Жинлар Яҳовага қарши исёнга ундамоқда
Нима учун Шайтон ва унинг жинлари одамларни йўлдан оздиришмоқчи? Улар исёнига қўшилишимизни ҳамда уларга топинишимизни истайдилар. Бизни ёлғонга ишонтириб, Худованд Яҳовага ёқмайдиган нарсаларни қилишимизни хоҳлашади. У нафратланадиган урф-одатларнинг кўпи эса айнан марҳумлар билан боғлиқ.
Яқин одамнинг ўлими туфайли қаттиқ изтироб чекиш ва қайғуни изҳор қилиш табиий ҳолдир. Масалан, Исо пайғамбарнинг дўсти Лазар вафот этганида, унинг «кўзи ёшланди» (Юҳанно 11:35).
Бутун дунёда ўлим билан боғлиқ бўлган жуда кўп ҳар хил урф-одатлар мавжуд. Уларнинг аксарияти Муқаддас Китоб меъёрларига зид эмас. Бироқ баъзилари эса ўлганлар яшашни давом этиб, ҳаётимизни кузатиб туришибди, деган ёлғон тасаввурга асосланган. Ўлганларнинг руҳларини шод қилиш учун кўплар тобут олдида ухламай бедор туришади, дод-вой қилишади ва дафн маросимларини синчиклаб ўтказишади. «Марҳумлар ҳеч нарсани билмас» экан, бундай урф-одатларда иштирок этаётганлар, Шайтоннинг ёлғонини қўллаб-қувватлашган бўлишади (Воиз 9:5).
Айрим урф-одат ва маросимлар, марҳумлар бизнинг ёрдамимизда муҳтожлигини кўрсатиб, агар уларга атаб ҳеч нарса қилинмаса, улар бизга зиён етказиши мумкин, деган ақидага асосланган. Баъзи мамлакатларда ўлган одамнинг қирқини ҳамда йилини нишонлаб, маърака ва қурбонлик келтириш каби урф-одатлар ўтказилади. Бу маросимлар ўлганнинг арвоҳи жаннатда бўлиши учун қилинади. Яна бир кенг тарқалган удум — марҳумга атаб егулик ва ичимлик қўйишдир.
Бу одатлар, марҳумларнинг боқий яшайдиган арвоҳи бор, деган Шайтоннинг уйдирмасини қўллаб-қувватлагани учун нотўғридир. Жинларнинг таълимотига асосланган маросимларда иштирок этишимизни Яҳова Таоло маъқул деб биладими? Асло! (2 Коринфликларга 6:14–18).
Шайтоннинг ёлғонига асосланган маросимларда Ҳақ Худонинг хизматчилари ҳеч ҳам иштирок этишмайди. Бунинг ўрнига улар, ҳаёт бўлганларга ғамхўрлик ила тасалли ва ёрдам беришади. Одам ўлганидан кейин унга фақат Тангри Яҳова ёрдам беришга қодир эканини улар билишади (Аюб 14:14, 15).
Худо спиритизмни қоралайди
Баъзи одамлар шахсан ёки фолбинлар орқали жинлар билан алоқа қиладилар. Бу спиритизм деб номланади. Спиритизмга иссиқ-совуқ қилиш, жодугарлик, афсунгарлик, фолбинлик ҳамда ўлганларнинг арвоҳлари билан мулоқотда бўлиш каби ишлар киради.
Муқаддас Китобда бундай ишлар қораланади. Сеҳргар, фолбин, афсунгар, жодугар, иссиқ-совуқ қиладиганлар, арвоҳлардан насиҳат оладиганлар Эгамизнинг назарида жирканчлидир (Амрлар 18:10–12).
Нега Тангри Яҳова бундай ишлар билан шуғулланманг, деб бизни қатъий огоҳлантирмоқда?
Аллоҳимиз Яҳова бизга яхшиликни тилаб, спиритизмнинг ҳеч қандай тури билан шуғулланманглар, деб огоҳлантиряпти. Зотан У барчамизни севиб, ғамхўрлик қилади. Чунки жинлар
билан алоқа қилувчилар, азоб-уқубатларга маҳкум эканликларини У билади.Бразилиялик Нильда исмли бир аёл фолбин эди. Жинлар унинг ҳаётини даҳшатга айлантиришган. У шундай деб ҳикоя қилди: «Руҳлар... мени қарам қилиб, нима қилишим кераклигини буюриб туришарди. Тез-тез ҳушимдан кетардим ва мени вақтинча руҳий касаллар шифохонасига ётқизишди. Жинлар мени шу қадар қийнашганидан, асабим дош беролмай қолди. Мен тинчлантирадиган дориларни истеъмол қилишни, ичиш ва чекишни бошладим. Бу йиллаб давом этган эди».
Яҳованинг ҳамда Унинг хизматчилари ёрдамида, Нильда аста-секин жинларнинг таъсиридан халос бўлиб, тўғри ва бахтли ҳаёт кечира бошлади. У шундай дейди: «[Ёвуз] руҳлар билан ҳеч қачон ҳатто қисқа вақт мобайнида ҳам алоқа қилишдан қочинглар».