Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ажойиб келажак

Ажойиб келажак

Яқин келажакда Шайтон ва жинлар кишанлаб қўйилади

Яқинда Шайтон ва унинг жинлари инсониятни йўлдан оздиришмайди. Ҳа, Тангри Яҳова уларни аллақачон осмондан улоқтириб юборган (Ваҳий 12:9). Тез орада эса Худо Шайтонга ва унинг жинларига яна қарши чиқади. Аллоҳдан келган ваҳийда азиз пир Юҳанно қуйидагини кўрган эди: «Қўлида тубсизлик қаърининг калити ва катта занжир билан осмондан тушаётган фариштани кўрдим. Фаришта аждаҳони, яъни иблис ва шайтон деб аталган алмисоқ илонини тутиб, уни минг йил муддатга кишанлаб қўйди. Минг йил тамом бўлгунга қадар яна халқларни алдамасин деб, уни тубсизлик қаърига ташлаб қамаб қўйди ва унинг устига муҳр босди» (Ваҳий 20:1–3). Кейинчалик Шайтон ва унинг жинлари илалабад йўқ қилинади (Ваҳий 20:10).

Ёвуз одамлар ҳам ер юзидан қириб ташланади (Забур 36:9, 10; Луқо 13:5).

Ўлганлар тирилади!

Вафот этганлар ер юзида қайта яшашади

Шайтон ва жинлар йўқ қилинганидан кейин, Тангри Яҳова инсониятга қут-баракаларни ато этади. Ёдингизда бўлса, инсон ўлганидан сўнг яшашни тўхтатиб, йўқ бўлиб кетади. Исо, ўлимни тушсиз қаттиқ уйқу билан таққослаган эди (Юҳанно 11:11–14). Исо пайғамбар вафот этганлар ҳаётга қайтишларини билгани учун қуйидагини айтганди: «Қабрда ётган [«Худонинг хотирасида бўлган», ЯДТ] марҳумларнинг ҳаммаси... тириладилар» (Юҳанно 5:28, 29; Ҳаворийлар 24:15- оятни солиштиринг).

Ўлганлар ер юзида қайта яшашади. Киши ўлгани тўғрисидаги хабар эмас, балки тирилгани ҳақидаги қувончли эълонлар жаранглайди! Ҳаётга қайтган яқинларимизни яна кўриш нақадар қувончли бўлади!