6- БОБ
Фойдали ўйин-кулгиларни танланг
Ҳамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинглар. 1 КОРИНФЛИКЛАРГА 10:31
1, 2. Ўйин-кулгиларга нисбатан қандай танлов олдида турибсиз?
МАЗАЛИ мевани емоқчисиз дейлик. Бироқ, чириган жойи борлигини кўриб қолдингиз. Нима қилган бўлардингиз? Ҳеч қиси йўқ деб, мевани чириган жойи билан бирга еб қўйишингиз, уни бутунлай ташлаб юборишингиз ёки бўлмаса чириган жойини кесиб ташлаб, яхши жойини ейишингиз мумкин. Хўш, қандай йўл тутардингиз?
2 Шу каби, ўйин-кулгини ҳам мевага ўхшатса бўлади. Баъзида ҳордиқ чиқаришни хоҳлайсиз-у, лекин бугунги кундаги ўйин-кулгиларнинг аксарияти ахлоқан бузуқ эканини англайсиз. У ҳолда қайси бирини танлайсиз? Айримлар ҳар қандай ўйин-кулгини қабул қилаверади. Бошқалар эса бирор зиёнга йўлиқмаслик учун ҳаммасидан воз кечиб қўя қолишади. Яна бошқалари эса ёмон ўйин кулгилардан қочиб, фойдалисидан баҳра олишади. Ўзингизни Худонинг меҳр-муҳаббати соясида сақлаш учун нимани танлайсиз?
3. Ҳозир нимани муҳокама қиламиз?
3 Кўпчилигимиз учинчисини танлаган бўлардик. Зеро, биз дам олишга муҳтожлигимизни тушунсак-да, ахлоқан булғайдиган ўйин-кулгилардан ўзимизни тиямиз. Шу сабабли, ўйин-кулгиларнинг қай бири фойдали ёки зарарли эканини аниқлашимиз керак. Авваламбор, танлаган ўйин-кулгиларимиз Яҳовага топинишимизга қандай таъсир кўрсатишини муҳокама қилайлик.
«ҲАММА НАРСАНИ ХУДОНИ УЛУҒЛАШ УЧУН ҚИЛИНГЛАР»
4. Яҳовага берган ваъдамиз ўйин-кулгини танлашга қандай таъсир қилиши керак?
4 Келинг, 1946- йилда сувга чўмган кекса бир Яҳова Шоҳидининг мисолини кўрайлик. У бундай деб бўлишди: «Сувга чўмувчиларга аталган нутқ сўзланганда, у худди менга қарата айтилаётгандай доим диққат билан тинглайман». У сабабини тушунтираётиб: «Худога берган ваъдамни ўзимга эслатиб туриш, содиқ қолиш йўлидаги муҳим қадамдир»,— деди. Шак-шубҳасизки, ушбу сўзларга қўшиласиз. Ҳаётингизни Яҳовага хизмат қилишга бағишлаганингизни ёдда тутсангиз, синовларда Унга содиқ қола оласиз (Воиз 5:3; Ибронийларга 10:7). Берган ваъдангиз устидан мулоҳаза юритиш нафақат маънавий фаолиятингизга, балки турмушингизнинг барча соҳаларига, шу ҳисобда ўйин-кулгига ҳам таъсир қилади. Ҳаворий Павлус имондошларига ёзган мактубида бир ҳақиқатни таъкидлаб ўтди: «Ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинглар» (1 Коринфликларга 10:31).
5. Қандай қилиб Тавротдаги қонун Римликларга 12:1- оятда ёзилган яширин огоҳлантиришни тушунишга ёрдам беради?
5 Ҳаётингизда бажарадиган ҳар қандай иш Яҳовага топиниш Римликларга 12:1). Вужудингизга — онгингиз, қалбингиз ва бутун қувватингиз киради. Буларнинг баридан Парвардигорга хизмат қилиш учун фойдаланасиз (Марк 12:30). Павлус бутун жони билан хизмат қилишни қурбонлик деб атади. Қурбонлик ибораси яширин огоҳлантиришни ўз ичига олади. Тавротга биноан қурбонликнинг нуқсони бўлса, Худо уни қабул қилмасди (Левилар 22:18–20). Шу сингари, масиҳчининг илоҳий хизматида иллат бўлса, Аллоҳ уни рад этади. Бу қандай юз бериши мумкин?
билан чамбарчас боғлиқ. Ҳаворий Павлус ушбу ҳақиқатни ифодалаш учун римликларга йўллаган мактубида чуқур маъноли иборани ишлатган. У насиҳат қилиб: «Худога оқилона хизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишланглар»,— деб айтган (6, 7. Худонинг хизматчиси танасини қай тарзда булғаши мумкин ва бунинг қанақа оқибатлари бор?
6 Павлус Римдаги имондошларини огоҳлантириб деди: «Аъзойи баданингизни ёмонлик қуроли қилиб гуноҳнинг измига топширманглар». Шунингдек, Павлус уларни «башарий табиатнинг қилмишларини... ўлдиришга» даъват этди (Римликларга 6:12–14; 8:13). Мактубининг бошида «башарий табиатнинг қилмишлари» нимадан иборатлигига мисоллар келтирган эди. Гуноҳга ботган инсонлар ҳақида у бундай деб ёзган: «Заққумга тўла оғизлари, қон тўкмак-чун чаққондир оёқлари», «Худодан қўрқиш йўқ уларнинг кўз ўнгида» (Римликларга 3:13–18). Агар масиҳчилар «аъзойи баданларини» бундай қинғир ишлар билан булғашса, бутун таналарига доғ туширишади. Мисол учун, Худонинг хизматчиси порнография каби бузуқ ёки ўта шафқатсиз фильмларни томоша қилса, «аъзойи баданини [бу вазиятда кўзини]... гуноҳнинг измига топшириб», бутун танасини булғайди. Унинг сиғиниши Тангри Таолога маъқул келмайдиган қурбонлик билан тенглаштирилади (Амрлар 15:21; 1 Бутрус 1:14–16; 2 Бутрус 3:11). Зарарли ўйин-кулгиларни танлашнинг охири вой бўлади.
7 Кўриниб турганидай, ўйин-кулгиларни танлашнинг жиддий оқибатлари бор. Шундай экан, биз танлаган кўнгилхушликлар Аллоҳга берадиган қурбонлигимизни булғаши эмас, балки безаши керак. Келинг, энди улардан қайсилари фойдали, қайсилари эса зарарли эканини ҳал қилиб олайлик.
«ЁМОНЛИКДАН НАФРАТ ҚИЛИНГ»
8, 9. а) Ўйин-кулгиларни қандай икки тоифага ажратса бўлади? б) Кўнгилхушликнинг қайси турларини рад этамиз ва нима сабабдан?
8 Одатда ўйин-кулгиларни икки тоифага ажратса бўлади. Биринчисидан ҳеч шубҳаланмай қочиш керак. Иккинчисини эса маъқул ёки номаъқул деб ҳисоблаш масиҳчиларнинг ўзига ҳавола. Келинг дастлаб, қочиш керак бўлган биринчи тоифани кўриб чиқайлик.
9 Китобнинг биринчи бобида айтиб ўтилганидек, айрим кўнгилхушликлар Муқаддас Китобда очиқ-ойдин қораланади. Ўта шафқатсиз, жинлар билан боғлиқ, порнографик ёки ахлоқсизликка тўла ва жирканч ишларга ундовчи веб-сайтлар, фильмлар, теледастурлар ва қўшиқлар бунга мисол бўла олади. Ўйин-кулгининг бундай разиллашган турлари ҳеч ёмон жойи йўқдай туюлади-ю, аслида Худонинг Каломидаги қонун-қоидаларга зид. Шу сабабли масиҳчилар улардан қочишлари керак (Ҳаворийлар 15:28, 29; 1 Коринфликларга 6:9, 10; Ваҳий 21:8). Зарарли ўйин-кулгиларни рад этиш билан, «ёмонликдан нафрат қилиб», ундан ҳамиша қочсангиз, Яҳовага маъқул келасиз. Ҳамда «холис имонга» эга бўласиз (Римликларга 12:9; Забур 33:15; 1 Тимўтийга 1:5).
10. Ўйин-кулгиларга нисбатан қандай фикр хавфли ва нима учун?
10 Айримлар, ахлоқсизлик очиқчасига тасвирланган нарсаларни томоша қилишнинг зарарли жойи йўқ, Еремиё 17:9). Ахир Яҳова қоралайдиган нарсаларни томоша қилсак, «ёмонликдан нафрат қилган» бўламизми?! Ахлоқсиз нарсаларни такрор-батакрор кўриш, эшитиш ёки ўқиш, ҳис-туйғуларимизни ўтмаслаштиради (Забур 118:70; 1 Тимўтийга 4:1, 2). Бундай қилмишлар, тутадиган йўлимиз ва бошқаларнинг гуноҳли ишларига қандай муносабатда бўлишимизга таъсир қилади.
деб ўйлашади. Улар қуйидагича фикрлашади: «Бундай фильмлар ёки теледастурларни томоша қилганим билан, ўзим ҳеч қачон бундай қилмайман-ку». Бу фикр алдамчи ва хавфлидир (11. Ўйин-кулгиларга нисбатан қандай қилиб Галатияликларга 6:7- оятдаги сўзлари ҳақ бўлиб чиқяпти?
11 Бундай ҳол чиндан ҳам юз берган. Ноўрин ўйин-кулгиларни томоша қилиш айрим масиҳчиларда одат тусига киргани дастидан, ахлоқсизликка қўл уришган. Улар «инсон нима экса, шуни ўради», деган қоиданинг ҳақлигини ўзларида ҳис этишди (Галатияликларга 6:7). Бироқ бундай аянчли оқибатнинг олдини олиш мумкин. Онгингизга ахлоқан пок нарсаларни эксангиз, ҳаётингизда яхши самарани ўриб оласиз. (67- саҳифадаги « Қандай ўйин-кулгиларни танлаган бўлардим?» номли рамкага қаранг.)
МУҚАДДАС КИТОБГА АСОСЛАНГАН ШАХСИЙ ҚАРОРЛАР
12. Галатияликларга 6:5- оятнинг ўйин-кулгига қандай алоқаси бор ва шахсий қарор чиқаришда қанақа раҳбарликка эгамиз?
12 Энди эса келинг иккинчи тоифани, яъни Худонинг Каломида тўғридан-тўғри қораланмаган ўйин-кулгиларни муҳокама қилайлик. Бу каби вақтичоғликларни танлаётиб, қайси бири фойдали эканини ҳар бир масиҳчи ўзи ҳал қилиши керак (Галатияликларга 6:5). Аммо бунга нисбатан ҳам раҳбарликсиз қолдирилмаганмиз. Муқаддас Китобдаги меъёрлар ва асосий таълимотлар ёрдамида Яҳованинг фикрлаш тарзини билиб оламиз. Бундай меъёрларга диққат қилиб, барча нарса, жумладан ўйин-кулги борасида «Раббимизнинг иродаси қандай эканини» англаб оламиз (Эфесликларга 5:17).
13. Яҳовани ранжитадиган ўйин-кулгилардан қочишга бизни нима ундайди?
13 Шуниси аниқки, Яҳованинг барча хизматчилари бирдек идрок этиш ёки фарқлаш қобилиятини ривожлантира олишмайди (Филиппиликларга 1:9). Боз устига, ўйин-кулги соҳасида ҳам уларнинг дидлари турлича. Шундай экан, масиҳчиларнинг барчаси бир хил қарор чиқаришларини кутмаслик керак. Бунга қарамай, илоҳий меъёрлар онгимиз ва қалбимизга таъсир қилишига йўл қўйганимиз сайин, Яҳовани ранжитадиган ҳар қандай ўйин-кулгилардан йироқлашишга жон-жаҳдимиз билан интиламиз (Забур 118:11, 129; 1 Бутрус 2:16).
14. а) Ўйин-кулгини танлаётиб, қайси омилни эътиборга олиш лозим? б) Қандай қилиб маънавий нарсалар пайидан бўлишингиз мумкин?
14 Ўйин-кулгини танлашда эътиборга олиш керак бўлган яна бир муҳим омил — бу вақтингиз. Кўнгилхушликни ўринли деб танлашда мазмуни аҳамиятли бўлганидек, қанча вақтингизни олиши ҳам муҳимдир. Худонинг хизматчилари аввало маънавий нарсалар пайидан бўлишади (Матто 6:33). Унда Аллоҳга хизмат қилиш олдингидай ҳаётингизда биринчи ўринда турганига қандай амин бўла оласиз? Ҳаворий Павлус бундай деган: «Қандай яшаётганингизга ўзингиз диққат қилиб қаранглар. Нодонлар каби эмас, доно кишилар каби кун кечиринглар. Фурсатни ғанимат билинглар» (Эфесликларга 5:15, 16). Дарҳақиқат, ўйин-кулгига сарфлайдиган вақтингизни чегаралаш, «юқори қадрият», яъни маънавий ўсишингизга ҳисса қўшадиган фаолиятларга етарлича вақт ажратишингизга ёрдам беради (Филиппиликларга 1:10).
15. Нега дам олиш турларини танлаётиб, хавфсиз чегарани белгилаб олиш оқилона бўларди?
15 Дам олиш турларини танлаётиб, хавфсиз чегарани белгилаб олиш оқилона бўларди. Буни қандай тушунса бўлади? Мева ҳақидаги мисолни яна бир эслайлик. Билмасдан чириган жойини еб қўймаслик учун, нафақат ёмон бўлиб қолган жойини, балки сал атрофини ҳам кесиб ташлайсиз. Шу сингари, ўйин-кулгини танлаётиб хавфсиз чегарани белгилаш доноликдан дарак беради. Шу боис, Худонинг хизматчиси нафақат Муқаддас Ҳикматлар 4:25–27). Аллоҳ Каломидаги маслаҳатларга қатъий риоя қилиш, бизга бунда ёрдам беради.
Китоб меъёрларига зид бўлган ўйин-кулгилардан, балки шубҳали ёки маънавий соғлигига зарар келтирадиган кўнгилхушликлардан қочиши даркор («СОФ» НАРСАЛАР ҲАҚИДА ФИКР ҚИЛИНГ
16. а) Қандай қилиб Яҳованинг ахлоқ-одобга нисбатан нуқтаи назарини акс эттиришимиз мумкин? б) Муқаддас Китоб меъёрларига риоя қилиш қай йўсин ҳаёт тарзингизга айланади?
16 Ўйин-кулгилар борасида масиҳчилар аввало Яҳованинг нуқтаи назарини эътиборга олишади. Муқаддас Ёзувлар Аллоҳнинг ҳис-туйғулари ва меъёрларини бизга очиб беради. Мисол учун, шоҳ Сулаймон Раббимиз нафратланадиган «ёлғончи тил, бегуноҳ қонни тўкадиган қўллар, ёмон ниятли юрак, ёвузликка югурадиган оёқлар» каби ишларнинг айримларини санаб ўтган (Ҳикматлар 6:16–19). Яҳованинг нуқтаи назари сизга қандай таъсир қилиши керак? Сано бастакори бизни: «Эй сизлар, Худовандни севганлар, ёвузликдан нафратланинг!» — деб даъват этмоқда (Забур 96:10). Танлаган ўйин-кулгингиз, сиз ҳам Яҳова каби ёмон нарсалардан нафратланаётганингизни кўрсатиши керак (Галатияликларга 5:19–21). Одамлар олдида қилган ишларингиздан кўра, яширинча ишингиз, қанақа инсон эканингизни ошкор этишини унутманг (Забур 10:4; 15:8). Агар ҳаётингизнинг барча соҳаларида Яҳованинг ахлоқ-одобга нисбатан нуқтаи назарини чин юракдан акс этсангиз, танловингиз Муқаддас Китоб меъёрларига мувофиқ бўлади. Бундай йўл тутиш, ҳаёт тарзингизга айланади (2 Коринфликларга 3:18).
17. Ўйин-кулгини танлашдан олдин ўзингизга қандай саволлар берсангиз бўлади?
17 Танлаган ўйин-кулгингиз Яҳованинг нуқтаи назарига мос келаётганига яна қандай амин бўлишингиз мумкин? Бунинг учун ўзингиздан: «Ушбу кўнгилхушлик менга ва Худо билан муносабатларимга зиён етказмасмикин?» — деб сўранг. Бирор фильмни томоша қилишдан олдин: «Бу фильм менинг виждонимга қандай таъсир қилади?» — деб савол беринг. Келинг, бу борада қандай меъёрларни қўллаш мумкинлигини кўриб чиқайлик.
18, 19. а) Филиппиликларга 4:8- оятидаги меъёр, танлаган ўйин-кулгимиз фойдали эканини аниқлашга қандай кўмаклашади? б) Яна қайси меъёрлар яхши кўнгилхушликларни танлашга ёрдам беради? (Изоҳга қаранг.)
18 Муҳим меъёр Филиппиликларга 4:8- оятда баён этилган: «Нима ҳақиқий, нима мўътабар, нима тўғри, нима соф, нима ёқимли, нима фахрли бўлса, қандайдир бир фазилат, қандайдир мақтанарли хислат бор бўлса, булар ҳақида фикр қилинглар». Тўғри, Павлус ўйин-кулгиларни эмас, балки Яратувчимизга мақбул бўлган инсон қалбидаги кечинмаларни муҳокама қилган (Забур 18:15). Аммо бу оятлардаги сўзларни кўнгилхушликлар масаласига ҳам қўлласа бўлади. Қандай қилиб дейсизми?
19 Ўзингизга қуйидаги саволни берсангиз бўлади: «Мен танлаган фильмлар, видео ўйинлар, мусиқа ва бошқа ўйин-кулгилар фикримни “соф” нарсалар билан тўлдиряптими?» Мисол учун, бирор фильмни томоша қилгандан сўнг, қандай тасвирлар фикрингизни чулғаб олади? Агар улар ёқимли, пок бўлиб ҳордиқ чиқарсангиз, унда бундай кўнгилхушликлар фойдалидир. Матто 12:33; Марк 7:20–23). Қанақа зарари бор? Ахлоқан нопок нарсалар ҳақда ўйлаш, хотиржамлигингизни бузиб, Муқаддас Китобга асосланган виждонингизга доғ туширади ва Парвардигор билан муносабатларингизни барбод қилиши ҳеч гап эмас (Эфесликларга 5:5; 1 Тимўтийга 1:5, 19). Модомики, бундай вақтичоғликлар сизга зарарли таъсир ўтказар экан, дарҳол улардан йироқлашинг (Римликларга 12:2) *. Сиз ҳам сано бастакори сингари: «Беҳуда иш-ҳаракатларга қаратма кўзим»,— деб Яҳовага ибодат қилинг (Забур 118:37).
Бироқ, агар томоша қилган фильмингиз нопок нарсалар ҳақида фикрлашга ундаса, демак, у ноўрин ва ҳатто зарарлидир (БОШҚАЛАРНИНГ МАНФААТИНИ КЎЗЛАНГ
20, 21. Қандай қилиб 1 Коринфликларга 10:23-, 24- оятлари фойдали ўйин-кулгини танлаш билан боғлиқ?
20 Ўйин-кулгилар борасида шахсий қарор қабул қилаётганда, Муқаддас Ёзувдаги қуйидаги меъёрни ҳисобга олиш зарур: «Ҳамма нарса жоиз экан, лекин ҳамма нарса ибратли эмас. Ҳар ким ўзининг эмас, ўзганинг манфаатини кўзласин» (1 Коринфликларга 10:23, 24). Қандай қилиб ушбу меъёр фойдали дам олиш турларини танлаш билан боғлиқ? Ўзимиздан шундай деб сўрашимиз мумкин: «Танлаган ўйин-кулгим бошқаларга қандай таъсир қилади?»
21 Сиз «жоиз» деб топган вақтихушликдан баҳра олишга виждонингиз йўл қўйиши мумкин. Мабодо виждони ўта сезгир имондошларингиз ушбу ўйин-кулгини ноўрин деб ҳисобласа, ундан воз кечишга қарор қиларсиз. Хўш, нега? Чунки «биродарларингизга» ёки Павлус ёзганидай ҳатто «Масиҳга қарши ҳам гуноҳ қилишни» истамайсиз. 1 Коринфликларга 8:12; 10:32). Ҳа, масиҳчилар Павлуснинг доно маслаҳатига қулоқ тутиб, «жоиз», лекин «фойдали» бўлмаган ўйин-кулгилардан қочишади (Римликларга 14:1; 15:1).
Акс ҳолда, имондошларингизнинг Худога содиқ бўлиб қолишлари қийин кечарди. Ахир сиз: «Қоқинтирадиган бирон нарса қилманглар»,— деган огоҳлантиришга жиддий ёндашасиз-ку (22. Нега шахсий масалаларда ўз нуқтаи назарида туриб олмаслик лозим?
22 Яна бир муҳим омил бошқаларнинг манфаатини кўзлашдан иборатдир. Виждони ўта сезгир бўлган инсон, унинг назарида ўринли бўлган ўйин-кулгини имондошлари ҳам танлашлари керак, деб туриб олмаслиги лозим. Акс ҳолда бундай киши, катта кўчада машина ҳайдаётиб бошқа ҳайдовчилар ҳам у кетаётган йўлдан, худди ўша тезликда юришларини талаб қиладиган ҳайдовчига ўхшаб қолади. Бу каби талаб, ақлсизликдир. Виждони сезгир бўлган инсон, унинг нуқтаи назаридан фарқ қилган, лекин Муқаддас Китобга зид бўлмаган имондошларининг танловини ҳурмат қилиши лозим. Шунда унинг «инсонпарварлиги барчага маълум бўлади» (Филиппиликларга 4:5; Воиз 7:16).
23. Фойдали ўйин-кулгини танлаганингизга қандай амин бўла оласиз?
23 Хуллас, қандай қилиб фойдали ўйин-кулгини танлаганингизда амин бўла оласиз? Худонинг Каломида очиқ-ойдин қораланган ҳар қандай ахлоқсиз ва разил вақтичоғлик турларидан қочинг. Муқаддас Китобда аниқ ҳеч нарса айтилмаган, лекин ўйин-кулгиларга алоқадор илоҳий меъёрларга риоя қилинг. Виждонингизга зиён келтирадиган ва бошқаларнинг айниқса имондошларнинг ҳис-туйғуларини ранжитадиган кўнгилхушликларни рад этинг. Агар бундай қатъий қарор чиқарсангиз, Худога шараф келтириб, ўзингиз ва оилангизни Унинг меҳр-муҳаббати соясида сақлай оласиз.
^ абз. 19 Муносиб ўйин-кулгилар борасидаги айрим меъёрларни қуйидаги оятлардан топишингиз мумкин: Ҳикматлар 3:31; 13:20; Эфесликларга 5:3, 4 ва Колосаликларга 3:5, 8, 20.