15- БОБ
Меҳнатнинг роҳатини кўринг
Ҳамма... меҳнатининг роҳатини кўрсин. ВОИЗ 3:13
1–3. а) Кўп инсонлар ишга нисбатан қандай нуқтаи назарга эга? б) Муқаддас Китоб меҳнатга қанақа муносабатда бўлишга ундайди ва ушбу бобда қайси саволларни муҳокама қиламиз?
ҲОЗИРГИ замонда кўп инсонлар ишларидан мамнуният топишмайди. Ишда соатлаб вақт ўтказишни, ҳар куни у ерга боришни тоқат қилишмайди. Бундай фикрлаш тарзига эга кишилар меҳнатидан роҳат топиш тугул, ундан қандай қилиб баҳра олишлари мумкин?
2 Муқаддас Китоб меҳнатга ижобий муносабатда бўлишга ундайди. Унга кўра, меҳнат ва унинг самараси чинакам баракадир. Ҳазрати Сулаймон: «Ҳамма еб, ичиб, ўз қилган меҳнатининг роҳатини кўрсин. Бу Худонинг инъомидир»,— деб айтганлар (Воиз 3:13). Бизни севувчи ва манфаатимизни кўзловчи Тангримиз Яҳова, меҳнатимизнинг роҳатини, ишимизнинг маҳсулини кўришимизни истайди. Ўзимизни Аллоҳнинг меҳр-муҳаббати соясида сақлашни истасак, Унинг меҳнатга бўлган муносабати ва меъёрларига мувофиқ яшашимиз керак (Воиз 2:24; 5:17).
3 Ушбу бобда тўртта саволни муҳокама қиламиз, яъни қандай қилиб меҳнатимизнинг роҳатини кўришимиз мумкин? Қай хилдаги ишлар Худонинг хизматчиларига тўғри келмайди? Иш ва маънавий фаолиятга нисбатан мулоҳаза ила ёндашишга нима ёрдам беради? Бажаришимиз лозим бўлган ўта муҳим иш қайси?
Келинг, аввалига оламдаги иккита буюк меҳнаткашларнинг, Яҳова Таоло ва Ҳазрати Исонинг мисолларини кўриб чиқайлик.БУЮК МЕҲНАТКАШ ВА МОҲИР ЁРДАМЧИ
4, 5. Яҳова самарали Меҳнаткаш эканини Муқаддас Китоб қандай кўрсатмоқда?
4 Худованд Яҳова буюк Меҳнаткашдир. Тавротда: «Азалда Худо осмон билан ерни яратди»,— деган сўзларни ўқиймиз. Парвардигор яратишни тугаллаганидан сўнг, натижасига «жуда яхши», деб баҳо берди (Ибтидо 1:1, 31). Бошқача айтганда, У меҳнат маҳсулидан жуда мамнун эди. «Муборак Худо» бўлмиш Яҳова, самарали ишидан улкан қувонч топгани шубҳасиздир (1 Тимўтийга 1:11).
5 Меҳнатсевар Тангримиз ишлашни ҳеч бас қилмайди. Ерни яратиб бўлганидан анча муддат ўтгач, Исо Масиҳ: «Менинг Отам шу кунгача Ўз ишини қилиб келяпти»,— деб айтган эди (Юҳанно 5:17). Хўш, Парвардигоримиз қандай фаолият билан банд бўлган экан? У самовий маконидан туриб, инсониятга раҳбарлик берган ва ғамхўрлик қилиш билан шуғулланган. Аллоҳ, «янги ижод»ни, яъни Исо билан бирга осмонда шоҳлик қиладиган, муқаддас руҳ ила мойланган кишиларни барпо этди (2 Коринфликларга 5:17). Шунингдек, Уни севувчи инсонларга янги дунёда абадий ҳаётни ато этиш ваъдасини амалга ошириш устидан ишлаган (Римликларга 6:23). Яҳова меҳнатининг натижаларидан жуда хурсанд экани турган гап. Зотан, миллионлаб одамлар Шоҳлик хушхабарига жавобан, Худога яқинлашиб, Унинг меҳр-муҳаббатига эга бўлиш учун ҳаётларини ўзгартиришди (Юҳанно 6:44).
6, 7. Исо қанча вақт давомида қунт ила меҳнат қилган?
6 Исо саноқсиз йиллар мобайнида қунт ила меҳнат қилиб, яхши ном орттирган. Ер юзига келишидан аввал, Ҳикматлар 8:22–31; Колосаликларга 1:15–17). Ер юзига келгач ҳам Исо меҳнат қилишда тинмаган. Болалигидан у қурувчилик касбини эгаллаб, «дурадгор» деб танилди (Марк 6:3). Бу ҳунар куч ва маҳорат талаб қилган, зеро ўша замонларда тахта тиладиган ускуна, қурилиш моллари ва электр дастгоҳлар сотиладиган дўконлар бўлмаган. Исонинг дарахт йиқитиб, ёғочни устахонасига судраб келаётганини бир тасаввур қилинг-а! У қурилишда том тўсинларини тайёрлаб ўрнатаётганини, эшик ёки уйнинг бошқа жиҳозларини ясаётганини хаёлингизга келтиринг. Моҳирона ниҳоясига етказилган иш, қанчалар мамнунлик бахш этишини Исо ўзида ҳис этгани шак-шубҳасиздир.
у «кўкдаги ва ердаги борлиқ мавжудотни» яратишда Аллоҳнинг «мусаввири», яъни моҳир ёрдамчиси бўлган (7 Исо Масиҳ Худога хизмат қилишда ҳам ғайратли эди. У уч ярим йил давомида бу муҳим иш билан жуда банд бўлган. Иложи борича кўпроқ инсонларга ваъз қилиш учун, эрта тонгдан то кечгача тиниб-тинчимаган (Луқо 21:37, 38; Юҳанно 3:2). Исо «шаҳару қишлоқлар бўйлаб Худо салтанати тўғрисидаги Хушхабарни тарқатар эди» (Луқо 8:1). Бунинг учун у юзлаб километр чанг йўлларни пиёда босиб ўтган.
8, 9. Исо меҳнатининг роҳатини нимада кўрган?
8 Ҳазрати Исо хизматининг роҳатини кўрганми? Бўлмаса-чи! У рамзий маънода Шоҳлик ҳақиқати уруғини сепиб, экинзорларни ўрим-йиғимга тайёрлаган. Аллоҳнинг юмушини бажариш Исога шу қадар куч-қувват ато этганки, у баъзида ҳатто унга келтиришган овқатдан ҳам воз кечган (Юҳанно 4:31–38). У ҳатто, ердаги хизматининг якунида Худога аминлик ила: «Сен Менга топширган вазифани Мен адо этиб, ер юзида Сени улуғладим»,— деб айтишга журъат этган (Юҳанно 17:4).
9 Билиб олганимиздай, Тангри Яҳова ҳамда Ҳазрати Эфесликларга 5:1). Исога нисбатан севгимиз эса унинг «изидан юришга» чорлайди (1 Бутрус 2:21). Энди келинг, қандай қилиб меҳнатимизнинг роҳатини кўришимиз мумкинлиги ҳақида гапирайлик.
Исо меҳнатларининг роҳатини кўриб, бизга ўрнак бўлишган. Яҳовага бўлган меҳримиз Унга «эргашишга» ундайди (МЕҲНАТИМИЗНИНГ РОҲАТИНИ КЎРАЙЛИК!
10, 11. Ишга нисбатан ижобий муносабатни ривожлантиришга нима ёрдам беради?
10 Иш, Яҳованинг Шоҳидлари ҳаётининг бир қисмидир. Албатта ишимиздан мамнуният ва қувонч топишни истаймизу, лекин ўзимизга ёқмайдиган жойда ишлаётган бўлсак, бу жуда қийин кечади. Бундай вазиятда ишимизнинг роҳатини кўришнинг имкони борми?
11 Ижобий муносабатни ривожлантирайлик. Гарчи ҳар доим ҳам шароитни ўзгартира олмасак-да, муносабатимизни ўзгартиришга қодирмиз. Худонинг нуқтаи назари устидан мулоҳаза юритиш, ишга нисбатан ижобий муносабатни шакллантиришга кўмаклашади. Масалан, оила боши бўлсангиз, ишингиз қанчалик зерикарли бўлмасин, уни оилангизни таъминлаш манбаи деб билинг. Ахир оила аъзоларингиз ҳақида ғамхўрлик қилиш, Аллоҳнинг назарида арзимас нарса эмас. Унинг Каломига биноан, оиласининг эҳтиёжларини қондиришдан бош тортган киши «имонни инкор этган, имонсиздан ҳам баттар ҳисобланади» (1 Тимўтийга 5:8). Ишингизга Худо тайинлаган масъулиятни бажариш имконидек қарасангиз, бундан оз бўлса-да мамнуният ҳис этиб, нега ишлаётганингизни эсда тутасиз. Эҳтимол ҳамкорларингиз бундай фикрлаш тарзидан узоқдир.
12. Тиришқоқ ва ҳалол ишчи бўлиш қандай мукофот келтиради?
12 Тиришқоқ ва ҳалол бўлайлик. Қунт ила меҳнат Ҳикматлар 12:24; 22:29). Худонинг хизматчилари эканмиз, ҳалол бўлиб, иш жойимиздан пул, нарса ёки вақтни ўғирламасдан, раҳбарнинг ҳаққига хиёнат қилмаймиз (Эфесликларга 4:28). Ўтган бобдан кўрганимиздай, ҳалоллик мукофотланади. Виждонли ишчи деган обрўга эга инсон кўпроқ ишончга сазовор бўлади. Раҳбаримиз намунали ишчи эканимизни пайқайдими ёки йўқми, «виждонимиз тоза» эканидан ҳамда Худовандимизни хушнуд қилаётганимиздан беқиёс мамнуният топамиз (Ибронийларга 13:18; Колосаликларга 3:22–24).
қилиб, ишимизни яхшироқ бажаришга ўргансак, бу қут-баракалар келтиради. Тиришқоқ ва моҳир ишчиларни кўпинча бошлиқлар жуда қадрлашади (13. Иш жойимиздаги яхши ўрнагимиз қандай натижа келтиради?
13 Хулқимиз Аллоҳни шарафлаши мумкинлигини англайлик. Агар иш жойимизда юқори ахлоқ меъёрларига амал қилсак, бошқалар буни пайқашади. Бу қандай натижа келтиради? «Қутқарувчимиз Худонинг таълимотини шарафлаймиз» (Титусга 2:9, 10). Чиндан ҳам, намунали хулқ-атворимиз, ўзгаларни Худо йўлига жалб этади. Ишдаги яхши ўрнагингиз туфайли ҳамкорингиз ҳақиқатга қизиқиб қолса, ўзингизни қандай ҳис этишингизни бир тасаввур қилинг-а! Яна мана бу муҳим нарса ҳақида ўйлаб кўринг: яхши хатти-ҳаракатимиз Яҳова Таолони шарафлаб, қалбини қувонтиришидан ортиқроқ мукофот борми?! (Ҳикматлар 27:11; 1 Бутрус 2:12).
ИШНИ АҚЛ-ИДРОК ИЛА ТАНЛАНГ
14–16. Иш танлаш борасида ўзимизга қанақа саволларни беришимиз даркор?
14 Иш масаласига келганда, қайси бири муносиб, қай бири эса номуносиблигига нисбатан Муқаддас Китобда батафсил йўл-йўриқ берилмаган. Лекин бу, ҳар қандай иш тўғри келаверишини англатмайди. Муқаддас Ёзувлар Худога маъқул келмайдиган ишлардан четланиб, хайр-баракали, ҳалол ишни танлашга ёрдам беради (Ҳикматлар 2:6). Иш танлаш борасида ўзимизга иккита муҳим саволни беришимиз даркор.
15 Ушбу иш Худонинг Каломи қоралайдиган бирор нарсани ўз ичига оладими? Аллоҳ ўғирлик, ёлғон ва бут ясашни қатъий тақиқлайди (Чиқиш 20:4; Ҳаворийлар 15:29; Эфесликларга 4:28; Ваҳий 21:8). Бундай нарсаларга эга ҳар қандай ишни рад этишимиз табиий. Яҳовага бўлган севгимиз туфайли, Унинг амрларини бузишга ундайдиган ишга ҳеч қачон кирмаймиз (1 Юҳанно 5:3).
Чиқиш 21:22–24). Яҳовани севар эканмиз, Уни ранжитадиган қилмишларга заррача ҳам алоқадор бўлишни истамаймиз.
16 Ишим туфайли бирор қинғирликка шерик бўлиб, бошқаларни ҳам бунга жалб қилмайманми? Келинг бир мисолни кўриб чиқайлик. Қабулхонада ишлашнинг ҳеч ёмон жойи йўқ. Мабодо бундай ишни, аборт қиладиган касалхона таклиф қилса-чи? Албатта мазкур иш, аборт муолажасида шахсан қатнашишни талаб этмайди. Шунга қарамай у ерда ишлаш билан, аборт қилиш учун фаолият кўрсатаётган касалхонани қўллаб қувватлаган бўлмасмикинмиз? Ахир, аборт қилиш Худонинг Каломига биноан жуда катта гуноҳ-ку! (17. а) Иш танлаётиб, яна қайси омилларни тарозига солишимиз керак? ( 177- саҳифадаги рамкага қаранг.) б) Қандай қилиб виждонимиз Аллоҳга ёқадиган қарорлар чиқаришга кўмаклашади?
17 Юқорида келтирилган иккала савол ёрдамида, кўп иш масалаларини ҳал қилиш мумкин. Устига-устак, иш танлаётиб яна айрим омилларни тарозига солсак яхши бўларди *. «Ишончли хизматкор» юзага келадиган ҳар бир вазиятга тегишли раҳбарлик беради, деган хаёлга бормаслигимиз керак. Чунки айнан шундай пайтларда ўзимиз ақл-идрок ила қарор чиқарамиз. Китобимизнинг 2- бобида кўриб чиққанимиздай, Худонинг Каломини кундалик ҳаётимизда қандай қўллашни ўрганиб, виждонимизни тарбиялашимиз лозим. «Фарқ этиш малакасига» эга бўлганимиз туфайли, виждонимиз Аллоҳга ёқадиган қарорлар чиқаришга кўмаклашиб, ўзимизни Унинг меҳр-муҳаббати соясида сақлаш имконини беради (Ибронийларга 5:14).
ИШГА МУЛОҲАЗА ИЛА ЁНДАШИНГ
18. Нега доимо Яҳовага маъқул келадиган қарорлар чиқариш осон эмас?
18 Охирги кунларнинг оғир вақтларида яшаётганимиз учун, доимо Яҳовага маъқул келадиган қарорлар чиқариш осон эмас (2 Тимўтийга 3:1). Иш топиб, уни йўқотмаслик жуда мушкул. Худонинг хизматчилари оилани боқиш учун меҳнат қилиш муҳимлигини яхши тушунишади. Аммо диққатли бўлмасак, дунёвий ҳамкорларнинг таъсири остида пулпарастлик тузоғига тушиб, маънавий мақсадларимиз сўниши ҳеч гап эмас (1 Тимўтийга 6:9, 10). Келинг, «юқори қадриятни қадрлаб», қай йўсин мулоҳазали бўлишимиз мумкинлигини билиб олайлик (Филиппиликларга 1:10).
19. Нима учун Яҳова ишончга сазовор ва бундай ишонч нимада ёрдам беради?
19 Бутун қалбингиз билан Яҳовага ишонинг (Ҳикматлар 3:5, 6). Наҳотки У бундай ишончга сазовор бўлмаса? Ахир Тангримиз бизларга ғамхўрлик қиляпти-ку! (1 Бутрус 5:7). У нимага муҳтожлигимизни ўзимиздан ҳам яхшироқ билади ва Унинг қўли калта эмас (Забур 36:25). Шундай экан, мана бу сўзларга қулоқ тутсак оқилона бўларди: «Пулпарастликдан холи кун кечиринглар. Қўлингизда бори билан қаноатланинглар. Чунки Худованднинг Ўзи: “Сени ҳеч ташлаб кетмайман ва асло тарк этмайман”,— деган» (Ибронийларга 13:5). Аллоҳга тўла вақт хизмат қиладиган кўп кишилар, У зарурий эҳтиёжларни қондиришини тасдиқлай оладилар. Агар Яҳовага чин қалбдан таянсак, оиламни қандай боқар эканман, деб ҳаддан ортиқ ташвиш чекмаймиз (Матто 6:25–32). Ишимиз ваъз қилиш ва йиғилишларга қатнаш каби маънавий фаолиятимизга тўсқинлик қилишига йўл қўймаймиз (Матто 24:14; Ибронийларга 10:24, 25).
20. Кўзни тиниқ сақлаш нимани билдиради ва бунга қандай эришиш мумкин?
20 Кўзингизни тиниқ сақланг (Матто 6:22, 23). Кўзни тиниқ сақлаш, содда ҳаёт кечиришни билдиради. Худо хизматчиларининг кўзи ягона мақсадга, яъни Унинг иродасини бажаришга қаратилган. Агар шундай қилсак, катта маошли ишга эришишга ва бойроқ яшашга интилмаймиз. Рекламачиларнинг тўлиқ бахт учун янги чиққан ва қимматбаҳо нарсаларгина етишмай турибди, деган сўзларига ҳеч қачон лаққа тушмаймиз. Яна қандай қилиб кўзимизни тиниқ сақлай оламиз? Бунинг учун ўзингизни ҳожатсиз қарзга ботирманг. Ҳаддан ортиқ вақт ва кучингизни сарф қиладиган нарсаларни сотиб олиб, ҳаётингизни бош оғриққа айлантирманг. «Ейиш учун ризқ-рўз ва кийиш учун кийим» билан қаноатланиш ҳақидаги Муқаддас Китоб маслаҳатига амал қилиш оқилона бўлади (1 Тимўтийга 6:8). Шундай экан, иложи борича содда турмуш кечириш пайидан бўлайлик.
21. Нега мақсадлар қўйишимиз керак ва ҳаётимизда нима биринчи ўринни эгаллаши лозим?
21 Маънавий мақсадлар сари интилинг. Бекорчи вақтимиз йўқ экан, олдимизга муайян мақсадлар қўйишимиз зарур. Акс ҳолда, унча муҳим бўлмаган нарсалар қадрли вақтимизни исроф қилиб, муҳим қадриятларни суриб чиқаради. Ҳаётимизда энг устувор нарса нима бўлиши керак? Дунёдаги аксарият инсонлар даромадли ишга эришиш мақсадида, олий маълумотли бўлишга урғу беришади. Бироқ Исо пайғамбар шогирдларини «аввало Худонинг Шоҳлиги... пайидан бўлишга» ундаганлар (Матто 6:33). Ҳа, бизлар Аллоҳнинг Шоҳлигини ҳаётимизда биринчи ўринга қўямиз. Шу боис, қарорларимиз, қўяётган мақсадларимизу ишларимиз — моддий ҳамда дунёвий нарсалар пайидан эмаслигимиздан далолат бериб туради.
ХУДО ЙЎЛИДА ҒАЙРАТЛИ БЎЛИНГ
22, 23. а) Ҳаётимиздаги муҳим иш нимадан иборат ва бу фаолиятни қадрлашимизни қандай кўрсата оламиз? ( 180- саҳифадаги рамкага қаранг.) б) Ишга нисбатан қанақа қарорга келгансиз?
22 Охиратда яшаётганимизни англаб, ваъз қилиш ва шогирд орттиришдек муҳим иш билан бандмиз (Матто 24:14; 28:19, 20). Ажойиб ўрнак кўрсатган Ҳазрати Исо сингари, нажотбахш фаолият билан машғул бўлишни хоҳлаймиз. Бу ишни қадрлаётганимизни қандай кўрсата оламиз? Худонинг аксар хизматчилари чин дилдан ваъз қилишга ўзларини бахшида этишмоқда. Айримлари кашшоф ёки махсус ваъзгўй бўлиб хизмат қилишяпти. Маънавий мақсадлар қўйиш муҳимлигини тушуниб, кўпчилик ота-оналар фарзандларини Аллоҳга тўла вақт хизмат қилиш сари интилишга рағбатлантиришяпти. Ғайратли ваъзгўйлар ўз хизматининг самарасини кўришяптими? Албатта! Зеро Яҳовага жон-жаҳд билан хизмат қилишгина қувонч, мамнуният ва чексиз қут-баракалар келтиради (Ҳикматлар 10:22).
23 Кўпчилигимиз оиламизни боқиш учун тер тўкиб меҳнат қиламиз. Яҳова меҳнатимизнинг роҳатини кўришимизни исташини унутмайлик. Ўз муносабатимиз ва хатти-ҳаракатимизни Унинг нуқтаи назари ва меъёрларига уйғунлаштирсак, ишимиздан мамнуният топа оламиз. Лекин ишимиз, Худонинг Шоҳлиги ҳақида ваъз қилиш фаолиятимиздан чалғитмаслигига қароримиз қатъий бўлсин. Зеро ушбу фаолиятни ҳаётимизда биринчи ўринга қўйиш ила, Раббимизни севишимизни кўрсатиб, ўзимизни Унинг меҳр-муҳаббати соясида сақлаймиз.
^ абз. 17 Иш масаласига тегишли омилларни батафсил кўриб чиқиш учун рус тилидаги «Қўриқчи минораси» журналининг 1999- йил 15- апрель сони, 28–30- саҳифаларига ва 1983- йил 1- март сони, 17-, 18- саҳифаларига қаранг.