Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Танҳо Ҳақ Яҳовага хизмат қилинг!

Танҳо Ҳақ Яҳовага хизмат қилинг!

Ҳаммамиз ирода эркинлигига эгамиз. Биз ёки Яҳовага, ёки Шайтон ва унинг жинларига хизмат қилишимиз мумкин. Иккаласига ҳам хизмат қилишнинг имкони йўқдир. Худога хизмат қилиш ўта оқилонадир!

Яҳова — меҳрибон Худодир

Билиб олганимиздек, одамларни қийнаш ва алдаш жинларга роҳат келтиради. Яҳовага эса бу ёқмайди. Ота ўз болаларини севгандай, Парвардигор Яҳова ҳам инсонларни худди шундай севади. У, «ҳар бир неъмат, ва ҳар бир мукаммал ҳадя» Эгасидир (Ёқуб 1:17). Худога қанчалик қимматга тушмасин, У инсонларни ҳеч қандай эзгуликдан маҳрум қилмайди (Эфесликларга 2:4–7).

Худонинг Азизи бўлмиш Исо Масиҳ инсонларни севиб, дардларидан фориғ қилган

Худонинг Азизи бўлмиш Исо ер юзида қилган ишлари тўғрисида фикр юритиб кўринг. У соқовларни гапирадиган, ожизларни кўрадиган қилиб, моховларни ва чўлоқларни соғайтирар эди. Шунингдек, у жинларни қувиб чиқарар ва ҳар турли дардни даволарди. Худонинг қудрати ила Исо ҳатто ўлганларни ҳам тирилтирган (Матто 9:32–35; 15:30, 31; Луқо 7:11–15).

Худо ҳеч қачон бизни алдаб йўлдан оздирмайди. У доимо ҳақиқатни гапиради (Саҳрода 23:19).

Нопок ишлардан қочинг

Ўргимчак тўри ёрдамида пашшани ўраб олгандай, иримлару уйдирмалар миллионлаб инсонларни қамраб олган. Одамлар марҳумлар ва жинлардан қўрқишади. Қарғиш, ирим-чирим, афсунлардан ҳайиқишади. Улар, Шайтоннинг ёлғонига асосланган эътиқод ва урф-одатларга қарам бўлиб қолишган. Худонинг хизматчилари бу каби тузоққа илиниб, бундай ишларда қатнашишмайди.

Тангри Яҳова Шайтондан кўра кўпроқ куч-қудратга эга. Агар Яҳовага хизмат қилсангиз, У сизни жинлардан ҳимоя қилади (Ёқуб 4:7). Боз устига қарғишлар ҳам сизга таъсир қилмайди. Мана бир мисол: нигериялик учта дуохон ўз дуойи бадлари билан, шаҳардан чиқиб кетишдан бош тортган Яҳованинг Шоҳидини ўлдирмоқчи бўлишди. Дуойи бадлари таъсир қилмаганини кўргач, битта дуохон қўрқувдан унинг олдига келиб, раҳм қилишини ёлворди.

Эфесликлар сеҳргарлик китобларини ёндиришган

Жинлар сизни ҳам қийнаётган бўлса, Яҳованинг исмини чақиринг ва У сизни ҳимоя қилади (Ҳикматлар 18:10). Бироқ Яҳованинг ҳимоясига эришиш учун, спиритизм ва жинларга топиниш билан боғлиқ бўлган барча нарсалардан халос бўлишингиз керак. Масалан, қадимги Эфес шаҳридаги Худонинг хизматчилари худди шундай йўл тутиб, сеҳргарлик китобларини тўплаб ёндиришган (Ҳаворийлар 19:19, 20). Бугунги кунда ҳам Аллоҳнинг хизматчилари уларга тақлид қилишлари даркор. Тумор, кўзмунчоқ, «ёмонликдан асрайдиган» безаклар, бутлар, афсунгарлик китоблари ва спиритизм билан боғлиқ барча нарсалардан халос бўлинг.

Ҳақ топинишнинг тарафдори бўлинг

Худога маъқул бўлишни хоҳлаган киши, шунчаки сохта топинишдан қайтиб, ёмонлик қилмай қўйишининг ўзи етарли эмас. Аксинча ғайрат ила ҳақ топинишнинг тарафида туриши лозим. Муқаддас Китобда қандай йўл тутиш тўғрисида яхши раҳбарлик берилган.

Яҳова Шоҳидларининг учрашувларига қатнанг (Ибронийларга 10:24, 25)

Муқаддас Китобни ўрганинг (Юҳанно 17:3)

Ўзгаларга ваъз қилинг (Матто 24:14)

Тангри Яҳовага ибодат қилинг (Филиппиликларга 4:6, 7)

Ҳаётингизни Худога бағишлаб, бунинг рамзи сифатида сувга чўминг (Ҳаворийлар 2:41)

Яҳованинг Шоҳидлари билан мулоқот қилинг

Ер юзида Шайтон ва жинларнинг, ёлғонга ўргатаётган ҳамда ёмонлик қилаётган тарафдорлари бор. Аммо Яҳованинг ҳам Ўз халқи мавжуд. Улар Яҳованинг Шоҳидлари деб номланади (Ишаё 43:10). Бутун жаҳон бўйлаб уларнинг сони олти миллиондан ошиқроқдир. Яҳованинг Шоҳидлари инсонларга яхшилик қилиб, уларни ҳақиқатга ўргатишга интилишяпти. Кўп мамлакатларда уларни Йиғилиш Залларининг бирида учратишингиз мумкин. Улар учрашувларга келганингиздан жуда хурсанд бўлишади.

Яҳованинг Шоҳидлари бошқалар Худога хизмат қилишларига кўмаклашишади. Улар сизни Муқаддас Китобга ўргатишдан бағоят хурсанд бўлишади. Шу йўсин, Худованд Яҳовага тўғри тарзда топинишингизга ёрдам беришади. Бундай ўрганишлар бепул ўтказилади. Инсонларни ҳақиқатга ўргатиш бу кишиларга қувонч келтиради, чунки улар ўзгаларнию Аллоҳ Яҳовани севишади.

Яҳованинг Шоҳидлари бошқалар Худога хизмат қилишига кўмаклашишади