонига тушганимизни унутмайлик. Демак, Аллоҳнинг ҳар бир хизматчиси бу жангда четда қолмайди. Шу сабабли, Павлус Эфес шаҳридаги имонлиларни бир неча бор «қарши туришга» даъват этгани таажжубланарли эмас (Эфесликларга 6:11, 13, 14).
9. а) Нега Шайтон ва жинлари турли «ҳийлаларни» қўллашади? б) Қандай қилиб Иблис фикримизни заҳарлашга уринади ва нима туфайли унга қарши тура оламиз? ( 192-, 193- саҳифалардаги рамкага қаранг.) в) Қайси ҳийлани кўриб чиқамиз?
9 Ҳийлалар. Павлус имондошларини Иблиснинг «ҳийлаларига» қарши туришга ундаган (Эфесликларга 6:11). Эътибор берсангиз, бу сўзни у кўпликда ишлатган. Ёвуз руҳлар мақсадга эришиш учун турли ҳийлаларни қўллашади. Зеро айримлар бир васвасага дош бериб, бошқасининг эса қурбонига айланишган. Иблис ва жинлар хатти-ҳаракатларимизни диққат билан кузатиб, заиф томонларимизни аниқлашади. Билиб олгач улардан фойдаланиб, Аллоҳ билан дўстлигимизни барбод қилишга тушишади. Яхшиямки, бу ҳийлаларнинг аксарияти Муқаддас Китобда фош этилган бўлиб, уларни фарқлай оламиз (2 Коринфликларга 2:11). Китобимизнинг бошида бойликка ўчлик, зарарли мулоқот ва жинсий ахлоқсизлик каби айрим найрангларни муҳокама қилган эдик. Энди бўлса, Шайтоннинг яна бир ҳийласи бўлмиш спиритизмни кўриб чиқайлик.
СПИРИТИЗМ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ — ХОИНЛИКДИР
10. а) Спиритизм бу нима? б) Яҳова спиритизмга қандай қарайди ва бу сизнинг нуқтаи назарингизга қандай таъсир қилмоқда?
10 Спиритизм — бу, ёвуз руҳлар билан алоқа қилиш демакдир. Сеҳргарлик, фолбинлик, афсунгарлик ва ўликлардан маслаҳат сўраш спиритизмнинг турлари ҳисобланади. Тангри Яҳова спиритизмдан жирканишини яхши биламиз (Амрлар 18:10–12; Ваҳий 21:8). Биз ҳам «ёмонликдан нафрат қилар» эканмиз, ёвуз руҳлар билан алоқа боғлашни хаёлга ҳам сиғдира олмаймиз (Римликларга 12:9). Ахир, бундай номақбул қилмиш Яратувчимиз Яҳовага нисбатан хиёнат-ку!
11. Иблис спиритизмга оғдиришга эришса, нега буни катта ғалаба деб билади? Мисол келтиринг.
11 Спиритизм билан шуғулланиш Яҳовага қарши хоинлик бўлгани учун, Шайтон айримларимизни бундай қабиҳ ишга оғдиришга интилади. Борди-ю мақсадига эришса, буни катта ғалаба деб билади. Нега дейсизми? Қуйидаги таққослаш устидан мулоҳаза юритинг: мабодо қўмондон, рақиб томонидаги аскарни ўз қўшинига ўтишга кўндира олса, бундан жуда хурсанд бўлмасмиди?! Ахир у қочоқ аскарнинг қўмондонини таҳқирлаш мақсадида, энди хиёнаткорни ўлжа сифатида кўз-кўз қилади. Шу сингари, агар бирор имонли киши спиритизм билан шуғулланса, атайин Яҳовани тарк этиб,
ўзини Шайтоннинг измига топширган бўлади. Иблис ҳам қочоқни жангдаги ўлжа сифатида кўрсатишдан завқ олади! Шайтоннинг бундай ғалабага эришишини истармидик? Асло! Биз хоин эмасмиз!ШУБҲА ТУҒДИРИШ — ШАЙТОННИНГ ҲИЙЛАСИДИР
12. Шайтон спиритизмга бўлган фикримизни ўзгартириш учун қайси усулни қўллайди?
12 Спиритизмга нафратимиз ошгани сайин, Шайтон бу қуролни бизга қўллашда муваффақият қозонмайди. Шунда, у спиритизмга бўлган фикримизни ўзгартиришга ўтади. Қандай қилиб? У бизни чалғитиб, яхшини ёмон, ёмонни эса яхши деб ўйлашимиз учун имкон излайди (Ишаё 5:20). Бунда Шайтон, вақт синовидан ўтган шубҳа туғдириш усулини қўллайди.
13. Шубҳа туғдириш усулидан Шайтон қандай фойдаланади?
13 Ўтмишда бу қуролидан Иблис қандай фойдаланганига диққат қилайлик. Масалан у, Момо Ҳаводан бундай деб сўраган: «“Чиндан ҳам Худо, боғдаги ҳеч бир дарахтнинг мевасидан еманглар”, деб айтдимикин?» Аюб пайғамбар даврида эса осмондаги фаришталар йиғинида, Шайтон шундай савол кўтарган: «Наҳот Аюбнинг Худодан қўрқиши бекорга бўлса?» Ҳазрати Исо ердаги хизматини бошлаганида эса, Иблис уни синаб: «Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, айтгин, бу тошлар нонга айлансин!» — деди. Ушбу гапи билан Шайтон Яҳованинг бундан олти ҳафта аввал айтган қуйидаги сўзларини мазах қилган: «Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман» (Ибтидо 3:1; Аюб 1:9, ЯДТ; Матто 3:17; 4:3).
14. а) Қандай қилиб Шайтон спиритизм зарарли эканига нисбатан шубҳа уйғотмоқда? б) Қайси иккита соҳани кўриб чиқамиз?
14 Ҳозирги кунда Иблис спиритизмнинг зарари тўғрисида шубҳа уйғотишда шу каби ҳийлаларни қўлламоқда. Афсуски, айрим художўй инсонларнинг онгида гумон уйғотишга муваффақ бўлди. Бундай кимсалар 2 Коринфликларга 11:3). Бундай инсонларга фикридан қайтишга қандай ёрдам бера оламиз? Шайтоннинг ҳийласи бизга таъсир қилмаганига қай тарзда амин бўлишимиз мумкин? Жавоб бериш учун келинг, Шайтон уддабуролик билан спиритизмни қўллайдиган ҳаётнинг иккита соҳасини кўриб чиқайлик. Уларга кўнгилхушлик ва соғликни асраш киради.
спиритизмнинг айрим турларининг хавфлилигидан гумонсирай бошлашган. Натижада, улар: «Бу ҳақиқатдан ҳам шундаймикин?» — деб ўйлашга тушишди (ИСТАК ВА ЭҲТИЁЖЛАРИМИЗ
15. а) Ғарб мамлакатларида спиритизмга қандай қарашади? б) Қай тарзда Худонинг баъзи хизматчилари спиритизмнинг таъсирига берилишди?
15 Айниқса ғарб мамлакатларида фолбинлик, сеҳргарлик ва спиритизмнинг бошқа турлари зарарсиздек қабул қилинмоқда. Фильмлар, китоблар, теледастурлар ва компьютер ўйинларида спиритизм кўнгилхушлик, топқирлик ва безарар нарсадек тақдим этилади. Айнан шу мавзуга қаратилган айрим фильмлар ва китоблар ғоят оммабоп бўлиб, мухлислари ҳатто ишқибозлар клубини очишяпти. Кўриниб турганидай, жинлар спиритизмни хавфсиз қилиб кўрсатишда эпчил бўлиб кетишган. Бу, Худонинг хизматчиларига ҳам таъсир кўрсатганми? Ҳа, афсуски айримларнинг фикрини айнитган. Қай тарзда? Оддий мисолни олайлик. Худонинг бир хизматчиси сеҳр-жодуга қаратилган фильмни томоша қилиб бўлгач: «Фильмни кўрган бўлсам-да, спиритизм билан шуғулланмадим-ку!» — деб айтди. Нега бундай ўйлаш хавфли?
16. Нега спиритизмга оид ўйин-кулгини танлаш хавфли?
16 Гарчи спиритизм билан шуғулланиш, уни томоша қилишдан фарқ қилса-да, лекин унга оид фильмни кўришни хавфсиз деб бўлмайди. Сабабини билиш учун қуйидагини кўриб чиқайлик. Худонинг Каломига кўра, *. Юқорида айтиб ўтганимиздек, ёвуз руҳлар бизни, шу ҳисобда қандай ўйин-кулгини танлаётганимизни кузатиб, нима ҳақда ўйлаётганимиз ва маънан суст томонларимизни аниқлашади. Борди-ю масиҳчи хатти-ҳаракатлари орқали арвоҳлар билан алоқа қилувчилар, афсунгарлик, жинга чалиниш ва шу каби фильмлар ёки китобларни ёқтиришини кўрсатса, гўё ёвуз руҳларга мактуб юборгандай бўлади. Оқибатда уларни ўзининг заиф томонларидан огоҳ этади. Бунга жавобан жинлар суст томонига зарбани кучайтириб, уни йиқитади. Аввалига бундайлар спиритизмга оид ўйин-кулгига қизиқишган, сўнг эса унга берилиб кетишган (Галатияликларга 6:7).
Шайтон ҳам, жинлар ҳам инсон фикрини ўқиш қобилиятига эга эмас17. Хаста кишига нисбатан Шайтон қайси ҳийладан фойдаланади?
17 Иблис вақтичоғлик қилиш истагимиз билан фойдаланибгина қолмай, соғликни сақлаш каби эҳтиёжимизни ҳам ўзининг ғаразли мақсадларида қўллайди. Вой, қанақасига дейсизми? Худонинг хизматчиси қанча даволанишига қарамай кутилган натижага эришмаса, умидсизликка учраши эҳтимоли бор (Марк 5:25, 26). Шунда Шайтон ва жинлар учун қулай фурсат туғилади. Улар ёвузлик қилувчилардан ёрдам сўрашни Худо қоралашини яхши билишади (Ишаё 31:2). Жинлар хасталикка учраган киши ноиложликдан ушбу огоҳлантиришга қарши борсин дея, сеҳр-жодуни ўз ичига олган даволаш усулидан фойдаланишга ундашади. Ҳийла иш берса, хаста инсоннинг Худо билан муносабатлари бузилиши мумкин. Нега экан?
18. Художўй инсон қандай муолажаларни рад этади ва нима учун?
Ишаё 1:13, 15, ЯДТ). Ибодатларимизга тўсқинлик қилиб, Яҳованинг далдасидан маҳрум этадиган ҳар қандай ишлардан қочишни истаймиз. Айниқса хасталик пайтларида бу ўта муҳим (Забур 40:4). Демак, агар муайян ташхис қўйиш усуллари ёки муолажалар спиритизмга оид бўлса, художўй инсон уларни рад этиши лозим (Матто 6:13) *. Шундагина у, Яҳованинг ёрдамига амин бўла олади. (194- саҳифадаги « Бунинг спиритизмга алоқаси борми?» номли рамкага қаранг.)
18 Яҳова Таоло сеҳр-жоду билан булғанган қадимги халқига бундай деган эди: «Қўлларингизни чўзганларингда, кўзларимни сизлардан ўгираман. Ибодатларингизни кўпайтирсаларинг-да, қулоқ солмайман» (ЖИНЛАР ҲАҚИДАГИ ҲИКОЯЛАР ОҒУШИДА
19. а) Иблис одамларни ўз қудрати борасида нимага ишонтирмоқда? б) Худонинг хизматчилари қанақа ҳикояларни айтишмайди?
19 Ғарб мамлакатларидаги кўп одамлар Шайтон қудратга эга эканига парво қилишмаса, дунёнинг бошқа жойларида бунинг акси юз бермоқда. Иблис, чиндан ҳам кўпроқ қудратга эгалигига аксариятни ишонтиришга
муваффақ бўлган. Баъзилар ёвуз руҳлардан қўрқувда кун кечиришяпти. Жинларнинг мўъжизали ишлари борасида талайгина ҳикоялар мавжуд. Бундай ҳикоялар кўпинча қизиқарли қилиб айтиб берилиб, одамларни ўзига ром этади. Ушбу ҳикояларни биз ҳам айтсак бўлармикин? Йўқ, Худонинг хизматчилари иккита муҳим сабабга кўра бундай қилишмайди.20. Қандай қилиб киши беихтиёр Шайтоннинг ёлғонини тарқатиши мумкин?
20 Биринчидан, жинлар тўғрисидаги ҳикояларни тарқатиб юрган киши, Шайтонни қўллаб-қувватлаган бўлади. Зеро Худонинг Каломи, Шайтон қудратли ишлар кўрсатиш қўлидан келишини тасдиқласа-да, аммо «сохта мўъжизалар» ҳамда «васвасалар» ишлатишидан ҳам огоҳ этади (2 Салоникаликларга 2:9, 10). Иблис ёлғоннинг устаси экан, спиритизмга мойил бўлган кишиларнинг онгига қандай таъсир қилишни ва уларни ёлғон нарсаларга ишонтириш усулини билади. Оқибатда улар бирор нарсани кўрган ёки эшитганига чиппа-чин ишониб, буни ҳақиқатдай ҳикоя қилиб беришади. Вақт ўтиши билан, уларнинг ҳикояси оғизма-оғиз ўтгани туфайли бўрттирилади. Мабодо имонли одам уларни тарқатса, «ёлғоннинг отаси» Иблиснинг хоҳишини бажарган бўлади (Юҳанно 8:44; 2 Тимўтийга 2:16).
21. Нима ҳақида суҳбат қуришни истаймиз?
21 Иккинчидан, ҳатто Аллоҳнинг хизматчиси ўтмишда ёвуз руҳлар билан алоқа қилган бўлса-да, имондошларига бу ҳақда айтиб беришдан ўзини тияди. Нима сабабдан? Чунки Инжилда бундай даъват мавжуд: «Имонимизнинг Илғори ҳамда уни камолга Етказувчи Исога кўз тикайлик» (Ибронийларга 12:2). Дарҳақиқат, диққатимизни Шайтонга эмас, Исога қаратамиз. Гарчи Ҳазрати Исо Иблиснинг нималарга қодир экани ҳақида кўп нарсаларни билса ҳам, шогирдларига ёвуз руҳлар тўғрисида ҳикоя қилиб ўтирмагани диққатга сазовордир. Бунинг ўрнига у эътиборни Шоҳлик хабарига қаратган. Бинобарин, Исо ҳамда шогирдларидан ўрнак олиб, суҳбатларимизни «Худонинг улуғ ишларига» қаратишни истаймиз (Ҳаворийлар 2:11; Луқо 8:1; Римликларга 1:11, 12).
22. Қандай қилиб «осмонда шодлик» бўлишига ҳисса қўша оламиз?
22 Тўғри, Яҳова билан муносабатларимизни бузиш учун Иблис турли ҳийлалардан, жумладан спиритизмдан фойдаланади. Бироқ ёвузликдан нафратланиб, яхшиликка чирмашиб олсак, спиритизмнинг барча турларини рад этиш қароримизни сусайтиришда Шайтонга фурсат бермаймиз (Эфесликларга 4:27). «Иблиснинг ҳийлаларига қарши туришни» у йўқ бўлгунча давом эттирсак, қанчалар «осмонда шодлик» бўлишини бир тасаввур қилинг-а! (Эфесликларга 6:11).
^ абз. 16 Шайтонга берилган (Душман, Туҳматчи, Алдамчи, Васвасачи, Ёлғончи) номлар, унда қалбимизу фикримизни билиш қобилияти бор деганини англатмайди. Бироқ Муқаддас Китобда айтилганидек, «одамларнинг қалбини Эгамиз [Яҳова] синайди» ва Ҳазрати Исо ҳам «кўнгил ва қалбларни синаб кўргувчидир» (Ҳикматлар 17:3; Ваҳий 2:23).
^ абз. 18 Кўпроқ маълумот олиш учун, рус тилидаги «Қўриқчи минораси» журналининг 1994- йил 15- декабрь сони, 19–22- саҳифалардаги «Соғлиқни текширишда барча усуллар тўғри келадими?» номли мақолага ҳамда рус тилидаги «Уйғонинг!» журналининг 2001- йил 8- январь сонидаги «Муқаддас Китоб нуқтаи назари» туркуми остидаги «Қайси усуллар билан даволаниш аҳамиятга эгами?» мақоласига қаранг.