Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ер юзидаги жаннат!

Ер юзидаги жаннат!

Яҳова Таоло Шайтон қилган барча ёвузликнинг оқибатларини бартараф қилади. Бунинг учун У Ҳазрати Исони бутун ер юзи устидан Шоҳ қилиб тайинлади. Исонинг бошқаруви остида Ер сайёраси жаннатга айланади (Дониёр 7:13, 14; Луқо 23:43).

Худованд Яҳова қуйидагиларни ваъда қилмоқда:

  • ОЗИҚ-ОВҚАТ МЎЛ БЎЛГАЙ: «Мана, ер ўз ҳосилини берди, Худо, бизнинг Худойимиз бизни дуо қилди». «Ўлка бўйлаб буғдой ҳосили мўл бўлгай... тоғу тепа бошларида ҳилпиллагай» (Забур 66:7; 71:16).

  • ЖАНГЛАР ТЎХТАЙДИ: «Келинг, Худованд қилмишларини кўринг... Ер четларига қадар У жангларни тўхтатади» (Забур 45:9, 10).

  • ЁВУЗ ОДАМ БЎЛМАЙДИ: «Ёмонлик қилувчилар бари қириб ташланур... Яна бироздан кейин фосиқ йўқ бўлур, унинг жойини кўрасан-у, аммо ўзи йўқолиб кетган бўлур» (Забур 36:9, 10).

  • КАСАЛЛИК, АЗОБ-УҚУБАТУ ЎЛИМГА ЯКУН ЯСАЛАДИ: Ўшанда кўрларнинг кўзлари очилади, карларнинг қулоқлари эшитадиган бўлиб, чўлоғу соқов кишилар шифо топишади (Ишаё 35:5, 6).

    «Худонинг Ўзи улар ичра маскан қилгай. Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир ёшни артиб олур. Энди ўлим сира бўлмас. Ҳузун ҳам, фарёд ҳам, оғриқ ҳам бўлмас. Зеро аввалгилар ўтиб кетди» (Ваҳий 21:3, 4).

Шайтон ва жинлардан фарқли равишда Аллоҳ Яҳова ҳеч қачон алдамайди. Унинг барча ваъдалари албатта амалга ошади (Луқо 1:36, 37). Тангри Яҳова сизни севади ва ер юзида яратадиган жаннатда яшашингизни хоҳлайди. Шундай экан, Худонинг Каломидаги ажойиб ҳақиқатларни кўпроқ билиб олиш учун, Яҳованинг Шоҳидларига мурожаат қилинг. Агар олган билимларга амал қилсангиз ёлғондан ва ирим-чиримлардан халос бўлиб, ҳақиқатни билиб оласиз. Вақти келиб эса ҳатто гуноҳ ва ўлим қуллигидан озод бўласиз. Исо пайғамбар айтганидек: «Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар, ҳақиқат эса сизларни озод қилади» (Юҳанно 8:32).