ИЛОВА
Жамоатдан четлатилган кишига қандай муносабатда бўлиш керак?
Қариндошимиз ёки дўстимиз гуноҳида тавба қилмагани учун жамоатдан четлатилса, бу табиийки бизни қайғуга солади. Ушбу масалада Муқаддас Китобдаги раҳбарликка қандай муносабатда бўлишимиздан, Худога бўлган севгимиз ҳамда Унинг тадбирига нисбатан садоқатимиз яққол кўринади *. Келинг, мазкур масалада пайдо бўладиган айрим саволларни кўриб чиқайлик.
Жамоатдан четлатилган кишига қандай муносабатда бўлишимиз керак? Инжилда: «Ўзини биродарингиз деб, зинокор, тамагир, бутпараст, ҳақорат қилувчи, майхўр ёки талончи бўлган киши билан алоқа қилмасликни, ҳатто бундай одам билан бирга овқат емаслик», буюрилган (1 Коринфликларга 5:11). «Масиҳ таълимотидан узоқлашган» ҳар қандай одам ҳақида эса бундай сўзлар айтилган: «Уни уйингизга киритманглар, унга салом ҳам берманглар. Чунки унга салом берган киши унинг ёмон ишларида иштирок этган ҳисобланади» (2 Юҳанно 9–11). Жамоатдан четлатилган одам билан хоҳ маънавий, хоҳ бошқа мавзуда суҳбатлашмаймиз. Рус тилидаги «Қўриқчи минораси» журналининг 1982- йил 1- март сони, 17- саҳифасида қуйидагилар ёзилган: «Бирор кишига шунчаки салом бериш, у билан мулоқот қилиб, дўстлашиш йўлида қўйилган илк қадамдир. Жамоатдан четлатилган киши томон илк қадам қўйишни истармидингиз?»
Четланиш чиндан ҳам зарурми? Ҳа, чунки бунинг кўп сабаблари бор. Биринчидан, бу билан Аллоҳга ва Унинг Каломига бўлган садоқатимизни кўрсатамиз. Биз Яҳовага нафақат қулай бўлган пайтдагина, балки қийин вазиятларда ҳам бўйсунамиз. Худога бўлган севги бизни Унинг амрларига риоя қилишга ундайди. Зеро У, адолатли ва севувчи бўлиб, қонунлари манфаатимизга хизмат қилади (Ишаё 48:17; 1 Юҳанно 5:3). Иккинчидан, гуноҳида тавба қилмаган кишидан четланиш, бизни ҳимоялайди ва жамоатни маънан ҳамда ахлоқан булғанишдан сақлаб, номига доғ туширмайди (1 Коринфликларга 5:6, 7). Учинчидан, Муқаддас Китоб қоидаларига қатъий амал қилаётганимиз, четлатилган кишига фойда келтириши мумкин. Ахир ҳакамлар қўмитасининг қарорини қўллаб-қувватласак, илгари оқсоқолларнинг ёрдамини қабул қилмаган гуноҳкорнинг қалбини юмшатишга ҳисса қўшган бўламиз. Ким билсин, қадрдонлари билан мулоқот қилиш имконидан маҳрум бўлган кимса «ўзига келиб» ва қилмиши қанчалик жиддий эканини англаб, Яҳовага қайтса ажаб эмас (Луқо 15:17).
Агар қариндош жамоатдан четлатилса-чи? Одатда оила аъзоларини қариндошлик ришталари боғлаб тургани учун, уларнинг Яҳовага бўлган садоқати синалади. Жамоатдан четлатилган қариндошимизга қандай муносабатда бўлишимиз керак? Ҳозир ҳар бир келиб чиқадиган вазиятни муҳокама қила олмасак-да, келинг улардан иккитасига эътиборимизни қаратайлик.
Айрим ҳолларда, жамоатдан четлатилган киши оиланинг яқин аъзоси бўлиб, бир хонадонда яшаши мумкин. Бундай пайтда у билан оила ришталарини узиб бўлмайди. Оиланинг барча аъзолари одатий фаолияти ва ишларини давом эттираверишади. Бироқ у ўз қилмиши билан, ўзи ва имондаги оила аъзолари ўртасида бўлган маънавий риштани узди. Шундай экан, энди имондаги оила аъзолари, у билан маънавий мавзуда мулоқот қилишни бас қилишади. Мисол учун, агар оила Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказаётган бўлса, жамоатдан четлатилган киши муҳокамада иштирок эта олмайди. Лекин, борди-ю у балоғатга етмаган бўлса, ота-она унга таълим-тарбия беришга масъулиятли. Шу сабабли меҳрибон ота-она, боласи билан Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказишни давом эттиришга қарор қилишлари мумкин (Ҳикматлар 6:20–22; 29:17) *.
Бошқа ҳолларда, жамоатдан четлатилган киши оиланинг яқин аъзоси бўлмай, бошқа хонадонда яшаши мумкин. Гоҳо Ибронийларга 12:11) *.
муҳим оилавий масалаларни ҳал қилиш зарур бўлса-да, имкон қадар у киши билан камроқ мулоқот қилиш лозим. Оиланинг имондаги аъзолари, жамоатдан четлатилган, аммо уларникида яшамайдиган қариндоши билан олдингидай мулоқот қилиш учун узрли сабаб ёки баҳона излашмайди. Аксинча, Яҳовага ҳамда Унинг ташкилотига бўлган садоқат, уларни четлатилган кишига тегишли Муқаддас Китоб тартибини қўллаб-қувватлашга ундайди. Имондаги қариндошларнинг бундай садоқати, гуноҳ қилган кишининг қалбига ижобий таъсир кўрсатиб, кўрилган чорадан сабоқ олишига ёрдам беради (^ абз. 1 Муқаддас Китобнинг ушбу қоидаси, жамоатдан ўзи воз кечган кишиларга ҳам қўлланилади.
^ абз. 2 Жамоатдан четлатилган балоғатга етмаган болага қандай муносабатда бўлиш ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун, рус тилидаги «Қўриқчи минораси» журналининг 2001- йил 1- октябрь сони, 16-, 17- саҳифаларига ва 1989- йил 15- сентябрь сони, 17- саҳифасига қаранг.
^ абз. 3 Жамоатдан четлатилган қариндошга қандай муносабатда бўлиш тўғрисида кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун, рус тилидаги «Қўриқчи минораси» журналининг 1988- йил 15- сентябрь сони, 18–23- саҳифаларига ва 1982- йил 15- март сони, 18–23- саҳифаларига қаранг.