Хотима
Яҳованинг халқи билан бирга ўтказган ширин дамларни, мисол учун, далдали жамоат учрашувларини, ажойиб анжуманларни, ваъзгўйликдаги қизиқарли воқеаларни ёки имондошингиз билан мароқли суҳбатларни эслаб турасизми? Сиз Яҳовани унутганингиз йўқ. У ҳам сизни унутган эмас. У садоқатли хизматингизни илиқлик билан эслайди. Яҳова қайтишингизга ёрдам беришни сабрсизлик билан кутяпти.
«Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен Ўзим қўйларимни қидириб топаман. Адашган сурувни қидирган чўпондай қўйларимни излайман. Булутли, қоронғи кунда ҳар ёққа тарқалиб кетган қўйларимни ҳамма жойдан халос қиламан”» (Ҳизқиё 34:11, 12).